BlogerUz | ортга йўл йўқ!


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Энди, гап мндей жиян; "ишни бошлашга шошилма, бошласанг охирига етказ". Ва шуни ёдингда тутгинки, "югураётган йиқилади, эмаклаётган ҳеч қачон йиқилмайди".
📩 Bot: @blogeruzb_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ер ҳисобини юритишни мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар қонунчиликка киритилди

@blogeruzofficial


Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш қуйидагилар мезонлар бўйича баҳоланади:

➖тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш (ҳайдалма қатламида умумий гумус, ҳаракатчан фосфор ва алмашинувчан калийнинг мақбул даражасини таъминлаш);
➖асосий қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини белгиланган даражада сақлаш ва ошириш;
➖сувдан фойдаланиш манбаларини ҳисобга олган ҳолда алмашлаб экиш;
яйловлар алмашинишини ҳисобга олган ҳолда яйловлардан фойдаланиш;
тупроқнинг унумдорлиги ва мелиоратив ҳолатини сақлаш ва ошириш;
➖чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда яйловлардаги мақбул (оптимал) фойдаланиш меъёрини таъминлаш;
➖ерларнинг хўжалик айланмасидан (фойдаланишдан) чиқиб кетишининг олдини олиш, ерларни бегона ўтлар ва бутасимон дарахтлар қоплашига ҳамда уларнинг маиший ва ишлаб чиқариш чиқиндилари билан ифлосланишига йўл қўймаслик;
➖ерга ишлов беришда қишлоқ хўжалиги экинларини анғиз қолдиқлари ва иккиламчи маҳсулотларни ёқишга йўл қўймаслик;
➖дала четларига, боғлар ва токзорларнинг қатор ораларига, шу жумладан, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларга мақбул экинларни экиб даромад олиш (суғориш сувлари билан таъминланган ерларда);
➖ички суғориш тармоқлари ва зовурларни ўз вақтида тозалаш.

Мазкур талаблар бажарилмаган ҳолатларда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ва яйловлардан оқилона фойдаланилмаган ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.12.2024 йилдаги 914-сон

@blogeruzofficial


Порахўр суваракка ўхшайди - ҳамма ишини кўздан пана жойда, қоронғида битиради

@blogeruzofficial


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️Chortoq tumani prokurorining katta yordamchisi 2400 AQSH dollari olgan vaqtida ushlandi

Namangan viloyati Chortoq tumani prokurorining katta yordamchisi tuman ko‘p tarmoqli markaziy poliklinikasi shifokori 5 nafar fuqaroga nogironlik nafaqasini belgilashda soxta hujjatlar tayyorlab berganligi yuzasidan taqdim qilingan materiallarni o‘rganib chiqib, unga nisbatan qonuniy chora ko‘rmaslik evaziga 3000 AQSH dollari talab qilgan.

Ammo, u so‘ralgan pul mablag‘idan 2400 AQSH dollarini olgan vaqtida huquqni muhofaza qiluvchi organlar tomonidan ashyoviy dalillar bilan ushlandi.

Hozirda unga nisbatan Jinoyat Kodeksining 25,168-moddasi 3-qismi “v” bandi bilan jinoyat ishi qo‘zg‘atilib, tergov harakatlari olib borilmoqda.

@blogeruzofficial


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Одам ўлдирган чўпон қамалди

Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 97-моддасида (қасддан одам ўлдириш) ва 248-моддасида (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс 11 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

@blogeruzofficial


Савдо-саноат палатаси диққатига

“20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис” дастурини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, Иқтисодиёт ва молия вазири ҳамда тадбиркорлар ўртасида ҳамкорлик шартномалари тузилмоқда.

Амалиётда, объектив сабабларга кўра шартномаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурати туғилмоқда.

Ҳамкорлик шартномаларининг V бобига кўра, шартноманинг шартларини ўзгартириш ёки уни бекор қилиш томонлар ўртасида қўшимча келишув тузиш йўли билан амалга оширилади, қўшимча келишувни тузиш шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, шундай шаклда амалга оширилади ва томонларнинг ваколатли вакиллари имзолаганидан сўнг ҳақиқий ҳисобланади.

Аммо, лекин, бироқ my.chamber.uz сайти орқали тузилган ҳамкорлик шартномасига қўшимча келишув тузишнинг техник имконияти яратилмаган.

Шу сабабли, ССПдан қўшимча келишув тузишнинг техник имкониятини яратишда ёрдам сўраб қоламиз.

