АОКА | Сурхондарё


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали
Веб сайт:
http://surxonaoka.uz
Мурожаат учун:
@surxonAOKBbot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Маҳалла — халқимиз ҳаётининг ажралмас қисми

Президентимиз Шавкат Мирзиёев маҳалла халқ ва давлат ўртасида ўзига хос кўприк бўлиши лозимлигини кўп бор таъкидлайдилар.

Шу мақсадда маҳаллалар Янги Ўзбекистонга мос ва хос бўлиши учун халқимизнинг манфаат ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, мутлақо замонавий тизим – “Еттилик“ яратилди.

🎥 Ушбу видеолавҳа орқали “еттовлон“ фидойиларнинг фаолияти, вазифаю ваколатлари содда ва халқчил тилда тушунтиришга ҳаракат қилинган.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Огоҳ_бўлинг

❌ Банк ходимлари сизга телефон қилиб, шахсий маълумотларингизни сўрашмайди. Мессенжерлар орқали суҳбатни таклиф этишмайди ва Марказий банк муҳри туширилган ҳужжатларни юборишмайди!

‼️ Огоҳ бўлинг! Фирибгарларга алданманг!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


#Кун_тарихи

🌏 20 декабрь — Халқаро бирдамлик куни

🇺🇳 2005 йилнинг 22 декабрь санасида БМТ Бош Ассамблеяси “Халқаро инсонлар бирдамлиги куни”ни ҳар йили 20 декабрда нишонлашини эълон қилди.


☑️ Бу сана кўпчилик одамларнинг эътиборини бирдамликнинг муҳимлигига қаратишга йўналтирилган.

☑️ Бирдамлик — бу умумий манфаатлар, мақсадларга эришиш, умумий маъсулиятга асосланган ижтимоий гуруҳ аъзоларининг эътиқод ва ҳаракатлари бирлиги ҳамда ўзаро ёрдами ва қўллаб-қувватлашидир.

☑️ БМТ барча инсонларни глобал муаммоларга, жумладан, қашшоқликка қарши курашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган бирдамлик концепциясини қўллаб-қувватлашга чақиради. Қашшоқликка барҳам бериш учун БМТ Тараққиёт Дастури доирасида Бутунжаҳон Бирдамлик жамғармаси ташкил этилган.

☑️ БМТ Бош Ассамблеяси 1996 йил 26 январда № A/RES/50/107 сонли қарорни қабул қилди ва қашшоқликни йўқ қилиш бўйича биринчи ўн йиллиги бошланганлиги эълон қилди. Айнан ушбу ҳужжат бу кунни байрам сифатида нишонлаш учун асос бўлди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Умида Тешабоева: “Касбингизни қандай ҳурмат қилишлари ўзингизга боғлиқ”

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоева Сурхондарё вилоятида бўлиб, умумий ўрта таълим мактаблари кутубхоначилари билан учрашувлар ўтказди.

Термиз шаҳри, Ангор, Жарқўрғон, Музработ ва Термиз туманларидан 200 нафардан зиёд мактаб кутубхоначилари иштирок этган маҳорат машғулотларида мактаб кутубхонасининг жамиятдаги ўрни, мактаб кутубхоначиси қандай билим, малака ва кўникмаларга эга бўлиши кераклиги, болаларнинг китобга бўлган эҳтиёжи ва талаблари қай даражада қондирилаётгани ҳақида сўз юритилди.

«Орқага йўл йўқ, соҳани ривожлантираман ва хизмат қиламан, деб ўқинг. Фақатгина ҳаракат қилиш керак. Касбингизни қандай ҳурмат қилишлари ўзингизга боғлиқ. Ўзингизни устингизда ишлаб, тажрибангизни бойитишингиз биринчи мақсадингиз бўлиши шарт», – дейди У. Тешабоева.


Учрашувлар давомида мактаб кутубхоначиларига Ўзбекистон Миллий кутубхонаси электрон кутубхонасидан фойдаланиш бўйича тақдимотлар бўлди.

