Онажоним
Машаққатли лаҳзаларда, ишинг осонлашишини, машаққатинг аришини дуо қилиб сўраб, ёнингда турадиган — онанг.
Бемор бўлиб турганингда, шифо сўраб, дори ичириб, пешонангни силаб, ёнингда турадиган — онанг.
Йиғлаётганингда, кўз ёшларингни артиб, «Нега йиғлаяпсан?” деб ёнингда турадиган — онанг.
Ишинг орқага кетиб, сен учун жонини «фидо” қилмоқчи бўлганлар йўқолиб қолганда, ёнингда турадиган — онанг.
Хурсанд бўлганингда, шодилигингдан севиниб, юзида табассум билан ёнингда турадиган — онанг.
Қўполлик билан хафа қилсанг ҳам дарров кечириб, «Ўз боламдан хафа бўлармидим” дея бағрига босадиган ҳам — онанг.
@Begmurod_Nizamiddinov1