Breakingnews UZ | Уйда қолинг


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Энг қайноқ янгиликлар

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Rasululloh SAVning Makkai mukarramadagi muazzinlari kim edi?
Poll
  •   a) Bilol ibn Raboh
  •   b) Sa’d al-Quraz
  •   c) Abu Mahzura
38 votes


Rasululloh sallallohu alayhi va sallam: «Har bir ummatning (o‘z) ishonchli kishisi bor, bizning ishonchli kishimiz ersa …» - deb qaysi sahobani ta’kidlaganlar?
Poll
  •   a) Abu Ubayda ibn al-Jarroh
  •   b) Ja’far ibn Abu Tolib
  •   c) Abu Bakr Siddiq
36 votes


“Ikki qanotli” nomini olgan sahoba kim edi?
Poll
  •   a) Sa’d ibn Abu Vaqqos
  •   b) Ja’far ibn Abu Tolib
  •   c) Tufayl ibn Amr
29 votes


Rasululloh SAV umarlari davomida ikki marta ikki sahobaga iqtido qilganlar. Bu sahobalar kimlar?
Poll
  •   a) Abu Bakr Siddiq, Umar ibn Hattob
  •   b) Abu Bakr Siddiq, Abdurahmon ibn Avf
  •   c) Abu Bakr Siddiq, Abdulloh ibn Mas’ud
28 votes


Rasululloh sallallohu alayhi va sallam kimni «jannat ahli ayollarining sayyidasidur» — deb marhamat qilganlar?
Poll
  •   Hazrati Hadicha r.a ni
  •   Hazrat Oisha r.a ni
  •   Hazrat Fotima r.a ni
30 votes


Қуръон оятларидаги 25 ҳайрат


1. Қуръони каримдаги энг узун сура – Бақара сураси бўлиб, у 2,5 порани ва 286 оятни ташкил этади.

2. Қуръони каримдаги энг қисқа сура – Кавсар сураси бўлиб, у уч оятли ўттизинчи порададир.

3. Қуръони каримдаги энг улуғ оят – "Оятул Курси" ҳисобланиб, у Бақара сурасининг 255 оятидир.

4. Қуръони каримдаги энг узун оят – Бақара сурасининг 282 ояти бўлиб, у бир саҳифани ташкил этади.

5. Қуръони каримдаги энг қисқа оят – Тоҳа сурасининг биринчи оятидир.

6. Қуръони каримда зикр қилинган энг катта сон – 100 минг сони бўлиб, у Соффот сурасининг 147 оятидадир.

7. Қуръони каримда келган энг узун сўз – "Фаасқайнакумуҳу" сўзи бўлиб, у Ҳижр сурасининг 22 оятидадир. Маъноси: "У ила сизларни сероб қилдик".

8. Қуръони каримда энг кўп ишлатилган араб харфларидан бири – Алиф.

9. Қуръони каримда энг афзал кеча, деб Қадр кечаси зикр қилинган. Мазкур кечанинг минг ойдан кўра афзаллиги Қадр сурасининг учинчи оятида зикр этилган.

10. Қуръони каримда зикр этилган энг афзал ой – Рамазон ойи.

11. Қуръони каримдаги энг афзал сура – Фотиҳа сураси.

12. Қуръони каримда энг кўп сураларни ўз ичига олган пора –ўттизинчи пора бўлиб, унда Қуръони каримдаги 114 суранинг 37 таси жам бўлган.

13. Қуръони каримда энг кўп келган Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири – Аллоҳ.

14. Қуръони каримда энг кўп номлари зикр қилинган пайғамбар – Мусо (алайҳиссалом).

15. Қуръони каримда энг кам номлари зикр қилинган пайғамбарлар – Зулкифл, Ясаъ, Илёс ва Идрис (алайҳимуссалом).

16. Қуръони каримда энг кўп номи зикр этилган мева – Узум.

17. "Алҳамду лиллаҳи роббил аламийн" ибораси келган сура ва оятлар – Фотиҳа сураси 2 оят, Анъом – 45, Юнус – 10, Зумар – 75, Ғофир – 65.

