ОСМОННИНГ НАРИГИ ТОМОНИДА
Аслида ҳар кимнинг ӯзи севган фасли бӯлади. Кимдир кумуш қишни, яна кимдир зумрад баҳорни, кимгадир ёқут ёз ёқса яна кимдир олтин кузнинг ошиғидир. Менга эса Қиш ниҳоясидаги Баҳор ёқади. Бу феврал ва март орасидаги ажойиб давр. (Ҳут ойи)
Эҳтимол кекса япон шоир Киёхара Фукаябу шу мавсумни тасвирлаган бӯлса не ажаб:
Ҳали аёз ҳукмрон
Лекин кӯкдан ер томон
Тӯкилади гулбарглар.
Балким осмон ортида,
Гуллай бошлаган баҳор?
冬ながら 空より花の 散りくるは 雲のあなたは 春にやあるらむ
фую-нагара/ сора-ёри хана-но/тирикуру ва/ кумо-но аната ва/хару-ни я ару раму
Бу шеърда қиш охири ва баҳор остонасидаги ғаройиб сӯнги қор тасвири баён этилган. «Бу икки қарама қаршилик» чиройли тасвирланган-а?
Рассом: Кавасэ Хасуй «Осакадаги Тэннодзи ибодатхонаси», 1927
таржимон: Зафар Тиловов https://t.me/bir_yaproq