Biznes-ombudsman


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


O'zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish bo'yicha vakil
https://biznesombudsman.uz/
facebook.com/biznes.ombudsman
instagram.com/biznes_ombudsman

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#дайжест

👍 7 - 12 апрель кунлари Бизнес-омбудсман девони фаолиятида ва тадбиркорлар ҳаётида рўй берган асосий воқеалар дайжести

👍 Бизнес-омбудсман девони раҳбарияти билан E&Y консалтинг корхонаси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

👍 Тадбиркорга ҳисобланган ортиқча 283 млн сўм солиқ бекор қилинди

👍 АОКАда 2025 йилнинг 1-чорагида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилган ишлар сарҳисобига бағишланган брифинг бўлиб ўтди

👍 Ҳудудларда тадбиркорлар билан мулоқотлар давом этмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳри, Жиззах, Навоий, Андижон ва Наманган вилоятларида учрашувлар ташкил этилди

👍 Бизнес-омбудсман девонида Божхона қўмитаси масъул ходими билан учрашув ўтказилди

👍 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармаларида тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди

👍 Бизнес-омбудсман девонида онлайн-аукционлар масаласи кўриб чиқилди

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


#фаолиятдан

👍 Андижон ва Наманганда тадбиркорлар муаммолари муҳокама қилинди ва сайёр қабуллар ташкил этилди

Андижон вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасида маҳаллий тадбиркорларнинг муаммолари ва таклифлари тингланди. Учрашувда тадбиркорларга қонунчилик ҳужжатлари хусусан, 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон Фармонининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Шу билан бир қаторда, Наманган вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси билан ҳамкорликда вилоят бўйлаб сайёр қабуллар ташкил этилмоқда. Ушбу учрашувлар давомида тадбиркорлар ўз муаммоларини бевосита мутахассисларга етказиш ва жойида қонуний ечим топиш имкониятига эга бўлмоқдалар.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


#фаолиятдан

👍 Ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилди

Аввал хабар берганимиздек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Навоий, Жиззах ва Тошкент вилоятлари ҳудудий бошқармаларида тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ижроси ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширувларнинг қонунийлиги юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида ўтказилган ўрганишлар натижасида жами 1298 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, уларни бартараф этиш бўйича 79 та таъсир чораси қўлланилган. 75 та маъмурий баённома ва 4 та хулоса шулар жумласидан.

Ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан киритилган тақдимнома вазирлик раҳбарияти, таркибий тузилма раҳбарлари ва вилоят бошқарма бошлиқлари иштирокида кенгайтирилган тартибда муҳокама қилинди ҳамда содир этилган қонунбузилишларни келгусида такрорламаслик бўйича тушунтиришлар берилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


#фаолиятдан

👍 Мактабгача таълим муассасаларига субсидиялар ажратишда айрим қонунбузилишлар аниқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Навоий, Жиззах ва Тошкент вилоятлари ҳудудий бошқармаларида тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчиларга иш ҳақи учун тўланадиган субсидиялар масалалари кўриб чиқилди.

Ўрганишлар натижасида мактабгача таълим муассасаларига субсидиялар ажратишда айрим қонунбузилишлар аниқланди.

Хусусан, Жиззах вилоят бошқармаси Фориш туман бўлими томонидан нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари учун ажратилиши лозим бўлган субсидия маблағлари асоссиз равишда тўхтатиб қўйилганлиги маълум бўлди.

Натижада мазкур қонун бузилишига йўл қўйган масъул ходимга нисбатан 2025 йил 6 февраль куни интизомий жазо чораси қўлланилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#фаолиятдан

👍 ЙҲҚ бузилишлари бўйича жарима қарорлари кечикиб келган тадбиркорлар диққатига!

Ижтимоий тармоқлар орқали айрим ҳайдовчиларга 2024 йилда содир этган йўл ҳаракати қоидабузарлиги бўйича жарима қарорларининг кечикиб юборилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонунининг 17-1-моддасида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соат ичида юборилмаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ушбу Кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилиши белгиланган.

Бизнес-омбудсман девони ижтимоий тармоқлардаги хабарлар юзасидан тадбиркорлик субъектлари билан боғлиқ ҳолатларни ўрганмоқда.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


#фаолиятдан

👍Бизнес-омбудсман девонида онлайн-аукционлар масаласи кўриб чиқилди

Бугун, 11 апрель куни Бизнес-омбудсман девонида «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


#фаолиятдан

👍 Тадбиркорлар фаолиятидаги текширувларнинг қонунийлиги ўрганилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Навоий, Жиззах ва Тошкент вилоятлари ҳудудий бошқармаларида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, Навоий ва Жиззах вилоятларидаги ҳудудий бошқармалар томонидан иккитадан ҳолатда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар "Ягона давлат назорати" ахборот тизимидан рўйхатдан ўтказилмасдан ноқонуний амалга оширилганлиги аниқланди.

Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 13 та ҳолатда текширувнинг белгиланган тартибига риоя этмаганлиги маълум бўлди.

Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан ўтказилган аттестациядан ўтмаган ходимларни қайта тайёрлаш чоралари кўрилмаган.

Тадбиркорлик субъектларининг 14 та мурожаатини кўриб чиқишда белгиланган муддатлар бузилган: Навоийда 7 та, Тошкентда 6 та, Жиззахда 1 та.

Барча ҳолатлар юзасидан қонунбузилиш содир этган ходимларга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилди ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш чоралари кўрилди ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
👍 Брифинг: тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар

Бугун, 11 апрель куни АОКАда Бизнес-омбудсман девони Ахборот хизмати раҳбари Гулжамол Шукурова иштирокида Вакил девони томонидан 2025 йилнинг 1-чорагида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилган ишлар сарҳисобига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг биринчи чорагида тадбиркорлардан 2 382 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг хусусиятлари бўйича таҳлили қуйидагича:
- 12 фоизи солиқ;
- 12 фоизи ер, кадастр ва архитектура;
- 10 фоизи банк, кредит;
- 9 фоизи суд қарори ижроси;
- 8 фоизи текширувлар ва бошқа масалалар.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида биринчи чоракда жами 662 та таъсир чораси қўлланилди. 5 та даъво аризаси (шикоят), 15 та тақдимнома, 17 та хулоса, 2 та огоҳнома ва 619 та маъмурий жавобгарликка тортиш чоралари шулар жумласидан.

👍 Батафсил сайтда танишишингиз мумкин.

Бизни ижтимоий саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


👍 Бизнес-омбудсман девони раҳбарияти билан E&Y консалтинг корхонаси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Учрашувда Бизнес-омбудсман институти фаолияти, шу жумладан, унинг ташкилий тузилмаси, вазифалари ва асосий йўналишлари тўғрисида суҳбатлашилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


👍 Мева-сабзавот маҳсулотларини реализацияга чиқарадиган айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади

“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-136-сон, 08.04.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2028 йил 1 январгача мева-сабзавот маҳсулотларини замонавий қадоқларда реализацияга чиқарадиган ҳамда қуйидаги барча шартларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган тадбиркорлар учун фойда солиғи ва ўзларининг ходимлари учун жисмоний шахслардан олинадиган ижтимоий солиқ ставкалари 1 фоиз этиб белгиланади:

ҳар ойда ҳар бир ходимга иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда;

замонавий қадоқланган мева-сабзавот маҳсулотларини солиқ даврида реализация қилишдан тушган умумий тушум жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромаднинг камида 50 фоизини ташкил этганда;

2027 йил 1 апрелгача дуккакли маҳсулотларни экиш, йиғиб олиш ва саралаш ускуналари импорти учун божхона божининг 1 фоизлик ставкаси қўлланади.

👍 Батафсил сайтда танишишингиз мумкин.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларнинг туризм салоҳиятини янада ошириш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада

Facebook|Instagram|X


👍 Навоийда тадбиркорлар муаммолари тингланмоқда

Бизнес-омбудсман девони ходимлари жорий йилнинг 9 апрель куни Навоий вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда 20 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларини қийнаётган 15 та масала ва муаммо Бизнес-омбудсман девони ва мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида тингланди. Мурожаатларнинг 3 таси учрашув давомида ҳал этилди, қолганлари бўйича тегишли кўрсатма ва чора-тадбирлар белгиланди.

Мисол учун, чорвачилик билан шуғулланувчи "Shoxijaxon Karmana-2018" ХК раҳбари тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш мақсадида Кармана тумани “Талқоқ” МФЙ ҳоким ёрдамчисига мурожаат қилганлиги ва тегишли жавоб олишда амалий ёрдам сўраган эди. Унинг мурожаати учрашув давомида ижобий ҳал этилиб, 33 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратиш бўйича тавсиянома берилиши таъминланди.

Кўриб чиқилган мурожаатлар банк-кредит, кадастр, солиқ маъмуриятчилиги, инфратузилмани яхшилаш, шартномавий-ҳуқуқий муносабатларга оид масалаларни қамраб олди. Йиғилиш иштирокчилари тадбиркорлик фаолиятида юзага келаётган муаммолар юзасидан ўз мулоҳаза ва таклифларини билдирдилар.

