“Ўзмиллийбанк” АЖ 2022 йилда балансидан чиқарган Халқаро банк-молия маркази биносини қайтариб олди
2022 йилда Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани, Бешёғоч кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган Халқаро банк-молия маркази биноси “Ўзмиллийбанк” АЖ тасарруфидан чиқарилиб, банкнинг шўба корхонаси ҳисобланган NBU Invest Group АЖга ўтказилган эди.
2025 йил 10 февраль куни Корпоратив маълумотлар ягона порталида эълон қилинган маълумотга кўра, ушбу бино яна “Ўзмиллийбанк” АЖ балансига қайта ўтказилди. Мазкур бинода ҳозирда American University of Technology олий таълим муассасаси фаолият юритмоқда.
Манба
@bankirlaruchun