Bugun Angren ️️️


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Angren eng so'ngi yangiliklar.
Новости Ангрена 📢☑️

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


2024- yil yanvar-dekabr oylarida viloyatda 20 111 ta nikohlar qayd etilgan. Eng ko'p nikoh Angren shahrida qayd etilgan bo'lib unga ko'ra 1346 nafar juftlik nikohdan o'tishgan.


Олмалиқдаги колонияда 21 ёшли маҳкум вафот этди

15 феврал куни Олмалиқдаги 14-сонли колониядан Муҳаммадқодир Пўлатовнинг жасади чиққан. У 2024 йил августида Фарғона шаҳрида безорилик ҳолатига аралашиб қолган. 4 ойлик терговдан кейин, декабрда уч йилга қамалган.

Колония маъмуриятига кўра, Муҳаммадқодир миокард инфаркти ва ўткир панкреатитдан вафот этган.

Маҳкумнинг онаси Нигора Қамбарова фарзандининг баданида қийноқ белгилари, “электрошокер изига ўхшаш чизиқлар” борлигини айтган. Онанинг сўзларига кўра, ўғли болалигидан спортнинг ушу тури билан шуғулланган, халқаро турнирлар ғолиби бўлган; бирор марта соғлиғидан шикоят қилмаган, ёндош касалликлари бўлмаган.


#Bilasizmi

❗️Yig‘ilishlar, mitinglar o‘tkazish tartibini buzish ma’muriy qamoqqa olishga sabab bo‘ladi.

❗️Ommaviy tartibsizliklarga da'vat qilish 5 yildan 10 yilgacha ozodlikdan mahrum qilish bilan jazolanadi.

❗️Tig‘li jismlardan tartibni buzgan holda foydalanish ma’muriy javobgarlikka sabab bo‘ladi.

❗️ Yonida sovuq qurol (pichoq) olib yurish ma’muriy tartibda chora ko‘rishga sabab bo‘ladi.


ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ДИҚҚАТИГА ! ! !

"Тошкент вилояти сув таъминоти" АЖ Ангрен шаҳар  филиали шун маълум киладики, Ангрен шахрини ичимлик суви билан таьминлайдиган Охангарон сув омборида Д-1000ммли затвор ва Д-300 ммли бойпас задвижкаларни алмаштириш максадида режали таьмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан жорий йилнинг 18 феврваль соат 08:00дан  19 февралга кадар Ангрен шахрида  ичимлик суви учирилади. таъмирлаш ишлари тугагандан сунг ичимлик сув таъминоти кайта тикланади.

Истеъмолчилардан ичимлик сув заҳираси яратишингизни сўраймиз.

"Тошкент  вилояти сув таъминоти" АЖ Ангрен шаҳар филиали  юзага келган ноқулайликлар  учун истеъмолчилардан  узур сўрайди.


Forward from: MIGRATSIYA AGENTLIGI Toshkent viloyati
🇧🇾Fuqarolar Belarusning "Belavtomaz" avtomobil ishlab chiqarish zavodiga ishga taklif etiladi!

Ish turi: avtomobilsozlik

📍Ish haqi: 2440 Belarus rubli (o'rtacha 720 AQSH dollari);
📍Ish vaqti: 5 kun 8 soatdan.

✔️aviachipta, yotoqxona, tibbiy ko'rik va ishlash huquqini beruvchi ruxsatnoma ish beruvchi hisobidan;
✔️ovqatlanish xarajatlari ishchi hisobidan.

👇Ish bo'yicha ma'lumot olish uchun bu yerga bosing.

2025-yil 20-fevral kuni soat 15:00 da ish beruvchi bilan suhbat o‘tkazilishi rejalashtirilgan.

👇Quyidagi manzilga kelishingiz so'raladi.

📍(LOCATION)
Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Qumariq mahalla, Qumariq shoh ko‘chasi, 1-uy.
Mo‘ljal: Sada avtobus bekati

Ma'lumot uchun:
☎️ (55) 900-33-10 (dushanba-juma, 9:00-18:00)

🔻 Axborot kanalimizni kuzatib boring
Migratsiya agentligining Toshkent viloyat filiali


Forward from: MIGRATSIYA AGENTLIGI Toshkent viloyati
Rossiya Federatsiyasi OZON logistika korxonasida ishlash istagi mavjud ayol va erkaklar diqqatiga!

