Банкирлар учун


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Банк-молия соҳасидаги янгиликлар манбаи!
Мавзудан ташқари фойдали маълумотлар ҳам жойлаб борилади. Рози бўлғайсиз:)
Мурожаат ва ҳамкорлик учун: @xabaryozishbot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Айтишларича, Ипотека банкнинг собиқ бошқарув раиси ўринбосари Умид Хакимов Ипак йўли банки Кузатув Кенгаши раиси маслаҳатчиси лавозимига сайланибди.

@bankirlaruchun


Биттаси бўлди:)

2005 йилдан буён Ипак Йўли банкида турли лавозимларда, шу жумладан 2018 йилдан банк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаган Музаффар Абдиназарович Сафаров "ANORBANK" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Bankers.uz

@bankirlaruchun


Forward from: PIN-kod
Apple 2025 йилда нималарни тақдим қилади?

Бу йил Apple учун инновацияларга бой йил бўлиши кутилмоқда.

Батафсил: https://pinkod.uz/c64bfb

@pinkoduz


👤Айтганимдек, Алоқабанк Startup Garage филиалларини водий вилоятларида ҳам очди:)

4 февраль куни Наманган вилоятида (манзил), 5 февраль куни Фарғона вилоятида (манзил), 6 февраль куни эса Андижон вилоятида (манзил) Startup Garage филиаллари тантанали равишда очилди.

Лойиҳа жамоаси водийда ёшлар, стартапчилар ва инновацион ғоя эгалари билан учрашиб, улар билан мулоқот қилишди.

Ҳозирча, Startup Garage филиаллари очилган ҳудудлар 10 тага етди. Бу ташаббус доирасида ҳар бир ҳудудда 20 дан ортиқ, республика бўйича эса жами 200 дан ортиқ лойиҳани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш режалаштирилган.

Хуллас тинмаяпти булар, ҳай-ҳай демаса, бутун Республика туманларида ҳам очишади ома. Бирпасда деярли барча вилоятларда очворишдиее, қойил. Яхши лойиҳани бошладилар Алоқабанкчилар👍

@bankirlaruchun


Openinfo.uz порталида маълумотларни эълон қилиш тартиби соддалаштирилмоқда!

2025 йил 25 февралдан бошлаб эмитентлар Ягона корпоратив ахборот порталида (www.openinfo.uz) молиявий ҳисоботлар ва муҳим фактларни модератор тасдиғисиз жойлаштиришлари мумкин.
 
@bankirlaruchun


🏦 "Микрокредитбанк" АТБ Амалиёт бошқармаси сизларга янада қулай, тезкор ва замонавий хизматларни кўрсатиш ҳаракатида.

Айни дамда "Микрокредитбанк" АТБ Амалиёт бошқармаси ўз фаолиятини Миробод тумани А.Темур шох кўчаси, 4-уйда давом эттирмоқда.

📍Локация

@bankirlaruchun


🏦 Халқ банки Lex.uz да:)

@bankirlaruchun

6.7k 0 18 19 49

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Мижозгинам кўчага чиқ

Банкирлар ва мижозларга атаб қўшиқ куйлашибди:)

@bankirlaruchun

9.1k 0 186 6 43

Forward from: 🇺🇿Bankxabar
🏦 Асакабанк ўзини ўзи банд қилганлар учун “Тадбиркорга кўмак” микроқарзини жорий этибди

☑️ Микроқарз шартлари:
▪️Миқдори - 25 млн сўмгача
▪️Муддати - 36 ойгача
▪️Фоиз ставкаси - 25%
▪️Таъминот:
— Учинчи шахс кафиллиги;
— Кредитни қайтармаслик хавфи суғурта полиси.
▪️Ажратилиши: Мижоз танловига кўра, пул маблағлари пластик карта (Uzcard/Humo) ёки нақд кўринишида тақдим этилади.
🌐 Батафсил маълумот

🏦Асакабанк билан бизнесингизни янада ривожлантиринг!

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Рейс 17-30 гача чўзилди)

@bankirlaruchun


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Мазги🤣🤣🤣

@bankirlaruchun


Тушунмадим🤨

Адашмасам 2025 йилни Январь ойи ҳам тугадику🤨🤨🤨

@bankirlaruchun


Маҳалла банкирлари шу ерда шекилли:)

@bankirlaruchun

7.3k 0 72 8 117

Forward from: 🇺🇿Bankxabar
Президентининг_қарори,_30_01_2025_йилдаги_ПҚ_33_сон.pdf
6.1Mb
❗️СОЛИҚ ҚОИДАЛАРИГА ЯНГИ ТАРТИБЛАР – ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА

2025 йил 30 январда “Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (PQ–33) қабул қилинди. Унга кўра:

☑️ 2025 йил 1 майдан бошлаб, тадбиркор солиққа оид ҳуқуқбузарликни тан олса, солиқ органи мустақил равишда банк ҳисобварағи бўйича операцияларни вақтинча тўхтатиб қўйиши мумкин.
☑️ Агар тадбиркор ҳуқуқбузарликни тан олмаса ёки унга эътироз билдирса, ушбу ҳолат амалдаги тартибга мувофиқ суд тартибида кўриб чиқилади.

👆Бу янги тартиб Солиқ кодексига зарур ўзгартишлар киритилганидан сўнг амалга оширилади. (2- ва 75-моддалар)

Амалдаги тартиб қандай?
☑️ Агар солиқ тўловчи солиқ ҳисоботини белгиланган муддатдан кейинги 10 кун ичида тақдим этмаса, солиқ органи банк ҳисобварағи операцияларини 10 кундан ошмайдиган муддатга тўхтатиб туриши мумкин.

☑️ 10 кундан ортиқ муддатга фақат суд қарори асосида ҳисобварақ операцияларини тўхтатишга рухсат этилади(Солиқ кодекси 111-модда).

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Яхши ният:)

@bankirlaruchun

7.2k 0 91 18 60

❌ Reception — Resepshn
✅ Reception — Қабулхона

@bankirlaruchun

7.3k 0 17 14 41

БРБда тайинлов бўладими дейман:)

UPD: БРБдан бошқа жойга тайинлов бўлади:)

@bankirlaruchun

7.5k 0 148 16 35

👤АлоқаБанк Германиянинг KfW IPEX Bank'идан 45 миллон АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб қилди.

@bankirlaruchun


Ғалатиа🤨

Бепул шифокорга касаллигингни исботлай олмайсан,
Пуллик шифокорга соғ эканингни исботлай олмайсан😀

@bankirlaruchun

8k 1 63 8 187

Forward from: 🇺🇿Bankxabar
❗️Ўз-ўзига кредит олишни тақиқлаш имкони яратилади

Яқин кунларда Ўзбекистонда ўз-ўзига кредит олишни тақиқлаш бўйича янги қонун кучга кириши кутилмоқда. Бу ҳақда Kredit byurosi – CRIF кредит-ахборот хизматлари бош директори Мирсардор Усмонов маълум қилди.

Қонун нима учун керак?
▪️Шахс ўз хоҳишига кўра кредит олишни тақиқлаши ва бу орқали ортиқча молиявий мажбуриятлардан сақланиши мумкин.

Бу қандай ишлайди?
▪️Янги тартиб кучга киргач, Давлат хизматлари ягона портали, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали ариза бериш мумкин бўлади. Бу хизмат бепул тақдим этилади.

Бу тизим қандай ишлайди?
▪️Кредит олишни тақиқлаган шахслар учун махсус реестр юритилади. Агар шахс тақиқни олиб ташламоқчи бўлса, ушбу платформалар орқали мурожаат қилиши мумкин.

Қонун парламент томонидан кўриб чиқилмоқда ва президент томонидан имзолангандан кейин расман кучга киради.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

20 last posts shown.