Таъкидлаш жоизки, тадбиркорлик субъектлари билан манзилли учрашувлар ҳудудларда давом эттирилади.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


👍 Банклар биринчи чоракда хориждан 1,2 миллиард доллар ресурс жалб қилди. Бунинг ярмидан кўпи 4 та банкка тўғри келмоқда. Қолган банклар ҳам бу борадаги ишини фаоллаштириши муҳим экани таъкидланди.

Андижон, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида тадбиркорлар билан фаол ишлангани учун ушбу маблағларнинг кўпи шу ҳудуддаги лойиҳаларга тўғри келаяпти.

Нима учун қолган ҳокимлар сифатли лойиҳа қилиб, тайёр пулни ишлатмайди?”,

- дея савол қўйди Президент.

Эндиликда банклар четдан маблағ жалб қилиши билан уни қандай лойиҳаларга, қанча муддатга ва қайси шартда бериши ҳақида ҳокимларни хабардор қилади. Ҳокимлар эса тадбиркорлар ишлаб чиққан тайёр лойиҳаларни тўплаб, банкларга тақдим этади.

Давлатимиз раҳбари йиғилишни якунлар экан, барча мутасаддиларни яна бир бор огоҳлантирди.

Ҳар бир дақиқани ғанимат билиб, қўйилган катта марраларга мос равишда ишни ташкил қилиш керак,

- деди Президентимиз.

Йиғилиш давомида туризм соҳасида намунали фаолият юритаётган тадбиркорлар билан мулоқот қилинди, тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


Халқаро молия ташкилотлари ҳам ислоҳотларимизни қўллаб-қувватлаб, жойларга чиққан ҳолда лойиҳаларни тезлатиш бўйича ҳокимлар билан фаол ишлаяпти.

Январь-март ойларида Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Франция ривожланиш агентлиги, Ислом тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги вакиллари Қорақалпоғистон, Андижон, Жиззах, Сурхондарё ва Сирдарёга бориб, 200 га яқин тадбиркор билан ишлади.

Қисқа вақт ичида 1,5 миллиард долларлик лойиҳаларни молиялаштиришга келишилди
”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Мутасаддиларга ҳар бир лойиҳани якунига етказиш кераклиги ҳақида огоҳлантирилди.

Умуман, бу амалиётни тизимга айлантириб, яна камида 3 миллиард долларлик шундай лойиҳаларни бошқа ҳудудларда ҳам қилиш топширилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


👍 Ҳозирда сув иншоотлари ва уларнинг ерлари турли идоралар балансида турибди. Шунингдек, 2019 йилда тугатилган “Сувсоз” балансида 2 минг 800 та объект қолиб кетган. Яна 9 мингта объектнинг кадастри йўқ.

Оқибатда бундай объектлар бўйича лойиҳа қилиш ва қурилишни бошлаш чўзилмоқда. Мутасаддиларга барча сув ва канализация объектлари ҳужжатларини тартибга келтириб, объектларни “Сувтаъминот”га оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш топширилди.

Ҳозирда халқаро молия ташкилотлари билан энергетика, транспорт, аграр, коммунал ва ижтимоий соҳаларда 20 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Вазирлар, вилоят ҳокимлари жорий йил якунигача 4,5 миллиард долларлик ишларни сўзсиз бажариши шартлиги кўрсатиб ўтилди. Лойиҳани асоссиз чўзиб, ортиқча фоиз тўланишига йўл қўйган раҳбарларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши белгиланди.

Бош прокуратурага бу борада қатъий назорат ўрнатиш топширилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


👍 Халқаро молия институтлари билан ишлашнинг янги тизими туфайли йил бошидан 706 миллион долларлик ишлар бажарилди

Иссиқлик станциялари, ҳудудий электр тармоқлари, автойўллар, қишлоқ хўжалиги, темир йўлларда ишлар анча олдинга силжиди. Узоқ муддат тўхтаб ётган жами қиймати 2,9 миллиард долларлик 22 та лойиҳа юриб кетди”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Шу билан бирга, баъзи лойиҳаларга тасдиқланганидан кейин ҳам ҳокимликлар томонидан ўзгартиришлар киритилаётгани уларнинг ишга туширилишини кечиктирмоқда.