💵 OYLIK MAOSH 80 - 110  ming rubl (qo'lga tegadigani, bajarilgan ish hajmiga ko'ra)

Ish beruvchi hisobidan


✈️ Aviachipta
📄 Patent
🍝1 mahal issiq ovqat
🏠 Yotoq joy


👇Ish bo'yicha ma'lumot olish uchun bu yerga bosing.

2025-yil 18-fevral kuni soat 15:00 da ish beruvchi bilan suhbat o‘tkazilishi rejalashtirilgan.

👇Quyidagi manzilga kelishingiz so'raladi.

📍(LOCATION)
Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Qumariq mahalla, Qumariq shoh ko‘chasi, 1-uy.
Mo‘ljal: Sada avtobus bekati

Ma'lumot uchun:
☎️ (55) 900-33-10 (dushanba-juma, 9:00-18:00)

🔻 Axborot kanalimizni kuzatib boring
Migratsiya agentligining Toshkent viloyat filiali


Forward from: MIGRATSIYA AGENTLIGI Toshkent viloyati
Rossiya Federatsiyasi ПЭК logistika korxonasida ishlash istagi mavjud fuqarolar diqqatiga!

💵 OYLIK MAOSH 80 ming rubl (bajarilgan ish hajmiga ko'ra)

Ish beruvchi hisobidan


✈️ Aviachipta
📄 Patent
🏠 Yotoq joy


👇Ish bo'yicha ma'lumot olish uchun bu yerga bosing.

2025-yil 17-fevral kuni soat 14:00 da ish beruvchi bilan suhbat o‘tkazilishi rejalashtirilgan.

👇Quyidagi manzilga kelishingiz so'raladi.

📍(LOCATION)
Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Qumariq mahalla, Qumariq shoh ko‘chasi, 1-uy.
Mo‘ljal: Sada avtobus bekati

Ma'lumot uchun:
☎️ (55) 900-33-10 (dushanba-juma, 9:00-18:00)

🔻 Axborot kanalimizni kuzatib boring
Migratsiya agentligining Toshkent viloyat filiali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ДиққатХайрия

Бир ҳақдор оила учун Аллоҳ ризолиги билан ёрдам қилайлик! Турмуш ўртоғи оғир касаллик билан оламдан ўтган. Уч нафар вояга етмаган фарзандлари билан ижара уйда яшайди. Кун совуқ,уйлар заҳ тортган,болажонлари бири қўйиб иккинчиси касал бўляпти. Бу оилани ўзини тиклаб олиши учун озиқ овқат,рўзғорлик ва коммунал тўловлари учун ҳисса қўшайлик. Эҳсонни мукофоти Эҳсондир!

@angren_saxovat


Forward from: Yoshlar kundaligi | Rasmiy
​​#Муносабат

🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев ёшларга очиқ дарс ўтди – мулоқотдан кейинги 3 та фикр ва сабоқ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг куни кеча ўтказган видеоселектор йиғилиши ёшларга доир давлат сиёсатида туб бурилиш ясаган мулоқот бўлди. Давлат раҳбари биз ёшларга мураббий, устоз бўлиб Янги Ўзбекистон истиқболи ҳақидаги тасаввуримизни мутлақо ўзгартириб юбордилар. Бу мулоқотни қисқача қилиб Президент мамлакат ёшларига очиқ дарс ўтди, деб айтиш мумкин. Бу учрашувдан қандай хулоса олдим?

⚡️ 1. Президент ёшларни эшитади.

Давлат раҳбари мулоқотда 30 нафарга яқин ёш билан бевосита мулоқот қилган бўлса, бирон марта ёшларнинг сўзини бўлмади, диққат билан эшитди.

