Рамзан Қодировнинг 17 ёшли ўғли Чеченистон Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимини эгаллади — “Медуза”
Чеченистон Хавфсизлик кенгаши расмий сайтида ёзилишича, Адам Қодиров бу лавозимда 2025 йил апрелидан буён фаолият юритиб келмоқда. 2024 йил июлида бу вазифага Чеченистон раҳбарининг жияни Ҳамзат Қодиров тайинланган эди.
“Кавказ.Реалии” нашрининг маълум қилишича, кичик Қодиров Хавфсизлик кенгаши котиби сифатида илк бор 21 апрел куни идоранинг Telegram-каналида тақдим этилган. Хабарда айтилишича, Адам Қодировнинг топшириғи билан унинг ўринбосарлари республика ФВВ бошлиғи ўринбосари Ризван Залаев билан учрашув ўтказишган.
"Кавказ.Реалии" хабарига кўра, бу Адам Қодиров учун олтинчи лавозим ҳисобланади. У Гудермесдаги махсус кучлар университети, Мудофаа вазирлигининг иккита батальони, Чеченистон Ички ишлар вазирлигининг бутун тузилмаси куратори этиб тайинланган, шунингдек, отасининг хавфсизлик хизматини бошқаради.
🔥 @burchakostida