18. Маълумки, Қуръони каримда барча суралар "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" калимаси билан бошланади. Бироқ биргина сура мазкур калимасиз бошланган. Бу «Тавба» сурасидир. Баъзи уламоларнинг айтишича, у ўзидан олдинги суранинг давоми бўлганлиги учундир.

19. Қуръони каримнинг Ҳаж сурасида икки маротаба сажда ояти келган. Булар 18 ва 77 оятлар.

20. Қуръони каримда сажда оятлари 15 та бўлиб, улар Аъроф сурасининг 206 ояти, Раъд – 15, Наҳл – 49-50, Исро – 107-109, Марям – 58, Ҳаж 18 ва 77, Фурқон – 60, Намл – 24-26, Сажда – 15, Сод – 24, Фуссилат – 37-38, Иншиқоқ – 21, Нажм – 62, Алақ – 19.

21. Қуръони каримда сакта қилиниши лозим бўлган ўринлар – тўртта бўлиб, улар Каҳф сурасининг биринчи оятида, Ёсин – 52, Қиёмат – 27 ва Мутоффифин – 14.

22. "Ла илаҳа иллаллоҳ" ибораси ишлатилган оят – Соффот сурасининг 35 оятидадир.

23. "Роббана атина фид дуня ҳасанатан ва фил ахироти ҳасанатан ва қина азабан нар" дуоси зикр этилган оят – Бақара сурасининг 201 оятидадир.

24. Қуръони каримда қайси оятлар биринчи нозил бўлган? – Алақ сурасининг 1-5 оятларидир.

25. Қуръони каримда қайси суранинг таркибида умуман "м" ҳарфи ишлатилмаган? – "Кавсар" сурасида.


"Қуръони карим мўъжизалари" китобидан


ИИБ кўчада безмаска юрганларни жарима қилишни бошлабди. Кўчада ниқобсиз юрманглар!


Юртимиз масжидларида рамазон ойи ва таровеҳ намозларига тайёргарлик бошланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан муборак Рамазон ойини муносиб тарзда кутиб олиш, уни юқори савияда ўтказиш ва Таровеҳ намозларида мўмин-мусулмонларга қулай шарт-шароитлар ҳозирлаш мақсадида масжидларда тайёргарлик ишлари бошланди.

Жумладан, масжидларда Таровеҳ намозларига қулай шарт-шароитларни ҳозирлаш мақсадида, жорий йилнинг  10 апрель, шанба куни «Озодалик куни» ўтказилади.

Коронавирус касаллиги билан боғлиқ мураккаб вазият давом этаётганини инобатга олган ҳолда таровеҳ намозларида санитария-эпидемиологик назорат кучайтирилади. Хусусан, намозхонлар тиббий ниқобда бўлиш, оралиқ масофани сақлаш, ташриф буюрувчилар тана ҳароратини ўлчаш, антисептик воситалардан фойдаланиш каби карантин тартиб-қоидаларига риоя қилинади.

Масжидларда электр, газ ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда намоз ўқиладиган жойлар муҳофазасига катта эътибор қаратилади, техник жиҳозларнинг созлиги кўрикдан ўтказилади.

Имом-хатиблар тамонидан ОАВ ва Интернет сайтлари, ижтимоий тармоқларда Рамазон ойининг мазмун-моҳиятини ўзида мужассам этган чиқишлари қилинади. Шунингдек масжидлардаги Таровеҳ намозларининг шукуҳи, мўмин-мусулмонларнинг хушкайфияти ҳам кенг ёритилади.

Аллоҳ таоло юртимиз ва дунё мусулмонларини Рамазон ойига эсон-омон етказиб, Ўзи рози бўладиган тарзда ўтказишимизни насиб айласин. Ушбу улуғ ойда бўладиган тоат-ибодатлар ва дуо илтижоларимиз сабабидан бутун дунёдан вабо ва офатларни кўтарсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати


​​Qaysi Amir Temur yoki qaysi ot Sizga ko'proq yoqdi?😂😂😂




​​Ўзбекистон миллий терма жамоаси


Forward from: Allaev Uz
2018 йили Paris Match газетаси Париж метросидаги гиёҳвандлар ҳақида катта репортаж тайёрлайди. Репортажда олинган расмлардан бирида метрода яшайдиган уйсиз бир аёлнинг юзи кўриниб қолади. Қонунчилик бўйича фуқаронинг ёзма розилигисиз унинг расми ва маълумотларни ишлатишга ҳеч ким ҳақли эмас. Фақат жамоатчилик биладиган таниқли шахслар бундан мустасно.

