Қуръон оятларидаги 25 ҳайрат
1. Қуръони каримдаги энг узун сура – Бақара сураси бўлиб, у 2,5 порани ва 286 оятни ташкил этади.
2. Қуръони каримдаги энг қисқа сура – Кавсар сураси бўлиб, у уч оятли ўттизинчи порададир.
3. Қуръони каримдаги энг улуғ оят – "Оятул Курси" ҳисобланиб, у Бақара сурасининг 255 оятидир.
4. Қуръони каримдаги энг узун оят – Бақара сурасининг 282 ояти бўлиб, у бир саҳифани ташкил этади.
5. Қуръони каримдаги энг қисқа оят – Тоҳа сурасининг биринчи оятидир.
6. Қуръони каримда зикр қилинган энг катта сон – 100 минг сони бўлиб, у Соффот сурасининг 147 оятидадир.
7. Қуръони каримда келган энг узун сўз – "Фаасқайнакумуҳу" сўзи бўлиб, у Ҳижр сурасининг 22 оятидадир. Маъноси: "У ила сизларни сероб қилдик".
8. Қуръони каримда энг кўп ишлатилган араб харфларидан бири – Алиф.
9. Қуръони каримда энг афзал кеча, деб Қадр кечаси зикр қилинган. Мазкур кечанинг минг ойдан кўра афзаллиги Қадр сурасининг учинчи оятида зикр этилган.
10. Қуръони каримда зикр этилган энг афзал ой – Рамазон ойи.
11. Қуръони каримдаги энг афзал сура – Фотиҳа сураси.
12. Қуръони каримда энг кўп сураларни ўз ичига олган пора –ўттизинчи пора бўлиб, унда Қуръони каримдаги 114 суранинг 37 таси жам бўлган.
13. Қуръони каримда энг кўп келган Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири – Аллоҳ.
14. Қуръони каримда энг кўп номлари зикр қилинган пайғамбар – Мусо (алайҳиссалом).
15. Қуръони каримда энг кам номлари зикр қилинган пайғамбарлар – Зулкифл, Ясаъ, Илёс ва Идрис (алайҳимуссалом).
16. Қуръони каримда энг кўп номи зикр этилган мева – Узум.
17. "Алҳамду лиллаҳи роббил аламийн" ибораси келган сура ва оятлар – Фотиҳа сураси 2 оят, Анъом – 45, Юнус – 10, Зумар – 75, Ғофир – 65.
18. Маълумки, Қуръони каримда барча суралар "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" калимаси билан бошланади. Бироқ биргина сура мазкур калимасиз бошланган. Бу «Тавба» сурасидир. Баъзи уламоларнинг айтишича, у ўзидан олдинги суранинг давоми бўлганлиги учундир.
19. Қуръони каримнинг Ҳаж сурасида икки маротаба сажда ояти келган. Булар 18 ва 77 оятлар.
20. Қуръони каримда сажда оятлари 15 та бўлиб, улар Аъроф сурасининг 206 ояти, Раъд – 15, Наҳл – 49-50, Исро – 107-109, Марям – 58, Ҳаж 18 ва 77, Фурқон – 60, Намл – 24-26, Сажда – 15, Сод – 24, Фуссилат – 37-38, Иншиқоқ – 21, Нажм – 62, Алақ – 19.
21. Қуръони каримда сакта қилиниши лозим бўлган ўринлар – тўртта бўлиб, улар Каҳф сурасининг биринчи оятида, Ёсин – 52, Қиёмат – 27 ва Мутоффифин – 14.
22. "Ла илаҳа иллаллоҳ" ибораси ишлатилган оят – Соффот сурасининг 35 оятидадир.
23. "Роббана атина фид дуня ҳасанатан ва фил ахироти ҳасанатан ва қина азабан нар" дуоси зикр этилган оят – Бақара сурасининг 201 оятидадир.
24. Қуръони каримда қайси оятлар биринчи нозил бўлган? – Алақ сурасининг 1-5 оятларидир.
25. Қуръони каримда қайси суранинг таркибида умуман "м" ҳарфи ишлатилмаган? – "Кавсар" сурасида.
"Қуръони карим мўъжизалари" китобидан