Музроботлик халқ таълими фидойиси Дўстқобил Қодиров, ангорлик туманида фахрий журналист, маърифатли инсон Норқувват Тўраев хонадонларида ташкил этилган уй кутубхоналар меҳмонларда ажойиб таассурот қолдирди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


БУГУН ТУҒИЛГАН КУН

Шўрчи тумани ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Шоева Нигина Қурбоновна 1986 йил 20 декабрда Шўрчи туманида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Н.Шоева 2010-2013 йилларда “Чағониён” 2013-2019 йилларда “Денов овози” газеталари мухбири, 2013-2020 йилларда “Маҳалла” газетасининг Сурхондарё вилояти бўйича мухбири вазифаларида фаолият юритган.

https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Биз дунёга манманлик учун келмадик. Биз севги учун, бошқаларнинг меҳрини қозониш, махлуқотни яхши кўриш, яратилган нарсаларга шафқат, муҳаббат кўрсатиш учун келдик...

© Юнус Эмро

https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қайтар дунё бу

Нимани берсангиз шуни оласиз.  Экканингизни ўрасиз.

Ёлғонга ёлғон қайтади. Ҳар бир ҳаракат аҳамиятга эга.

Кечирсангиз кечириласиз. Сиз берасиз, сизга берадилар, сиз бировнинг сирини ошкор қиласиз, сизникини сотадилар.

Сиз хафа қиласиз, сизни хафа қилишади. Сиз ҳурмат қиласиз, сизни ҳурмат қилишади.

Қайтар дунё бу - кимки нима қилган бўлса, албатта қайтади. Ёвуз ниятликларни Худо балога гирифтор қилса, яхши ниятлиларни Ўзи қўллайди.

Қайтар дунё, бу қайтар дунё,
Тоғлар айтсин, уфқлар айтсин,
Ёмонликни кўрма ҳеч раво,
Яхшилик қил, яхшилик қайтсин.

Ҳеч бандага айтма ёмон сўз,
Ғайр ила ташлама ҳеч кўз,
Ғарибларга қўлларингни чўз,
Яхшилик қил, яхшилик қайтсин.

Кўнглингни оч кирсин муҳаббат,
Кўзларингда кулсин муҳаббат,
Яхшидан боғ қолади албат,
Яхшилик қил, яхшилик қайтсин...


🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Эргаш Солиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

- Эргаш Алибекович Сoлиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди;

- «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Улуғбек Мавлонович Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇩🇰 Ушбу дўкон Данияда жойлашган бўлиб, эшигини фақат кулиб турган одамларгагина очар экан. Қойил!

✅ Бахт кулишдан бошланади!


🧠 Мия фаолияти бевосита танамиз билан боғлиқлигини биласиз-а? Табассум қилсангиз, мияга «Сиз бахтлисиз!» деган хабар боради. Натижада организм турли хил эндорфинларни ишлаб чиқара бошлайди ва ўз-ўзидан кайфиятингиз кўтарилади. Бу ҳақиқат 1980 йилда аниқланиб, илмий тасдиғини топган.

🎭 Кулги билан атрофдагиларга қувонч улашиш мумкин.

♻️ Кулги — юқумли. Сиз кулсангиз, ўз-ўзидан ён-атрофингиз қувончга, яхши кайфиятга тўлади. Табассум учун эса сабаб шарт эмас.

✅ Доимо табассум қилиб юринг!


🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


🇺🇿 Дунёнинг энг истиқболли сайёҳлик манзиллари рўйхатида Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллади

Wanderlust саёҳат журнали ҳар йилги Reader Travel Awards учун дунёдаги энг севимли манзилларга овоз бериш бўйича сўровнома ўтказди.

Бу йил 168 минг саёҳатчи 22 турли тоифада овоз берди. Ўқувчилар ўзларининг севимли истиқболли йўналишлари учун ҳам овоз беришган ва Ўзбекистонни энг истиқболли ривожланаётган йўналиш деб эътироф этишган.

Журналда “Ўзбекистон ўзининг тарихий бойликларидан ташқари, Қизилқум чўлининг бепоён кенгликларидан тортиб Орол денгизи қирғоқларигача бўлган ажойиб табиий манзараларга эгалиги, бироқ бу гўзалликлар кўпинча муносиб эътибордан четда қолиши” таъкидланган.


🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


МЕН АНГЛАГАН ҲАҚИҚАТ

▪️ Раҳбар кишининг ҳар бир хатоси бошқаларга катта гуноҳдек, яхши одати эса анъанадек туюлаверади.

▪️ Бир оғиз яхши сўзни бировдан қизғаниш пасткашлик билан баробар.

▪️ Асаларининг бор-йўғи 40 кун яшаши, умри давомида мингта нектардан бир қошиқ миқдорга яқин асал йиғиб келиши бизга қачон сабоқ бўлади?