Тасаввур қилинг, давлат раҳбари, жуда катта тажрибага эга инсон, яримта сўздан гапнинг даромадини илғаб оладиган шахс тутилиб-тутилиб, ҳаяжонланиб гапираётган ёшларни жим тинглади, ҳаяжон босиб қолганда ҳам, "Болам, мен ҳам ота-онанг каби оддий инсонман, гапиравер", деб "дух" берди.

💎 Ибрат: Бу бошқа раҳбарларга ибрат мактаби. Қабулингизда ёшлар ийманиб, уялиб, ҳаяжонланиб қолса, уларни койиманг, уялтирманг, эшитинг. Токи, дилидагини айта олсин, Президентимиздан ўрнак олинг.

⚡️ 2. Жасорат ва кураш.

Президент ёшларга мақсадга эришиш йўлида Жасоратли ва Курашувчан бўлиш хусусида куюнчаклик билан гапирди.

Ватан истиқболи, бирлашиш, курашиш туйғуси ҳақида сўзлади. Тушундимки, биз ёшлар ҳаётнинг барча жабҳасида кечаётган қақшатқич курашларнинг мазмунини тушуниб, кун тартибимизни шу аснода ташкил этишимиз керак. Хусусан, мафкура, ахборот сиёсати, сунъий интеллект сингари жабҳаларда биз она Ватанимиз – Ўзбекистон манфаатларини ифода этамиз, бизга қараб баҳо берадилар.

💎 Ибрат: Ахборот майдонига – курашнинг қоқ марказига соғлом фикрли ёшларнинг кириб келиши, охир-оқибат Ўзбекистоннинг маънавий қиёфасини янгилайди, халқимиз шуурини заҳарлаётган кучлар, ислоҳотлар ҳақиқатини тан олмаётган кимсалар реал ҳаёт билан ҳисоблашади.

⚡️ 3. Миллий ўзлик сабоқлари.

Президентимиз бу мулоқотда қайси мавзу ҳақида гап кетмасин, суҳбат ўзанини миллий масалаларга қаратдилар.

Бир пайтлар жадид боболаримиз орзу қилган илм-фан ривожи бўладими, ёшлар ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўладими, устоз-мураббийларга эътибор масаласи бўладими – кеча мана шу соҳаларнинг барчасида катта имтиёз ва янги имкониятлар эшиги ланг очилди. Президент яна ва яна ёшларга елка тутди.

💎 Ибрат:
Ўзбекистон ривожланаётган давлат, имкониятларимиз чексиз эмас. Бугун сарфланган маблағ эртагаёқ қайтадиган соҳаларга пулни йўналтиришдан осони йўқ. Шу ўринда мен Президентимиз Шавкат Мирзиёев кучли стратег эканлигини яна бир марта ҳис қилдим. Президент 5-10 йиллардан кейин самараси сезиладиган бўлишига қарамай, бошқа соҳаларга ҳам маблағлар сув ва ҳаводек зарур эканига қарамай, мамлакатнинг иқтисодий ўзанларини ёшлар томонга буриб юбордилар. Очиқ айтганда, фақат ва фақат ўз халқини севган, Ватанини жону дили билан яхши кўрган, ёшларни ўз фарзанди каби кўз қорачиғидек асрайдиган чинакам лидер шундай қила олади.

✊ Олға, Ўзбекистон! Олға, ёшлар!


Нодир ХОЖИЕВ,

Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи

Yoshlar kundaligi


🌦 #Ob_havo

Bugun, 16 fevral Yakshanba — Toshkent viloyatida vaqti-vaqti bilan qor yog'ishi
kutiladi.

Kunduzi 3°- 8° daraja iliq,
Kechasi  0°- 5° daraja iliq.


Rasman shahrimiz MMA jangchisi Holmurod Nurmatov 28-fevral kuni Rossiyaning ACA turnirida jang qiladi.

O'ta yengil vazn (57kg):
🇺🇿Holmurod Nurmatov (14-7-1) vs 🇷🇺Imran Bukuev (16-4)


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ёшлар орасида миллий кийимга қизиқиш ортаяпти! 🇺🇿
Ҳозирги кунда миллий либосларга қизиқиш кучайиб, уларни замонавий кўринишда кийиш урфга айланмоқда.

