Шунқор “Раис” саргузаштлари... (2-қисм)
Ўтган қисмда Оҳангарон туманида “Раис” лақаби билан танилган ўзидан туманни ва хокимиятни яккахон бўлиб бошқарадиган “серый кардинал” ясаб олган Умирзоқов Шункор Умаровичнинг қатор қилмашлари тўғрисида қисқача ёзган эдик. Бугун келтириб ўтилган қилмишларини батафсил ёритамиз.
“Раис” бобо 2023 йилда Оҳангарон туманининг бош имом-хатиби Х.Байниёзовни имомликдан бўшатиш, халқ олдида шарманда қилиш пайига тушади.
Нимага? дейишингиз мумкин. Чунки имом-хатиб аҳоли маъракаларида юриб, катта обрў қозонган, халқ орасида танилиб бораётганлиги, ичидан чириган, хасадгўй, умуман олганда муттахам “Раис”нинг ғашига тега бошлаган эди.
Шу сабабдан ҳасадгўй, 8 нафар шахслар (барчаси ўзининг шайкалари ва шотирлари)нинг имзоси билан, Ўзбекистон Мусулмонлар идорасига имом-хатиб Х.Байниёзов ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилган холда, масжидга эхсон орқали тушаётган даромадни ўз манфаати йўлида ўзлаштираётганлиги, намозхонларни хурмат қилмай қўйганлигини, жаноза ва бошқа маракаларга ўзига “ставка” қўйиб олганлиги хақидаги 12 та уйдирма важларни келтирган ҳолда мазкур имомни бўшатиш учун ариза ташкиллаштиради.
Аризадаги ҳолатни текшириш мақсадида Мусулмонлар идораси вакиллари Собир Эрназаров ва Дилшод Саипов, туман ИИБ бўлими ҳамда туман ҳокимлиги масъуллари бириктирилади.
Ўрганиш ишлари давомида, имом-хатиб устидан тушган юмалоқ хатда кўрсатилган бирорта ҳолат тасдиқланмайди ва ариза муаллифлари имом ўзларининг маъракаларига келмаганликларини таъкидлашади.
Янада аниқлаштирсак, аризага имзо чеккан 8 нафар шахслар хусусан, Артик Арипов (Ялпоқтепа МФЙ фуқароси) Сирожиддин Бийдаев (Қорахитой қишлоғидан, Ипотекабанк Ангрен шаҳар филиали собиқ бошқарувчиси)лар Шунқор “Раис”нинг Қорахитой қишлоғида жойлашган офисига чақиртирилиб, ариза мазмуни билан танишишмасдан имзо чекишган.
Ташкиллаштирган юмалоқ хат сабабли орқам очилиб қолмасин деб “Раис” бобо туман ҳоким-ю, ИИБ раҳбари олдига серқатнов бўлиб, ишни зўрғатталаб бости-бости қиб юборади.
Аслини айтганда, имом бу ҳолатда ўзига ким тухмат қилганлиги, нима сабабдан қилганлигини тўғрисида халққа айтмайди, мардлик қилади.
Ўшанда “чичиб” қўйган ишимни ҳеч билмайди деб ўйлаган “Раис” бобо қаттиқ янглишган эди. Қинғир иш барибир очилади – “Раис” бобо.
ДАВОМИ БОР...