Bektosh Khatamov


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Do not prepare to live a life, just live it.
Advokat xizmati: +998935096663
Have an idea? I’m here 👉 @BektoshKhatamovBot
instagram.com/khatamov.bektosh

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Энергия тақсимоти.

Танамизда мия энг катта энергия олар экан, у ҳатто уйқуда ҳам ишлайди, агар биз бутун танага энергияни тўғри тақсимламасак, мия бизни кемиришга тушади ва бутун энергиямизни еб битиради, натижада ҳолсизлик, ҳар хил негатив фикрлар, асабийлашиш, стресс каби нарсалар келиб чиқади, чунки мия зуриқиш билан ишлайди.

Энергияни тана бўйлаб тўғри тақсимлай олганлар эса ҳаётда анча позитив, стресслардан ҳоли тарзда яшар экан. Harvard Business Review (HBR) нашрининг маълумот беришича энергия тақсимотини тўғри йўлга қўя олган бизнесменларда пул оқими енгил шаклланар экан, чунки қарор қабул қилиш анча самарали бўлар экан.

@bektoshkhatamov


Ғайрат Дўстовнинг озод қилиниши…

Ҳозир ростини айтсам, жуда кўпчилик Ғайрат Дўстовни озод қилинди деб ёзмоқда, лекин аслида озод қилинмади, шунчаки жазо муддати 15 суткадан 8 суткага қисқартирилди ва Ғайрат Дўстов ўзи 8 сутка ўтириб қўйгани учун суд залидан чиқариб юборилди десак тўғрироқ бўлади.

Бунда суд ҳали ҳам Ғайрат Дўстовнинг ҳаракатларини майда безорилик деб малакаламоқда, бу эса умуман бошқа нарса. Мен ҳали ҳам тушунмаган жойим: Ғайрат Дўстов кимни ҳақорат қилди? У ҳақорат қилган инсонлар даъвогар сифатида судда қатнашдими? Улар ИИБга ариза билан мурожаат қилдими? Шаҳобча ходимлари деган мавҳум одамлар ўзи кимлар? Айнан қаерда ҳақорат бор?

Кейин жамоат тартиби бузиш, жамиятда юриш-туриш нормаларини бузиш деганда ўзи аниқ бир рамка борми? Мана бундай қилсанг, рамкангдан чиқасан, мана бу рамканинг ичи деган тушунча борми? 183-модда билан аслида хоҳлаган одамни 15 суткага тиқиш мумкин.

Бу ўзига хос “дежурний” модда бўлиб қолган, агар биз ростан ҳам ҳуқуқий-демократик жамият қуриш истагида бўлсак, бунақа мавҳум жумлаларга тўла навбатчи моддалар қонунчилигимизда бўлмаслиги керак.

@bektoshkhatamov


Ҳа, айтганча бугун Грузияга етиб келдик. Грузияда тоғ-чанғи курортига кетмоқдамиз, у ердан жуда ҳам ажойиб контентларни сизлар билан бўлишиб бораман.

Барча контентни мана бу линк орқали кузатиб боринг. Грузияни умуман бошқа томондан кашф қиламиз.

https://www.instagram.com/khatamov.bektosh?igsh=MTNmZzV1ejBiMHFhdg==

@bektoshkhatamov


Бекликни йўқотмайлик.

Белгиянинг пойтахти Брюсселда airbnb орқали уй ижарага олдмм, ростини айтсам, олдинлари қаерга борсам, рейтинги юқори меҳмонхона олар эдим.

Бу сафар қандайдир айнан уй ижарасини синаб кўрай деб олдин Парижда, кейин эса Брюсселда Airbnb платформаси орқали уй ижарага олиб кўрдим, ҳам ўзимга тажриба, ҳам контент учун деб ўйладим.

Парижда олган уйимизда ҳеч қандай воқеа содир бўлмади, Париждаги уй ҳақида мана бу 👉 видеода ҳаммаси гапириб берганман.

Аммо Брюсселда бизни биз кутмаган воқеа кутиб турган эди. Брюсселда тарихий бир уйни ижарага олдик, биринчи куни ҳаммаси яхши ўтди, аммо иккинчи куни турмуш ўртоғим билан айланишга чиқиб қайтиб келсак, уйга ўғри кирибди, сал кам 5000 долларга яқин нарсаларни ўғирлаб кетибди.