У аёлни билган одамлар расмни кўриб қолиб, аёлга беришади. Расмда метродаги полиция ходимларининг, фуқароларнинг юзи яширилган, лекин нимагадир мана шу уйсиз аёл юзи очиқ қолганди. Аёл газетани судга беради. 2019 йилда судда ютиб чиқади. Газета аёлга 10 000 евро тўлашга мажбур бўлади. Газета ўз сайтидан аёл расмларини ўчиради.

Орадан олти ой ўтиб аёл ўз расмини газетанинг мобил иловасида кўриб қолади. Газета ходимлари расмни мобил иловадан ҳам ўчиришни эсдан чиқаришганди. Аёл сайтни яна бир бор судга беради ва бу сафар аёлнинг фойдасига суд нашрни 30000 евро жаримага тортади. Расм ҳамма жойдан ўчирилади.

Бу француз ОАВси учун ҳақиқий дарс бўлди. Хато қилган нашр 40000 евро зарар кўрди.

Айтганча, бизда чириган Ғарб деб эьтироф этиладиган ўша давлатларда ОАВ билан боғлиқ муаммолар суд орқали қонуний ечилади. Ҳеч ким судни мустақиллигини шубҳа остига қўймайди. Телефон орқали мониторинг босим қилмайди, материални ўчиришни сўрамайди. Гапга кирмаса турли хил идораларга суҳбатга чақирилмайди. Эркин суд, эркин матбуот, кучли фуқаролик жамиятига эга, ҳамма нарса қонун доирасида ҳал қилинадиган давлатлар тараққиётда бошқалардан бир қадам олдинда бўлишади. Улар ва Туркманистонга ўхшаган давлатлар ўртасида жарлик бўлса йилдан-йилга катталашиб бораверади.




@allaevuzb


​​Ўзбекистон ҳалқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев вафот этди.


Қуръондан оят:

Каҳф сураси, 107 - оят

إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ كَانَتْ لَهُمْ جَنَّاتُ الْفِرْدَوْسِ نُزُلًا

107. Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларга Фирдавс жаннати манзил бўлгандир.

#JumaMuborak


Тошкент шаҳрида коронавирус тарқалиши борасида вазият жиддийлашмоқда. Касаллик энди мактаб ўқувчилари ўртасида аниқланмоқда.


Молдан фарқимиз қолди деб ўйлайсизларми?


Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки хислат бор. Ким унга амал қилса, албатта жаннатга киради. Иккиси осон, аммо унга амал қиладиган оздир. Биринчиси, ҳар бир намоздан сўнг 10 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади, 10 марта Аллоҳга ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) айтади ва 10 марта такбир (Аллоҳу акбар) айтади. Бир кунда 150 та, тарозида эса 1500 та бўлади. Иккинчиси, қачон ухлашга ётса, 34 марта такбир (Аллоҳу акбар), 33 марта ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) ва 33 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади. Жами 100 та, тарозида 1000 та бўлади”, дедилар. Шунда саҳобалар розияллоҳу анҳум: “Ё Аллоҳнинг Расули! Нега осон бўлган бу амалларга амал қиладиганлар оз?” деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу амални қилмоқчи бўлганнинг олдига шайтон намозда келиб, уни айтишидан олдин ҳожатини эсига солади. Уйқуга ётганида эса, уни айтишидан олдин ухлатиб қўяди”, деб жавоб бердилар (Имом Термизий, Имом Насоий ривояти).
#Jumamuborak


“Супер келинчак”, “О Марям, Марям”, “Мажруҳ” каби фильмлари билан томошабинларга яхши таниш бўлган режиссёр Баҳром Ёқубов оламдан ўтди


​​Британиялик олимлар Абу Али ибн Сино қиёфасини бош суяги суратларидан тиклашга муваффақ бўлишибди


​​Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири- Закиров Батир Иркинович «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланди

20 last posts shown.

149

subscribers
Channel statistics