▪️ Ўз жисмини ўзи асрай олмаган кишига табиб ҳам ёрдам бера олмайди.

▪️ Ризқ-насиба бу фақат таом эмас, яхши феъл, самимий кўнгил ҳам Аллоҳ берган насибадур.


✍🏻 Фармон Тошев

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Эслатма

⚠️ Ис газидан огоҳ бўлинг!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Расмий ахборот

Жорий йилнинг 17 декабрь соат 13:45 ларда Фарғона шаҳар, Янгийўл маҳалласидаги “Petrolium” пропан газ қуйиш шохобчасида 5 м. куб сиғимли контейнерга газ қуйиш жараёнида ёриқ келиб чиқиб, газ моддаси ташқарига сизиб чиқиши оқибатида, портлаш ва ёнғин содир бўлган.

Натижада, 1 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган, шу ҳудудда бўлган бир нечта фуқаролар турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан улардан 3 нафари шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилоят ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда 259-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирги кунда жиноят иши доирасида 5 нафар шахс процессуал тартибда қамоққа олинган.

Ҳолат юзасидан тегишли экспертизалар тайинланган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


БУГУН ТУҒИЛГАН КУН

Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Тўраев Жўрабек Абдуллаевич 1984 йил 18 декабрда Бойсун туманида туғилган. 2009 йилда Термиз давлат университетини, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи (тармоқлар бўйича).

Фаолияти давомида Сурхондарё вилояти иқтисодиёт бош бошқармасида бўлим бошлиғи ўринбосари, Сурхондарё вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокимининг ёрдамчиси, қабулхона мудири, ҳудудий жамғарма раҳбари, иқтисодиёт мажмуаси котибият мудири, вилоят ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимларида фаолият юритган.

Ж.Тўраев 2021 йилнинг апрел ойидан буён Сурхондарё вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – Туризм бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


“Бўпти, гаплашамиз” эмас, “Аллоҳга омонатсиз!” денг

Яқинларим билан хайрлашаётганда хоҳ мактубда, хоҳ телефонда ва ёки юз кўришиб турган ҳолда бўлсин «Аллоҳга омонат!» дейишга одатланганман.

Болалигимизда онам хайрлашаётганда «Аллоҳга омонат бўлинг!», «Аллоҳнинг паноҳига!» деб видолашишни ўргатганлар. «Аллоҳ омонатга хиёнат қилмайди. Яхши кўрганларинг билан хайрлашаётганда «Аллоҳга омонатсиз!» десанг, кейинги дийдорда уларни соғ-саломат кўрасан», деб уқтиргандилар.

Бола ақлим билан бу ўгит маъносини чуқур тушунмаганим аниқ, лекин ҳар гал қариндошларимиз билан соғ-омон хайрлашганимизда «Аллоҳга омонатсиз» деган иборани яхши кўриб кетардим. Ҳали-ҳануз «Аллоҳга омонатсиз!» деганимда кўнглим хотиржам тортади.

Ибн Можа ривоят қилган ҳадиси шарифда: “Хайрлашаётганингизда, бир-бирингиздан айрилаётганингизда “Сени омонатга хиёнат қилмайдиган Аллоҳга омонат топширдим” денг”, дея марҳамат қилинади. Яқинда бу ҳадиснинг ҳикматини янада чуққурроқ англатувчи бир ҳодиса рўй берди.

Ҳар куни эрталаб укам билан гаплашиб бўлиб «Майли, Аллоҳга омонатсан, Ўзи паноҳида асрасин!» дейман. Уч кун олдин атрофни туман қоплаган эди. Автомобилда фалокатга учрабди. Тўғридан ва орқа тарафдан келаётган машиналарга халал бермаслик учун четга ҳаракатланмоқчи бўлганида бошқарувдан чиққан улов ариққа ағдарилиб кетибди.

Темир топилади, моддий йўқотишнинг ўрни тўлади. Энг муҳими, пачақланиб, буралиб кетган автомашина ичидан ўша атрофдаги одамлар укамни соғ-саломат тортиб олишибди. Даҳшатли фалокатдан фақат пешонасида кичик ғурра билан соғ-омон чиққан укамни паноҳида асраган Аллоҳга чексиз ҳамду санолар, шукроналар бўлсин! Зеро, "Аллоҳнинг Ўзи энг яхши муҳофазачи ва Унинг Ўзи раҳмлиларнинг энг раҳмлигидир”(“Юсуф” сураси, 64-оят).

