Олимларнинг фироқи
Исҳоқ ибн Аҳмад айтади:
"Биз Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийнинг ҳузурида эдик. Унга Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Доримийнинг вафот этгани ҳақида хабар келди. Шунда у бошини эгди, кўзларини юмиб, чуқур нафас олди. Истиржоъ айтди, кўз ёши ёноқларини ювди ва қуйидаги шеърни ўқиди:
«Гар умринг узоқ бўлса, куярсан дунёни тарк этганда ҳар севганинг,
Сўнг ёлғиз қолурсан, шундагина билурсан ҳаётдаги энг катта мусибат не эканин".
Шарҳ:
Яъни, узоқ яшасанг, дўстларинг вафот этиб, ёлғиз қоласан. Лекин энг катта қайғу уларнинг ўлимидан кейин ёлғиз қолишдир.
Манба: Итҳаф ал-Камал, 217/15.
@BintuSodiq