Airbnb платформаси зарарни қоплаб берди, аммо барибир ёмон бўлди. Шу бекликни йўқотмасдан синалган меҳмонхоналарда яшаб юравер дегандай бўлди-да.

Брюсселда қандай уйни ижарага олганим ҳақида мана бу 👉 видеода айтиб бердим.

@bektoshkhatamov


Мободога.

Аэропортда учиб кетиш терминалида “Pie Republic” деган овқатланиш шаҳобчаси бор. Кассада жуда эҳтиёт бўлинг, долларни 14500 сўмдан ҳисоблашади, нега ундай деган саволга секин елка қисиб қўяверашади. Олмаган нарсангизга ҳам қўшиб юбориши мумкин. Карта аппарат ишламаяпти деб фақат нақд пул қабул қилди.

Билиб қўйган яхши.

@bektoshkhatamov


Адолат қарор топиши керак.

Аслида халққа керак бўлган ягона нарса адолат, халқ қашшоқ, ночор ҳолда ҳам бир амаллаб кун кўриши мумкин, чироқ бўлмаслиги, газ бўлмаслигини ҳам бир амаллаб ўтказиши мумкин, лекин халқдан охирги томчи адолат олиб қўйилса, халқ жунбушга кела бошлайди.

Араб баҳори 2010 йил 17 декабрда Тунисда бошланган. Бу воқеа маҳаллий савдогар Муҳаммад Буазизийнинг ўзини ёқиб юбориши билан бошланди. У полиция томонидан адолатсиз муносабатга учраганидан кейин норозилик сифатида ўз жонига қасд қилди. Бу воқеа кенг жамоатчиликнинг ғазабини келтириб чиқарди ва мамлакат бўйлаб оммавий намойишлар бошланди.

Тунис президенти Зин Эл-Обидин Бен Али 2011 йил январда мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди. Бу воқеа араб дунёсидаги бошқа давлатларга ҳам таъсир кўрсатди.

——-

Ҳозир Ғайрат Дўстов тармоқлар қаҳрамонига айланиб бормоқда. Унинг уйига турли одамлар тинмасдан ёрдамлар юбормоқда, оиласининг ҳолидан хабар олиб турилибди, умуман олганда ўзига хос табиий кампания бошланиб кетди. Жуда катта норозиликларни ҳам тармоқларда кўрмоқдамиз, бунинг мисқоллаб йиғилган ҳурматни пақирлаб ҳаво совуриш дейилади.

@bektoshkhatamov


183-модда. Майда безорилик

Майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик

———

Дўстов Ғайрат Аҳмадович шу сўзларни айтгани учун майда безорилик деб 15 суткага қамалибди.

Майли мен бир нарсага тушунмаган жойим: шаҳобча ходимларини ҳақоратлаб жамоат тартибини бузиб майда безорилик қилди дея судья Дадахонова қарор чиқарибди.

Шунда шаҳобча ходимлари шикоят қилган бўлиши керак, яъни даъвогар деган жойида аниқ шахслар бўлиши керак, уларнинг исм-фамилияси, манзили, улар киритган аризанинг мазмуни ва айнан нима деб сўкканлиги бўлиши керак эди.

Аммо мен биринчи марта мавҳум шахсларни сўкканлик учун қамаб юборилган ҳолатни кўрмоқдаман ё Ўзбекистонда бўлаверадими?

@bektoshkhatamov


Her şeye rağmen.

Мен бу йилни ўзим учун “her şeye rağmen” деб номламоқчиман, туркларнинг “her şeye rağmen” деган ибораси “ҳеч нарсага қарамасдан” деган маънони беради.

Ҳаётимизда жуда кўплаб воқеалар биз хоҳлагандек бўлмаслиги мумкин.

Биз танлаган инсонлар биз хоҳлагандек бўлиб чиқмаслиги мумкин, йўлнинг ярмида хато қилганимизни тушунишимиз мумкин.