Яқинларингиз билан хайрлашаётганингизда қайта дийдорлашишни истасангиз, «Кўришгунча», «Хайр», «Бўпти, гаплашамиз» деб  эмас, «Аллоҳга омонатимсиз!», «Аллоҳ ҳифзу ҳимоясида асрасин!» деб хайрлашинг. «Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман!» денгки, бу муҳаббат ҳаққи-ҳурмати яқинларингиз Аллоҳдан ўзини ва сизни муҳофаза қилишини сўраб дуолар қилсин.

Аллоҳга омонат бўлинг, азизлар!


🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#натижа

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида «Ғамхўрлик» гуруҳлари ўз фаолиятини бошлаган эди.

Мазкур гуруҳларга 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган   ихтисослаштирилган махсус таълим муассасаларига қамраб олинмаган болажонлар қабул қилинади.

Ҳар бир  «Ғамхўрлик» гуруҳи 6-8 нафар боладан иборат бўлади. Бу эса болажонлар билан индивидуал шуғулланиш имконини беради. Ушбу гуруҳлар эҳтиёжни инобатга олган ҳолда 2 та сменада ташкил этилади.

Ушбу гуруҳларнинг очилишини айниқса, ота-оналар катта мамнуният билан қарши олдилар. Онажонлардан бири фарзандим энди жамиятга қўшилади дея қувонган бўлса,  уларнинг яна бири яратилган шароитлар ва замонавий жиҳозларни кўриб, хурсандчилик кўз ёшларини яширолмади.

🎥 Батафсил видеода

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


❗️“Маҳалла банкирлари” фаолияти йўлга қўйилади

Маҳалла банкирлари — маҳалланинг бизнес имкониятларини ўрганади, одамлар билан гаплашиб, уларнинг ғояларини лойиҳаларга айлантиради. Аҳолини кредит олиш, қайтариш, бизнес очиш, маҳсулотини сотишга ўргатади, лойиҳаларга ҳамроҳлик қилади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#фотоқопқон

📸 Сурхон қўриқхонасидаги морхўрлар

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Сурхон давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонларга морхўрлар галаси муҳрланди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Фикрларингизга эътиборли бўлинг

• фикрларингизга эътиборли бўлинг, чунки улар сўзларингизга айланади.

• сўзларингизга эътиборли бўлинг, чунки улар ҳаракатга айланади.

ҳаракатларингизга эътиборли бўлинг, чунки улар одатга айланади.

• одатларингизга эътиборли бўлинг, чунки улар сизнинг характерингизни шакллантиради.

• характерингизга эътиборли бўлинг, у сизнинг тақдирингизни белгилайди.

Ташқаридан кўринадиган муваффақиятли ҳаёт аслида ичкаридаги муваффақиятли ва соғлом фикрлардан бошланади.

https://t.me/AOKA_Surxondaryo


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Сурхондарёда замонавий туристик марказлар ташкил этилади


“Сурхондарё вилоятининг тоғли-рекреацион ҳудудларида туризм инфратузилмасини яхшилаш ҳамда замонавий хизмат кўрсатиш ва туризм объектларини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-439-сон, 16.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:

🔹Бойсун тумани ҳудудидаги умумий майдони 220,5 гектар бўлган ер участкасида “Омонхона” туристик маркази;

🔹Сариосиё тумани ҳудудидаги умумий майдони 615 гектар бўлган ер участкасида “Сангардак” туристик маркази;

🔹Жарқўрғон тумани Обиҳаёт маҳалласидаги “Оқтепа” сув омборининг қирғоқ бўйи ҳудудидаги 110 гектар ер участкасида “Обиҳаёт” туристик маркази;

🔹“Омонхона”, “Сангардак” ва “Обиҳаёт” туристик марказларини ривожлантириш ва бошқариш учун давлат муассасаси шаклида Сурхондарё вилоятида туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқариш дирекцияси.

🖥 Туристик марказлар ҳудудларида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган бўш ер участкалари мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн аукцион орқали реализация қилинади.

✅ Хусусий инвестицияларни жалб қилган ҳолда 2025–2027 йилларда меҳмонхоналар, оилавий меҳмон уйлари, хизмат кўрсатиш мажмуалари ва дам олиш масканларини қуриш мақсадида бўш ер участкалари 10 йил муддатда тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

20 last posts shown.