Вассалимнинг вассали менинг вассалим эмас.
Менинг хаёлимда биз “capo di tutti capo” принципида яшаяпмиз. Яъни сен билан мен ўртамдаги муносабат сен билан пастдагилар ўртасидаги муносабатдан муҳимроқ, пастда нима бўлса бўлаверсин, биз туяқуш каби ернинг ичига беркиниб оламиз.
“Capo di tutti capi” итальян тилида “бошлиқларнинг бошлиғи” ёки “ҳамма бошлиқларнинг бошлиғи” деган маънони англатади. Бу ибора тарихан сицилиялик мафия ва бошқа уюшган жиноий гуруҳларда етакчи ёки энг нуфузли шахсни ифода этиш учун ишлатилган.
19-аср охири ва 20-аср бошида бу термин АҚШда фаолият кўрсатган итальян мафияси етакчиларига нисбатан омма орасида машҳур бўлган. Масалан, Лаки Лучиано ва Сальваторе Маранзано каби шахслар “capo di tutti capi” деб аталиб, улар уюшган жиноий дунёнинг энг нуфузли шахслари сифатида кўрилган.
Шунингдек, бу ибора баъзан кино ва адабиётда мафия етакчиларини ифода этишда ҳам ишлатилади. Мисол учун, машҳур “The Godfather” фильмидаги Дон Корлеоне образи айнан шундай таърифга мос тушади.
———
Бу принципга кўра бошлиқларнинг бошлиғи фақатгина у билан алоқа қила оладиган бошлиқлар айтган гапларга қулоқ солади, ўзидан кейинги бошлиқларнинг қўл остидагилар билан ҳисоблашиб ўтирмайди.
Мана дарсликлардаги хатоликлар, мактаблардаги баҳолаш тизимидаги хатолар ҳақида жамоатчилик бонг урмоқда, таълимни таълимга алоқаси бўлмаган одамлар қўлига бериб расво қилишаётганлиги бир ҳар куни, ҳар соатда ёзишмоқда, лекин бизникилар конференция ўтказиб, “қандай гўзал бу баҳолаш тизими” деган “қўшиқлар” куйлашмоқда.
Шуни унутмаслик керакки, жим туришнинг бадалини биз саводсиз авлодлар билан бир кун албатта тўлаймиз.
@bektoshkhatamov