Олий таълим вазирлиги ўзи нимага керак?
Иқтисодчи Бекзод Ҳошимов “Лолазор” подкастида Олий таълим вазирлиги кераксиз ташкилот деган эди.
Олий таълим вазирлиги нима учун ўзи бор ва нега йўқ бўлса ҳам ҳеч нарса ўзгармаслиги ҳақида бир оз фикр юритдим:
1. Таълим стандартларини белгилаш ва назорат қилиш:
Олий таълим вазирлиги университетлар ва бошқа олий ўқув юртлари учун умумий стандартлар белгилайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади. Бу таълимнинг сифатини кафолатлайди деб ўйлашади, лекин 21-асрда таълим маълум стандартлар асосида ўқитилишининг ўзи нотўғри. Дунё шу даражада тез ривожланмоқдаки, биз эски стандарт, қандайдир назорат билан ҳеч нарсага эриша олмаймиз.
2. Таълимда тенгликни таъминлаш:
Ҳар бир фуқарога таълимга тенг кириш имконини яратиш учун сиёсат ишлаб чиқади. Масалан, қишлоқ ҳудудларида таълим имкониятларини кенгайтириш ёки кам таъминланган талабаларга грантлар ажратиш ҳам вазирликнинг бир вазифаларидан биридир деб ўйладим, лекин ҳатто мана шу нарсалар ҳам бозор иқтисодиётининг талаб ва таклиф қонуни асосида бўлиши керак.
3. Таълим ва меҳнат бозори ўртасидаги алоқа:
Вазирлик меҳнат бозори эҳтиёжларига мувофиқ таълим йўналишлари бўйича қарорлар қабул қилади деб ўйлашингиз мумкин, лекин бу умуман ҳақиқатдан йироқ, аслида вазирлик таркибидаги ҳеч бир олийгоҳда мен потенциал иш берувчининг талабларидан келиб чиқиб ўқув дастурлар ишлаб чиқилганлигини мен эшитмаганман.
4. Рақамли трансформация ва инновациялар:
Олий таълим соҳасида янги технологияларни жорий қилиш, халқаро ҳамкорлик ва глобал рейтингларда иштирокни қўллаб-қувватлайди. Шундай ишларни қилиш учун, балки вазирлик керакдир, лекин ҳатто шу нарсаларни ҳам эркин бозор нисбатан зўр бажаради деб ўйлайман. Мен шу пайтгача вазирлик қилган битта “Hemis” деган платформани кўрдим, лекин эркин бозор шароитларида бу нарсани хоҳлаган университет ўзига мослаб ишлаб чиқа олади.
5. Халқаро миқёсдаги интеграция:
Халқаро даражадаги таълим стандартлари ва амалиётларга мувофиқлашиш учун давлат миқёсидаги орган зарур деб ўйладим, лекин биздаги таълим дастурларининг аксари йиллар давомида ҳеч ўзгармасдан келмоқда. Масалан, ўзимнинг бошимдан ўтиб турган нарса тиббиёт йўналишидагилар учун аллақандай диншунослик фанининг муҳимлигини мен ҳали ҳам ақлимга сиғдира олмаяпман.
Ҳаддан ташқари бюрократия:
Олий таълим вазирликлари бюрократияни кучайтириши ва университетларнинг эркинлигини чеклаб ташламоқда, аслида яратувчанлик, креативлик, тадбиркорлик бюрократик тўсиқлар минимал бўлган давлатлардагина ривожланади.
Таълим муассасаларининг автономияси:
Кўпгина ривожланган давлатларда университетлар ўз-ўзини бошқаришга эга ва улар мустақил равишда стандартлар белгилайди. Масалан, АҚШда федерал ҳукумат таълимни тўғридан-тўғри бошқармайди.
Молиявий ресурсларнинг нотўғри тақсимоти:
Олий таълим вазирлиги орқали маблағ тақсимотида адолатсизлик ва коррупция эҳтимоли ошиши мумкин ва бу нарсалар тўғридан тўғри таълим сифатига салбий таъсир қилади.
Тезкорликнинг йўқлиги:
Давлат органлари тез қарор қабул қила олмаслиги сабабли таълим соҳасидаги глобал ўзгаришларга мослашиш суст кечади.
Ҳали бу мавзу ҳақида кўп ва хўп ёзаман, лекин бир нарса аниқроқ кўриниб турибди, шу эртага олий таълим вазирлиги тугатилса ва университетлар ўз-ўзини бошқаришга ўтса, талабанинг ҳаёти яхшиланса, яхшиланадики, асло ёмонлашмаса керак.
@bektoshkhatamov