Миллий либосларимизни ардоқлайлик ва уларни кенг тарғиб қилайлик! 🌿✨


Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
✈️ Рақамлаштиришни кенг жорий қилиш орқали иқтидорли спортчиларни топиш, саралаш ва уларни тайёрлаш бўйича ҳам янги тизим жорий қилинади.

✈️ Бунинг учун алоҳида рақамли платформа ишга туширилади. Умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг у ёки бу спортга қобилияти аниқланиб, электрон платформага киритилади. Спорт мактаблари бу мезонлар асосида ўзига ёшларни танлаб, жисмоний ва психологик тайёрлаб боради. Спортчиларнинг кундалик натижалари, эришаётган ютуқлари ҳам ягона электрон тизимга жойлаштирилади.

✈️ Спорт федерациялари ҳам энг яхши натижа кўрсатган ёшларни терма жамоа йиғинларига чақириб, уларни селекция қилиб боради. Терма жамоага жалб қилинган ёшлар учун жисмоний кўрсаткичларни мониторинг қиладиган рақамлашган тизим яратилади.

✈️ Натижада спортчиларнинг кўрсаткичлари хорижий ёки тор соҳа мутахассисларига онлайн юборилиб, тавсиялар олиш имкони яратилади.

✈️ Шунингдек, спортчилар касал бўлганида, улар қандай дори воситаларини истеъмол қилиши мумкин ёки мумкин эмаслиги бўйича платформада онлайн консультациялар бериб борилади. Буни ҳисобига допинг билан боғлиқ нохуш ҳолатларни олди олинади.

✈️ Энг муҳими, бу тизим нафақат спортчилар, балки уларнинг мураббийлари фаолиятини ҳам баҳолаб боришга хизмат қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
🔘Параспортчилар, айниқса ногиронлиги бўлган қизларнинг имкониятига қараб, бошқа спортчилар билан бирга шуғулланишига шароит яратиш муҳимлиги таъкидланди.

🔘Спортчи ва параспортчиларни тайёрлайдиган мураббийларга малака сертификати бериш ва уларни қайта тайёрлаш тизими соддалаштирилади.

🔘Бу тоифадаги ёшлардан терма жамоаларни шакллантириш бўйича селекция тизими бошқа спортчилар билан бир хил бўлиб қолгани кўрсатиб ўтилди. Масалан, бугунги кунда фақат республика мусобақалари совриндорлари терма жамоага қабул қилинаяпти.

🔘Ногиронлиги бўлган спортчилар учун бу тизим мутлақо ўзгартирилади. Бундан буён ёшлар мусобақа натижасига қараб эмас, балки спорт нормативларини бажаришига қараб ҳам терма жамоага қабул қилинади.

🔘Спорт мусобақалари ва спорт йиғинларини ташкил қилишда олимпия ва паралимпия тизимига ўтилади. Энди қаерда қандай чемпионат бўлса, унга ёнма-ён параспорт мусобақаси ҳам ўтказилади, йиғинлар ҳам биргаликда ташкил қилинади.

🔘Бу ҳақиқий инклюзив тизимга айланади, ногиронлиги бор спортчилар учун мотивация ва рағбат бўлади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
✈️ Жойларда ёш иқтидорларни аниқлаб, уларни тайёрлайдиган инсонлар – биринчи мураббийлардир.

✈️ Лекин, бугунги кунда спортчиларни эришган натижаси учун фақат спорт мактаблари ёки терма жамоа мураббийлари рағбат олаяпти.

✈️ Президентимиз бу адолатдан эмаслигини қайд этиб, эндиликда спортчиларни етиштириб чиқарган биринчи мураббийларга спортчилар ва терма жамоа мураббийлари учун кўзда тутилган рағбатнинг 10 фоизгача қисмини мукофот сифатида берилишини таъкидлади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
✉️ Йилда икки марта ҳудудларда олимпия спорт турлари бўйича “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларини ўтказиш йўлга қўйилади. Туман ва вилоят совриндорларини ҳокимлар рағбатлантириб боради.

