Дага-дага.
Болалигимизда автоматларни оволиб ота-от ўйинини ўйнар эдик, турли вилоятларда бу ном турлича номланса керак, қайсидир шевада ота-от, қайсидир пақ-пақ, биз томонларда буни дага-дага дейишар эди.
Хуллас тўрт-бешта бола ўйинчоқ автоматларни олволиб дага-дага, пақ-пақ деб отади, автоматнинг ичида ҳам ҳеч қандай ўқ йўқ, фақат оғизда дага-дага, пақ-пақ овозлари чиқади, ана сенга тегди, сен ўлдинг, дейди бир болакай, униси бўлса, “йўқ, тегмади, ёнимдан ўтиб кетди”, деб ўзини оқлайди.
———
Якшанба куни сайловлар бўлар экан, шу кунларда партиялар ўзаро теледебатлар қилишяпти экан.
———
Ҳа, нима деяётган эдим? Дага-дага зўр ўйинда, автоматнинг ўйинчоқ эканлигини билиб турсанг ҳам ўйинга берилиб кетсанг, автоматинг ўйинчоқ эканлигини ҳам, ичида ўқи йўқлигини ҳам унутиб қўясан…
@bektoshkhatamov