Ҳукумат биз хоҳлагандек бўлмаслиги мумкин, давлатнинг олган қарорлари бизнинг фойдамизга ишламаслиги мумкин, ҳатто бизга зарар ҳам бериши мумкин.

Ишимиздан айрилишимиз мумкин, бизнесимиз биз айтгандек ўхшамаслиги мумкин, пул йўқотишимиз мумкин.

Соғлиғимиз биз истагандек бўлмаслиги мумкин, қайсидир жойимиз оғриши мумкин, хасталик бизга азоб бериши мумкин.

Умуман хоҳишларимиз ва имкониятларимиз бир нуқтада кесишмаслиги мумкин, лекин бир нарса жуда муҳим: ҳеч нарсага қарамасдан бахтли бўла олиш, ўзингизга, демак шундай бўлиши керак экан, энг хайрлиси ва энг яхшиси мен учун шу экан дея далда бериб яна йўлда давом эта олиш.

Шунинг учун 2025-йилда ҳеч нарсага қарамасдан бахтли бўлишингизни тилайман. Билингки, қайсидир иш, воқеа, ҳолат сиз истагандек бўлмаса, демакки унинг туташувчи нуқтаси бор, униси ҳам яхшиликка, ичингизда “her şeye rağmen” деб қўйинг етарли.

Барчангизни кириб келаётган 2025-йил билан табриклайман.

@bektoshkhatamov


2024-йилдан ўзим учун олган 10 сабоқ.

1. Катта стратегияларни кичик одамлар билан қилишни ўйлаб ҳам ўтирманг.

2. Кўпроқ бера оладиган инсонлар, кўпроқ оладилар.

3. Ишончни йўқотмаслик энг катта бойлик. Бебаҳо ишончни арзон одамларга бериб бўлмайди.

4. Хатоларни тезроқ содир қилиш керак, ундан ҳам улардан хулоса чиқариб давом этиш керак.

5. Сендан ёрдам сўралмаган жойга ўзинг ёрдам бераман деб суқилма.

6. Бир ёлғон аралаштирган, ваъдасида турмаган инсонлар билан алоқани узиб қўявериш кони фойда.

7. Саёҳат яна кўпроқ вақт ажратиш ҳаётни кўпроқ қадрлашга туртки бўлади.

8. Ҳар қандай мағлубият бошқача йўл топиш учун имконият.

9. Ўзини биринчи ўринга қўя олган инсонгина бошқаларнинг ҳаётига маъно бера олади.

10. Қадриятлар билан манфаатлар тўғри келганда қадриятларни танлаш керак.

@bektoshkhatamov


Forward from: Profi University | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🥲 Bir oilada qiz bola dunyoga kelsa, "Xafa bo‘lmang, keyingisi o‘g‘il bo‘ladi!", deb yupatishadi ota-onalarni.

Aslini olganda esa qiz bola har qanday o‘g‘ilning o‘rnini bosishi mumkin, agarda...

Agarda uning orzulariga qo‘l-qanot bo‘lsangiz, maqsadlariga erishishi uchun yordam bersangiz, qiz bolani ilmli qilsangiz, u ham millatning rivojiga o‘z hissasini qo‘sha oladi!

Rivojlangan mamlakatlar tajribasidan ma'lumki, jamiyat hayotida va boshqaruv faoliyatida ayollar faol bo‘lsa, o‘sha mamlakatda tinchlik, iqtisodiy barqarorlik va mo‘tadil rivojlanish bo‘ladi.

Qiz bola faqat maishiy yumushlarni bajarish uchun yaratilmagan. Undan qo'li yengil shifokor, ziyoli o‘qituvchi, bilimli iqtisodchi yoki adolatli huquqshunos ham chiqishi mumkin. Asosiysi, u o‘z bilimi, dunyoqarashi bilan farzand tarbiyalaydi, bu esa jamiyat rivoji uchun eng muhim detal.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev ta'kidlaganidek:
"Men hurmatli ota-onalarga qarata aytmoqchiman: qizlaringizni o‘qiting, orzu-umidlarini ro‘yobga chiqarishlarida ularga ko‘makchi bo‘ling! Ulug‘larimiz aytganlaridek, o‘g‘il bolani o‘qitsak, bir kishi savodli bo‘ladi. Qiz bolani o‘qitsak, butun oila, butun jamiyat bilimli bo‘ladi!”