✉️ Вилоят босқичи ғолиблари ҳар йили 10-20 декабрь кунлари Олимпия шаҳарчасида ўтказиладиган Президент олимпиадасида иштирок этади.

✉️ Мусобақа ғолиблари уй, автомобиль каби қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Биринчи ва иккинчи ўринни олган спортчилар Республика олимпия ва паралимпия марказига қабул қилинади.

✉️ Бунда 1-2 курс ўқувчиларига стипендия тўлаш йўлга қўйилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
➡️ Ҳудудларнинг ўзига хослиги, ёшларнинг қизиқиши ва иқтидоридан келиб чиқиб, 56 та спорт мактаби олимпия спорт турларига мослаштирилди. Ушбу мактаблар миллий терма жамоаларга асосий захира бўлади.

➡️ Шу боис, ҳудудлардан танлаб олинган энг сара ёшлар бу мактабларда индивидуал режа асосида мақсадли тайёрланади.

➡️ Вилоят ҳокимлари олдига ушбу 56 та спорт мактабини ётоқхона ва зарур спорт жиҳозлари билан тўлиқ таъминлаш вазифаси қўйилди.

➡️ Спорт вазирлигига бу мактаблар учун илғор хорижий тажриба ва чуқур илмга асосланган методика яратиш топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
❤️ Олимпия ва Паралимпия ўйинларида спортчиларнинг муваффақиятли иштирокини таъминлаш учун жойлардаги 310 та спорт мактаблари миллий терма жамоаларнинг “селекция базаси”га айланади.

❤️ Барча вилоятлардаги спорт бошқармалари бошлиқлари ҳамда барча спорт мактаблари директорларининг фаолиятини тубдан кучайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Спорт бошқармалари бошлиқларига шахсий масъулиятини оширишга қаратилган уч ойлик синов тайинланди.

❤️ Мутасаддиларга ҳар бир мактаб бўйича аниқ мақсадларни белгилаб, уч йиллик дастур қилиш топширилди.

❤️ Жисмоний тарбия университети, Нукус, Фарғона, Самарқанд каби спорт факультети бўлган олийгоҳлар профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари, битирувчи курс ва магистратура талабаларининг олти ойга спорт мактабларига бириктириш амалиёти йўлга қўйилади.

❤️ Улар диплом иши ва диссертацияларини бевосита жойлардаги муаммолардан келиб чиқиб ёзиши ва уларга амалий ечим бериши муҳимлиги таъкидланди.

❤️ Олийгоҳ ректорлари янги методика ва ёндашувларни бевосита шу ерда жорий қилиб, спорт мактабларини дуал таълимнинг илмий-амалий базасига айлантиради.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
Ҳокимларнинг ҳам бу борадаги масъулияти умуман сезилмаётгани қайд этилди. Улар спорт федерацияларининг ҳудудий бўлимлари раҳбарларини танимаслиги, спортчи ва тренерларни қабул қилмаслиги, спортчилар халқаро мусобақада натижа қилганидан кейингина бундан хабар топиши кўрсатиб ўтилди.

✅ Масалан, ўтган йили олимпия спорт турлари бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатларида спортчиларимиз 58 та медаль қўлга киритди. Лекин Навоий, Сурхондарё ва Қашқадарё спортчилари бу чемпионатларда бирорта ҳам медаль олмаган.

✅ Париж Олимпия ва Паралимпия ўйинларига қўлга киритилган лицензиялар Навоий ва Қорақалпоғистонда энг кам.

✅ Шу боис ёндашувларни ҳозирдан ўзгартириб, ёшларни спортга, айниқса, олимпия спорт турларига тайёрлаш, уларни селекция қилиш, иқтидорли спортчи ва мураббийларни рағбатлантириш бўйича мутлақо янги тизим яратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

✅ Спортда адолат ўрнатиш, спортчи ва мураббийларга манфаат олиб келиш ва соҳани рақамлаштириш мутасаддилар, спорт федерациялари раҳбарлари ва ҳокимлар фаолиятини баҳолашда бош мезон бўлиши белгилаб олинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

20 last posts shown.