@blogeruzofficial


❗️2024 йилда дунёдаги энг бой 500 кишининг бойлиги 10 трлн доллардан ошди

1 январ ҳолатига дунёдаги энг бой 10 киши рўйхати қуйидагича:

Илон Маск – 432 миллиард доллар;
Жефф Безос – 239 миллиард доллар;
Марк Цукерберг – 270 миллиард доллар;
Ларри Эллисон – 192 миллиард доллар;
Бернар Арно – 176 миллиард доллар;
Ларри Пейж – 168 миллиард доллар;
Билл Гейц – 159 миллиард доллар;
Сергей Брин – 158 миллиард доллар;
Стив Балмер – 147 миллиард доллар;
Уоррен Баффет – 142 миллиард доллар.

@blogeruzofficial


Маҳаллийлаштириш натижалари

Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК) 2024-йилда маҳаллийлаштириш дастурини муваффақиятли амалга ошириб, 268 та лойиҳа бўйича 1567 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди. Импорт ўрнини босиш самарадорлиги 121,5 млн долларни ташкил этди.

Янги лойиҳалар доирасида 1265,2 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, саноат кооперацияси орқали 1376,7 млрд сўмлик маҳсулотлар харид қилинди. 2025-йилда маҳаллийлаштириш дастури доирасида 1,3 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши, импорт ўрнини 282 млн долларга қисқартириш кутилмоқда. Бу орқали йирик инвестиция лойиҳаларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар улуши ошади.

@blogeruzofficial


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сирдарёда суднинг қарори билан экология ва атроф муҳитга зарар етказаётган хусусий корхона фаолияти тўхтатиб турилиши белгиланди

@blogeruzofficial


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️FVB boshlig‘i 160 ming AQSH dollari olgan vaqtida ushlandi

Namangan viloyati Pop tumani favqulodda vaziyatlar bo‘limi boshlig‘i o‘zining 5 nafar oila-a’zolariga mazkur tuman hokimining 2021-yil fevral oyidagi qarori bilan limon yetishtirish uchun issiqxona tashkil etish maqsadida ajratib berilgan 2 gektar yer maydonini o‘zining mansabdor tanishlari orqali xaridor nomiga rasmiylashtirib berish hamda u yerda kottej tipidagi uy-joylar qurishi uchun ruxsat olib berish evaziga 160 ming AQSH dollari olgan vaqtida huquqni muhofaza qiluvchi organlar tomonidan ashyoviy dalillar bilan ushlandi.

Hozirda unga nisbatan Jinoyat Kodeksining 25,168-moddasi 4-qismi “a” bandi va 28,211-moddasi 2-qismi “b” bandi bilan jinoyat ishi qo‘zg‘atilib, tergov harakatlari olib borilmoqda.

@blogeruzofficial


Президент Администрациясининг собиқ мулозими Комил Алламжоновга суиқасд иши юзасидан Ҳарбий судда маҳкама бошланди.

Маҳкама мутлақо махфий: судланувчилар сони кўплиги, қўйилаётган айблов жиддийлиги ва унинг жамоатчилик учун муҳимлигига қарамай яна мавҳумлик ҳукм сурмоқда.

@blogeruzofficial


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Шоҳимардонлик отахон Исмоил отанинг 1992 йилда берган интервюси чоғида соддалик билан айтган гаплари ижтимоий тармоқларда роса машҳурлашди

"Отам умрининг охиригача Ўзбекистон президенти ваъда қилган ўша августни кутиб, ўтиб кетдилар", дебди ўғиллари. Исмоил ота 2007 йили, 77 ёшида вафот этган экан.

Тўлиқ видео:
👉 https://youtu.be/k2KH7eZD4To

@blogeruzofficial


Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар.

Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир. Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган органлар томонидангина амалга оширилади.

Ҳар ким бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда давлат органларига ҳамда ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, мансабдор шахсларга ёки халқ вакилларига аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Конституциямиз нормаларидан

@blogeruzofficial


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️Муҳим ҳужжат лойиҳаси муҳокамага қўйилди

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили”да амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Давлат дастури лойиҳасида 5 та устувор йўналиш бўйича 2025 йил учун амалий чора-тадбирлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва мақсадли кўрсаткичлар назарда тутилмоқда.


Лойиҳада атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” масалалари, шунингдек ижтимоий-иқтисодий, давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, хавфсизлик ва ташқи сиёсат йўналишларида 2025-йилга мўлжалланган кенг кўламли ислоҳотлар назарда тутилган.

Лойиҳа 2025 йил 22 январга қадар кенг жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилади.


❗️Канал жамоаси барча юртдошларимиздан 2025 йилги Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этиб, ўз таклифларини Марказнинг махсус
uzbekistan2030.uz онлайн портали орқали билдиришларини сўрайди.

@blogeruzofficial


Энди шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам расман тан олинади

2025 йил 1 июлдан бошлаб, шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг my.gov.uz платформасидаги электрон шакллари расман тан олинади. Бу дегани, банклар, нотариуслар, аэропортлар, вокзаллар ва бошқа ташкилотларда қоғоз нусхаларни тақдим қилиш шарт бўлмайди.

@blogeruzofficial


Экспорт салоҳияти рақамларда

Олмалиқ кон-металлургия комбинати 2024-йилда ўз ишлаб чиқариш прогнозларини 111,1%га бажариб, 610,9 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилди. Хорижга 51 698 тонна мис, 28 859 тонна рух, 15 183 тонна қўрғошин концентрати ва 760 тонна молибден маҳсулотлари юборилди.

Янги бозорлар, жумладан, Гвинея, Сенегал, Сербия ва Жанубий Африка Республикаси каби мамлакатларга мис катанкаси ва мис купороси экспорт қилинмоқда. ОКМК экспорт географияси 19 давлатга кенгайди.

@blogeruzofficial


#natija #rasman

⚡️Magistratura mutaxassisliklari bo‘yicha Prezident stipendiyasi g‘oliblari tasdiqlandi!


Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi Hay’at qarori bilan 2024/2025-o‘quv yili uchun oliy ta’lim muassasalari magistratura bosqichining 20 nafar talabasi O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti stipendiyasi tanlovi g‘olibi sifatida tasdiqlandi.

Shuningdek, tanlovda ishtirok etib, sovrindor bo‘lmagan talabalar ham tegishli OTM rahbari (rektor/direktor) tomonidan rag‘batlantiriladi.

Jumladan:
➡️ Prezident davlat stipendiyasi tanlovida ishtirok etib, tanlovning suhbat bosqichiga tavsiya etilgan ammo sovrindor bo‘la olmagan talabgorlarga bazaviy stipendiya miqdorining 5 baravari;

➡️ Prezident davlat stipendiyasi tanlovida ishtirok etib, tanlovning suhbat bosqichiga tavsiya etilmagan talabgorlari esa, bazaviy stipendiya miqdorining 3 baravari miqdoridagi bir martalik pul mablag‘i bilan mukofotlanadi. 

Ma’lumot uchun, joriy o‘quv yilida magistratura mutaxassisligi bo‘yicha jami 124 nafar talabgor nomzodlarning hujjatlari taqdim etilib, 20 ta yo‘nalishda tanlovning so‘nggi - suhbat bosqichiga tavsiya etilgan 57 nafar talabgor bilan alohida suhbatlar o‘tkazildi. Suhbat natijasi Maxsus tanlov komissiyasi tomonidan yashirin ovoz berish yo‘li bilan g‘oliblar tavsiya etildi.


👉Prezident davlat stipendiyasi g‘oliblari ro‘yxati

@blogeruzofficial


«Ўзбек феномени Абдуқодир Ҳусановнинг келгуси манзили қаер бўлади?.. »

Спорт оламида машҳур аниматор ва карикатурачи Ҳамид Сафари «Ланс» (Франция) клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг қишки трансфери билан боғлиқ шов-шувларга тўхталди.

20 ёшли футболчи Абдуқодир Ҳусанов айни пайтда Европа грандларининг диққат марказида турибди.

Айрим манбалар ўзбекистонлик ҳимоячининг ўйинини «Реал», «Байер», «Наполи», «Ювентус», «Боруссия Дортмунд» ва «Нюкасл» ҳам кузатаётганини ёзди.

«Манчестер Сити» эса аллақачон Ҳусанов вакиллари билан алоқага чиққан.

@blogeruzofficial


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Энди фақат Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясини тугатганлар прокуратура ва тергов органларида ишлай олади, деб Ўзбекистон24да хато маълумот тарқатилди.

Ҳурматли талабалар, кўнгилни хотиржам қилиб ўқийверинглар, ТДЮУ ёки бошқа олий юридик таълим муассасасини тугатганлар ҳам прокуратура ва тергов органларига ишга кира олади.

Бинобарин, қонунга кўра, прокуратура органларида прокурорлар, терговчилар, суриштирувчилар ва иш ўрганувчилар лавозимига олий юридик маълумотга эга, зарур касбий фазилатлари бўлган, зиммаларига юкланадиган хизмат вазифаларини бажаришга соғлиғи имкон берадиган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари тайинланади.

@blogeruzofficial


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
7 фарзандни онасиз қолдирган (ўлдирган) ота 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Хотин эрини оилани моддий таъминлай олмаётгани ҳақида ҳақоратлагани ортидан эрнинг жаҳли чиқиб болға билан...

@blogeruzofficial

20 last posts shown.