Qadrli ota-onalar, qizlaringizga, ularning orzulariga befarq bo‘lmang, va'dangizni bajaring. Ayol shunday xilqatki, u bir qo‘li bilan beshikni, bir qo‘li bilan dunyoni tebratishi mumkin.

Qizlar ham ilm o‘rganishga, jamiyatning muhim qismiga aylanishga loyiq!

"Qiz bola ham shaxs! Uning ham orzu, umidlari bor"

Qizlaringizga orzulari uchun IMKON bering, ISHONING

Ularni o'qiting!

0️⃣ Profi University - Think out of the box

@profiuniversity


Ёлғонсиз жамият.

Ҳар бир миллат ва давлатнинг ўзига хос маданияти, урф-одатлари бор, ҳар бир миллат ўзгача маданиятга эга ва бу маданиятлар миллатларда асрлар давомида шаклланиб борган.

Ҳозир Финландиядаман. Биз билган ўша Финландияда таълим анча ривожланган, лекин бу дегани буни шундоққина кўчирсак, бизда ишлаб кетади дегани эмас. Ёки иккита дарсликни олиб келиб бизда ўзбекчада чиқарсак, биз ҳам финларга ўхшаб таълимда биринчи бўлиб оламиз дегани эмас.

Умуман бирор нарсани кўчириб олиб келишда миллатнинг маданиятини ҳам кўчириб олиб кела оламанми деган савол қўйиш керак. Фин жамияти ёлғонсиз жамиятнинг яққол мисоли десак бўлади, умуман одамлар давлатни давлат одамларни алдайман деган хаёлнинг ўзи йўқ.

Яна бир мисол, фин маданиятига кўра эркаклар ва аёллар бир саунада чўмилишади, ўтиришади, бу маданият уларда болаликдан шакллантирилади, ҳатто уларнинг дарслик китобларида ҳам бу бор, сиз дасрликни тўғридан тўғри таржима қилганда шу маданият билан бирга таржима қиласизми?

Менимча бизнинг биринчи мақсадимиз ёлғонсиз жамият яратиш бўлиши керак деб ўйлайман, акс ҳолда бир йил фин тажрибаси деб пуллар ҳавога совурилади, иккинчи йил сингапур тажрибаси дея триллионлаб пуллар ейилади.

Биз финлардан кўчиришимиз зарур бўлган нарса - ёлғонсиз жамият. Қолгани ўз йўлига тушиб кетади.

P.S. Фин сауна маданияти ҳақида мана бу 👉 видеода батафсил тушунча бердим.

@bektoshkhatamov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Айтишларича ҳалиги Республика олий таълим кенгаши протоколи бекор қилиниши арафасида эмиш.

Ноқонуний қарор қабул ҳам қилинаверади, бекор ҳам қилинаверади, бу қарорни қабул қилганларга ҳеч қандай ҳуқуқий жазо ҳам қўлланилмайди, кейин яна бошқачасини қабул қилишади.

Ишқилиб сизлар нима қилсаларинг ҳам қонунга тўғри келаверади-эээ.

@bektoshkhatamov


Милоддан аввалги ва милодий йилни адаштирадиганлар учун
👉 маълумот 👈 тайёрладим.

@bektoshkhatamov


Кетиб қолса-чи?

Мен жуда кўпчилик бизнесменлар билан учрашганимда турли мавзуларда суҳбатлашамиз, фикр алмашамиз ва умуман тажриба алмашамиз. Биз бошқарув жамоаси билан келишиб олганмиз, ходимларнинг билим олиши учун пул аямаймиз, умуман қандайдир ходимга қизиқ курс чиқиб қолса, юбораверамиз.

Ходим ўзи бошқа лавозимда ишлаши мумкин, дейлик ходим сотув бўлимида ишлайди, аммо касаначилик бўйича бир курс чиқиб қолди, юбораверамиз. Фақат бир шарти бор, ўрганиб келган нарсани камида 5 одамга ўргатиши керак.

