🇮🇱🇻🇦Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Рим папаси Франсискнинг вафоти муносабати билан билдирилган таъзиясини олиб ташлади — Тhe Jerusalem Post
Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Рим папаси Франсискнинг вафоти муносабати билан ижтимоий тармоқларда таъзиянома чоп этди. Некрологга папанинг Қуддусдаги Йиғи деворида ибодат қилаётгани акс этган сурат ҳам илова қилинганди.
The Jerusalem Post нашри хабарига кўра, таъзия битиги қисқа муддатдан кейин Исроил Ташқи ишлар вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги барча саҳифаларидан ўчириб ташланган. Исроил ТИВ вакили таъзиянома хато туфайли чоп этилганини билдирган.
"Твит ва битиклар хато туфайли чоп этилган. Биз папанинг Исроилга ва Ғазо секторидаги урушга қарши баёнотларига унинг ҳаётлигида жавоб берганмиз ва ўлимидан кейин бундай қилмоқчи эмасмиз", – дея изоҳ берди исроиллик расмий.
Исроил армияси ҲАМАС ҳаракати ҳужумига жавобан 2023 йил 7 октябр куни Ғазо секторига бостириб кирган эди. Рим папаси Франсиск минглаб тинч аҳоли ўлдирилган ва Ғазо сектори буткул вайрон этилган ушбу урушни қоралаб баёнотлар берган. Жумладан, у Исроилнинг Ғазо секторидаги мактабларни бомбалаши оқибатида бегуноҳ болалар нобуд бўлаётганини кескин танқид қилган эди.
🔥 @burchakostida