🇹🇷🇺🇿 Туркияда қалбаки алкоголли ичимликдан заҳарланиш оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, уларнинг 6 нафари ўзбекистонлик
Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси хабар берди.
Олинган маълумотларига кўра, сўнгги бир сутка ичида Истанбул шаҳрида жами 38 киши қалбаки спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида заҳарланган. Касалхонага мурожаат қилганларнинг 11 нафари ҳаётдан кўз юмган. Маълум бўлишича, шифохонага мурожаат қилганларнинг 26 нафари хорижликлардир.
Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 нафари эркак ва 1 нафари аёл киши.
Полиция воқеа юзасидан кенг қамровли тергов ишларини бошлади. Мазкур ҳолатга алоқадорликда айбланиб, 2 нафар Туркманистон фуқароси қўлга олинган ва уларга нисбатан жиноят иши очилган.
🔥 @burchakostida