Бир акамиз билан гаплашганда, укам, палонча пул сарфлаб ходимни ўқитсанг, эртага у кетиб қолса-чи?, мен шунинг учун ўқишига пул сарфламайман деб қолдилар.

Рости гап бу савол олдин ҳеч ўйлаб кўрмаган эканман, лекин жавоб худди миямда муҳрлангандай турган экан, бирдан “кетиб қаерга ҳам борар эди, шу жамиятга боради-да” деб юборибман.

Ўртага бироз сукунат тушди ва даврада бошқа мавзу бошланиб кетди, лекин менинг миямда ўзимнинг жавобимдан қониқиш туйғуси дискотека бошлаб юборган эди.

@bektoshkhatamov

———

А если уйдёт?

Когда я встречаюсь со многими бизнесменами, мы обсуждаем разные темы, обмениваемся мнениями и делимся опытом. Мы в нашем руководящем коллективе договорились, что не будем жалеть денег на обучение сотрудников. Если появляется какой-то интересный курс, мы без проблем отправляем их учиться.

Сотрудник может работать на другой должности, например, в отделе продаж, но если появится курс по ремеслу, мы всё равно отправим его. Единственное условие — он должен будет обучить как минимум 5 человек тому, чему научился сам.

Как-то я разговаривал с одним знакомым, и он сказал: «Брат, ты потратишь кучу денег на обучение сотрудника, а что, если он потом уйдёт?» Он добавил, что именно поэтому не тратит деньги на обучение своих работников.

Честно говоря, я раньше никогда не задумывался над этим вопросом, но ответ у меня был как будто заготовлен заранее. Я сразу же сказал: «А куда он пойдёт? В это же общество и пойдёт!»

В разговоре повисла небольшая пауза, и мы перешли на другую тему. Но в моей голове моё собственное высказывание вызвало такое чувство удовлетворения, словно там началась дискотека.

@bektoshkhatamov


Кенгаш ўзи нима?

Республика олий таълим кенгаши Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 26-декабрдаги 1037-сонли қарорига мувофиқ тузилган нодавлат нотижорат ташкилот ҳисобланади, яъни мустақил тижорат субъектига солиқ тайинлаш ваколати уёқда турсин, ўзи давлат ташкилоти ҳам эмас.

Вазирлар Маҳкамасининг худди ўша 1037-сонли қарорнинг 3-иловасига мувофиқ Республика олий таълим кенгаши таркиби тасдиқланган.

Лекин 29-ноябрь куни кенгаш битта протокол билан кенгаш таркибига ўзгартириш киритиб юборган. Вазирлар Маҳкамасининг қароридаги кенгаш таркибида баъзи инсонлар ҳам бор, лекин кенгашнинг 29 ноябрдаги протоколидаги кенгаш таркибида баъзилар йўқолиб қолган.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори? Нима у? Вазирлар Маҳкамасининг қарори Нодавлат нотижорат ташкилот протоколидан ҳам устун бўлибдими?

@bektoshkhatamov


Нафас олсак, майлими?

Байрам 4 фоиз билан тугагани йўқ, яна ўша аллақандай нодавлат нотижорат кенгаш чиқарган ноқонуний қарорга кўра олий таълим ташкилотлари ректорлари (директорлари)нинг:

2025 йил 'атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун профессор-ўқитувчиларнинг бир кунлик иш ҳаққини ушлаб қолиш назарда тутилибди.

Ундан ташқари ҳар бир талаба бошига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 фоизи миқдорида спорт майдончалари қурилишига ажратиш зарур эмиш.

Ўзбекистонда яшасак, майлими? Нафас олсак, уришмайсизларми?

@bektoshkhatamov


Вазирнинг улпон йиғиши жуда ёмон сигнал.

Бу бизнес оламига ҳам жуда ваҳимали сигналлар беради. Ўзбекистонда бизнес қилиш вазир, ҳоким, яна бошқа амалдорларнинг хоҳиш ва истаклари билан солиқ пайдо бўлишининг ўзи жуда қўрқинчли сигнал.

Нега?

Чунки бу давлатда қонунлар ишламаслигини, ким қачон хоҳласа, ўша пайтда қарор қабул қилиб солиқ йиғиши мумкинлигини кўрсатади. Бу эса инвестиция, ҳар қандай инвестор учун таҳлика яратади.

