Forward from: Rasul Kusherbayev
Президентнинг ижтимоий адолатни тиклаш ташаббусини йўқ қилган янги бюджет
Қонунчилик палатаси депутатлари 3 ўқишда келгуси йил учун давлат бюджетини қабул қилишган. Унда вазирлик ва идораларнинг 2024 йилдаги харажатларини 9,98 трлн сўм ёки 775,8 млн долларга ошириш маъқулланибди.
Ёмон томони шуки, қабул қилинган бюджетга кўра, давлат мактабларида ўқувчиларга ўқув дарсликлар пуллик ижара асосида берилиши белгиланган.
Кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлган ушбу қарорни тўхтатишга парламентнинг ҳам кучи етмаган.
Шу тариқа Президентимизнинг ижтимоий адолатни тиклаш мақсадида қилган топшириқ ва ташаббуси икки йил ўтиб барбод қилинмоқда.
Афсуски бу ишлар таълимни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларда ортга кетаётганимизни англатади.
👉 @r_kusherbayev