"Янчиб ташланган одам"даги ӯз энергетик вампир хонадошини чавақлаб ташлашгача борган (шунга мажбур бӯлган) бош қаҳрамон, "Капалаклар қандай яшайди?"даги рафиқасининг ақлдан озганлиги сабаб жирканч ҳаёт ғумбагидан "капалак" бӯлиб ёриб чиққан ва энди қандай яшашни билолмай довдираган Очил, "Тӯнғич ботир"дани укаси ӯлимидан кейин бу ёвуз оламдан қочиб кетишга тайёр бӯлган ёлғиз қолган бӯм-бӯш адирликдаги "ботир", "Ёбондаги бола" ҳикоясидаги ота образи, "Тонг бӯзариб келаётганди"даги ёзувчи эркак... ҳуллас персонажларнинг ҳар бирида ижодкорнинг қалб парчаси, юрак сӯзлари бор. Уларга қӯшилиб бирга йиғладим, бирга ӯй сӯрдим, бирга бахтга тӯлдим.
Асарлар орасида "Восита" ва "Азизлар ҳақида жумбоқ" ҳикояларида ижодкор ӯз тасаввур оламининг чӯққисига ета олган. "Восита" ҳикоясида фантастика руҳияти сезилса, бу орқали бутун оламдаги разиллик ва жирканчликни таг-туги билан тозалашни орзу қилажагини изҳор қилса, "Азизлар"да эса бу ӯткинчи дунё ва оҳират ҳақидаги ӯз ҳақиқатини излаши орқали мистик оламни баён этган деган ҳулосага келдим.
Ижодкорнинг ҳар битта асарида символик рамзлар ва ӯхшатишлар жуда сероб бӯлиб одатий ва бир хилликка ӯрганган кӯз эгаси учун бу жилвагар ва нотаниш олам ақлини шошилтириб қӯйиши хаттоки бир-икки- уч қарашда асл маънони идрок қилмаслиги сатрлар ва сӯзлар остидаги фалсафани тушунмай қолиши хавфи ҳам мени бироз хавотирга қӯйди. Зеро мен ӯзим ҳам бу сӯзлар истеҳкомини бузиб "Нариги дунё"даги манзараларни тӯла кӯра олишим учун етарлича қуролланмаганимга иқрор бӯлдим.
Ҳуллас, гапирсам нақ роман бӯладиган фикрларим кӯпки, яхшиси сӯнгги сӯзни ӯзингиз айтасиз. Ӯқиб чиқинг дея
Ижодкорга кенг ижодий муваффақиятлар тилаб сӯзимни тугатаман.
ҳурмат билан Зафар Тиловов
https://t.me/bir_yaproq