Бундани ҳам ёмон бу ҳолат Президент ва қонун чиқарувчи органнинг легитимлигини савол остига қўяди? Чунки бундай қарор қабул қилишнинг ўзи мен Президентдан ҳам, Олий Мажлисдан ҳам олийроқман, мен хоҳлаган пайтда, хоҳлаганча солиқ сола оламан деган тушунчани беради.

Яна бир савол: нега 4 фоиз? Нега 5 эмас, нега 10 эмас, нега 25 эмас? Нега 2 эмас, 4 қаердан чиқди?

@bektoshkhatamov


Мана шу таклифни қайси нодавлат ОТМ раҳбари берди экан, бизнинг нодавлат ОТМ таъсисчилари телеграм гуруҳимиз бор, гуруҳдаги бирорта ҳам таъсисчи бунақа таклиф ҳақида эшитмаган. Бу таклифни ким киритган бўлиши мумкин?

@bektoshkhatamov


Respublika Oliy ta'lim kengashi majlisi bayoni.pdf
11.2Mb
Мана бу қарор ноқонуний, яна пул кўчириб юрманглар.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ҳеч қанақа 4 фоиз солиқ солиш ваколатига эга эмас. Эмишки Олий таълим, фан ва инновациялар вазирига нодавлат олий таълим муассасалари ҳар йили талабалардан олинадиган шартноманинг 4 фоизи миқдорида “улпон” солинглар деб илтимос қилган эмиш.

Шу нодавлат олийгоҳ раҳбарлари ким? Менга бир кўрсатинглар, сизлар “муууунчааа молодеслар-ааа?”

Нодавлат олий таълим муассасалари оддий тижорат субъекти ҳисобланади, уларга солиқ солиш учун солиқ қонунчилига ўзгартириш киритилиши керак, солиқ қонунчилигига ўзгартириш киритиш учун Олий Мажлисда депутатлар ҳеч бўлмаса, кнопкани босиши керак, кейин Сенатда ҳам тасдиқланиши керак.

Унақа вазир айтса, тўланиб кетавермайди. Унда бирдан биз 90 йилларга қайтдик, хоҳлаганимиз қиламиз, қонун бу вазир деб айтиб қўйинглар, биз шунга қараб иш қилайлик.

@bektoshkhatamov


Тўғрисўзлик қадрияти.

Ҳозирда Harvard Business School (HBS)нинг корпоратив бошқарув бўйича жуда қиммат бир курсида таҳсил олмоқдаман. Унда 2020-йилгача Starbucks компаниясининг корпоратив бошқарув ва инсон ресурслари (HR) бўйича бош директори бўлиб ишлаган Люси Ҳелм (Lucy Helm) ҳам дарс бермоқда.

Унинг сўзларига кўра компания жуда тезлик билан бозорга киришни хоҳласа, аввало ишни миссияларни аниқлаб олиб қадриятларни ходимлар ва раҳбарларга сингдиришдан бошлаши керак.

Компания тўғри ишлаши учун компаниянинг ўзида тўғрисўзлик қадриятини мустаҳкамлаш энг муҳим қоида ҳисобланар экан. Фойда кўриш компания учун жуда муҳим, лекин компания фойда деганда фақатгина моддий фойдани кўзламаслиги энг асосий қадриятлардан бири бўлиши керак.

@bektoshkhatamov

———

Ценность честности.

В настоящее время я обучаюсь на очень престижном курсе по корпоративному управлению в Гарвардской школе бизнеса (HBS). На этом курсе также преподаёт Люси Хелм (Lucy Helm), которая до 2020 года занимала должность директора по корпоративному управлению и человеческим ресурсам (HR) в компании Starbucks.

По её словам, если компания хочет быстро выйти на рынок, она должна в первую очередь определить свою миссию и внедрить ценности среди сотрудников и руководства.

Для правильной работы компании главным правилом считается укрепление ценности честности внутри организации. Прибыль, безусловно, важна для компании, однако одной из основных ценностей должно быть понимание того, что прибыль – это не только материальная выгода.

@bektoshkhatamov

20 last posts shown.