Бундан кейин тайёр лойиҳага ўзгартириш киритиш фақат ҳукумат доирасида кўриб чиқилиши белгиланди. Қўшимча ишлар лойиҳа тугагандан кейин иқтисод бўлган маблағ ҳисобидан қилинади.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


👍 Ўтган йили айрим мамлакатлардан инвестициялар камайгани, бу йилда қатор етакчи давлатлар инвесторлари билан лойиҳа қилинмагани кўрсатиб ўтилди

Хитой, Россия ва Малайзия билан ҳокимлар ва инвесторларни бир-бирига боғлаш тажрибаси қолган мамлакатлардаги элчихоналаримизда ҳам йўлга қўйилиши зарурлиги қайд этилди.

Ўтган ойда Лондонда “Ўзбекистон инвесторлари куни” ташкил этилгани натижасида 2,77 миллиард доллар жалб қилиш бўйича келишувга эришилди. Бундай тадбирларни Нью-Йорк, Сингапур, Гонконг, Дубай, Шанхай, Токио, Истанбул каби мегаполисларда ҳам ўтказиш топширилди.

Хусусийлаштириш бўйича муҳим қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда. Бунда 15 та йирик давлат корхонаси евробонд чиқариб, IPOга қўйилади, 49 та корхонадаги давлат улуши халқаро бозорда сотилади.

Бу ўз-ўзидан бўлмайди. Инвестор келади, деб ўтирмасдан, элчилар учрашув ташкил этиши, вазирлар ва ҳокимлар бориб тақдимот қилиши керак. Шунда натижа бўлади”,

- деди Президент.

Шу ойда Жиззахда, июнь ойида эса Тошкент шаҳрида халқаро инвестиция форумлари ўтказилади. Вазирлар ва ҳокимларга ҳозирдан пухта тайёрланиб, инвесторларга таклиф қилиш учун лойиҳалар портфелини шакллантириш топширилди. Бундай форумларни йил давомида барча ҳудудларда ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


👍 Жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакатимизга 8 миллиард 600 миллион доллар инвестиция келди

Лекин кўп вазирлар, тармоқ раҳбарлари ва ҳокимлар “инвестиция ўзи бўлаверади”, деган фикр билан юрибди, дунёқарашини ҳалигача ўзгартирмаган”,

- деди Президент.

Ўтган ҳафта соҳадаги муаммолар танқидий муҳокама қилиниб, Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ҳокимларининг инвестиция бўйича ўринбосарларига “ҳайфсан” берилган, Каттақўрғон, Навоий, Янгийўл, Жиззах шаҳарлари, Янгиобод, Мирзаобод, Бўка ва Нукус туманлари ҳокимлари огоҳлантирилган.

Пул тикаман деган тайёр инвесторларни масаласини тез-тез ҳал қилиш ўрнига, кўп раҳбарлар бюрократия қилгани учун, сармоядорлар кетиб қолаяпти”,

- дея қатъий эътироз билдирди давлатимиз раҳбари.

Ҳар бир ҳудуд ва тармоқ кесимида масъул раҳбарлар фаолиятига баҳо берилиши ва хулоса қаттиқ бўлиши ҳақида огоҳлантирилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


Кун тартибидаги иккинчи масала – хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишлари кўриб чиқилди

Жорий йилда Бирлашган Араб Амирликлари, Малайзия, Кувайт ва Францияга ташрифларда 39 миллиард долларлик 178 та лойиҳа бўйича келишувларга эришилди.

Ўтган ҳафта Самарқандда Европа Иттифоқи Марказий Осиёга 12 миллиард евро ажратишини маълум қилди.

Шуларни ҳисобга олиб, 2025 йилда:

42 миллиард долларлик хорижий инвестицияни таъминлаш, шу жумладан хорижий молия институтлари иштирокида 5,3 миллиард долларлик ишларни бажариш;

- 81 та йирик лойиҳани ишга тушириш, 8 мингдан ортиқ ўрта ва кичик лойиҳани амалга ошириш;

- донор ташкилотлар билан фаол ишлаб, 2 миллиард доллар грант олиб келиш;

- банклар билан 6 миллиард доллар ресурс жалб қилиш асосий мақсад бўлиши белгиланди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


👍 Умуман, йиғилишда айтилган имкониятларни ишга солиб, жорий йилда туризм соҳасида:

- хориждан 15 миллион турист жалб қилиш ва экспортни 4 миллиард долларга етказиш;

- 635 та меҳмонхона ва меҳмон уйларини ишга тушириш, 50 мингта янги иш ўрни яратиш;

- қўшимча 375 та туроператор фаолиятини йўлга қўйиш;

- Андижон, Жиззах, Навоий, Сурхондарё, Тошкент вилоятида 1 тадан, Қашқадарёда – 2 та ва Бухорода – 3 та туризм қишлоғини ташкил қилиш устувор вазифалар этиб белгиланди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

20 last posts shown.