Тадбиркор ва аҳоли ишлаб чиқарган электр энергияси давлат томонидан кафолатли сотиб олинади
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти пойтахт жамоатчилик вакиллари ва мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказмоқда.
Президентимиз электр ишлаб чиқаришда давлат монополиясидан кетиб, рақобатли муҳит жорий қилиш зарурлигини таъкидлади.
Жумладан, панел ўрнатган тадбиркорлар ишлаб чиқарган электрни давлат кафолатли сотиб олади. Кейинги йилдан эса бошқа истеъмолчиларга ҳам сотиши мумкин бўлади.
Аҳоли ўз хонадонида панел ўрнатса, эҳтиёжидан ортиқ тармоққа сотган электр энергиясининг ҳар бир киловати 1 минг сўмдан сотиб олинади (ҳозирги тариф 295 сўм).
Ҳар ойда ҳисоб-китоб қилиб, маблағлар хонадон эгасининг пластик картасига ўтказиб берилади.
Телеграм | Facebook | Instagram