Video is unavailable for watching
Show in Telegram
👍 Тадбиркорнинг ер майдонига қўйилган тақиқ олинди
Андижон шаҳрида фаолият кўрсатувчи “AТСЗ” АЖ (номи ўзгартирилган) тадбиркорлик субъекти балансидаги ер майдонига қўйилган тақиқни олишда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Аниқланишича, бошқа бир тадбиркорлик субъекти – “УВВ” МЧЖ (номи ўзгартирилган) ва АТ “Алоқа банк” Андижон вилояти филиали ўртасида имзоланган кредит шартномасига кўра, “AТСЗ” АЖ кафил сифатида белгиланган ва тадбиркор балансидаги 40,30 сотих ер майдони гаровга қўйилган.
Кредит шартномасига асосан олинган қарз тўлиқ қайтарилгач, нотариал идора томонидан тақиқ бекор қилинган. Бироқ ўрганиш давомида рўйхатдан ўтган тақиқ рақами бошқа сон билан қайд этилгани маълум бўлди.
Бизнес-омбудсман девони аралашуви натижасида ушбу номувофиқлик бартараф этилиб, тақиқ олиниши таъминланди ва тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube