"Саноат учбурчаги"да импортни маҳаллийлаштириш
Ангрен, Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари ва Пискент, Оҳангарон туманларида саноат ишлаб чиқаришини янада ошириш мақсадида “Саноат учбурчаги” дастури ишлаб чиқилди.
Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан 2024 йилнинг 19-22 ноябр кунлари импорт маҳсулотларини маҳаллийлаштириш саноат ярмаркаси ташкил этилиб, унда 2 000 дан зиёд импорт товарлари намойиш этилди. Ярмаркада 80 га яқин корхона вакиллари билан музокаралар олиб борилди.
Натижада, 33 та корхона билан 75,7 млн долларлик янги лойиҳалар ишлаб чиқилди ва 20 та корхона билан кооперация алоқалари ўрнатилди. Шунингдек, 16 та маҳаллий корхона билан меморандумлар имзоланди.
“Саноат учбурчаги” дастури доирасида 25 та корхона "шатак" тизимига олиниб, 2025-йилда импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
@blogeruzofficial