🇺🇸🇵🇦🇺🇿 АҚШ Осиё давлатларидан келган 119 нафар мигрантни Панамага депортация қилди, улар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор — Тhe New York Times
"Панамага депортация қилинганлар орасида Ўзбекистон, Афғонистон, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва Туркиядан келган одамлар бор", деб ёзади нашр.
"АҚШдан депортация қилинган ноқонуний мигрантлар меҳмонхонага жойлаштирилган ва кейинчалик Колумбия билан чегарадош Дарен провинциясидаги бошпанага олиб кетилади. У ердан Вашингтон томонидан молиялаштирилган рейслар орқали ўз мамлакатларига қайтарилади. Жараён БМТнинг Халқаро миграция ташкилоти назорати остида ўтмоқда. АҚШ Панамага жами 360 ноқонуний мигрантни депортация қилади", — дея маълум қилди Панама президенти Хосе Раул Мулино.
Депортация жараёни Панама ва АҚШ ҳукуматлари ўртасида бошқа давлатлар фуқароларини Марказий Америка мамлакатига депортация қилишга рухсат берувчи келишув асосида амалга оширилган. Панама Ташқи ишлар вазирлигининг аниқлик киритишича, етиб келган мигрантлар АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтгандан сўнг қўлга олинган ва улар муқаддам судланмаган.
"Биз бу масалада АҚШ билан ҳамкорликда ишлаяпмиз, депортацияни тўғри амалга ошириш бўйича яқин алоқадамиз. Ҳозир Панамада фуқароларимиз борми, уларнинг сони қанчалигини аниқ билмаймиз. Агар бор бўлса, биз ҳеч шубҳасиз уларни қайтариш учун тўлиқ ёрдам берилади", — дея муносабат билдирди Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов.
🔥 @burchakostida