Forward from: АОКА | Сурхондарё
Уй-жой, коммунал тизимида Хитой тажрибаси қўлланилади. Оббо, яна Хитойми деманг! Аввал, ўқинг!
Бугун Ўзбекистонда 1,4 миллиондан ортиқ хонадондан иборат 42 минг 72 та кўп квартирали уйлар мавжуд. Уйларнинг 38 минг 689 тасига 821 та бошқарув ташкилотлари, 849 тасига 157 та ширкат, 676 тасига бевосита мулкдорлар ҳамда 1 минг 405 тасига идора ва ташкилотлар томонидан хизмат кўрсатилмоқда.
Яқинда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари бошчилигидаги делегация Хитойда бўлиб қайтибди.
Қайд этилишича, Пекинда компаниялар аҳолининг кўп қаватли уйларда қулай яшаш шароитини таъминлаш учун барча чораларни кўрар экан. Хусусан, уйларни иссиқлик билан таъминлаш, ҳолатини зарур талаблар асосида сақлаш, ертўлада жойлашган сув насослари, шунингдек, лифт қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш, уйларга туташ ва ободонлаштириш объектларини тозалаш ҳамда кўкаламзорлаштириш, шу билан бирга, 40 дан ортиқ сервис хизматлар кўрсатиб келади.
Шенчжен шаҳри дунё миқёсида шаҳарсозликни ривожлантириш йўналишида етакчи шаҳарлардан бири ҳисобланади.
❗️Ажаб эмас, Хитой тажрибаси жорий этилса, биздаги аксарият бошқарув компаниялари фаолиятида ҳам ижобий ўзгаришлар бўлиб қолса!
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo