#kazus
Банк филиали тугатилди ва ходимларнинг барчаси ишдан бўшатилди, бироқ...
Банк филиали тугатилди. Шу муносабат билан, филиалда ишловчи ходимларнинг барчаси билан тузилган меҳнат шартномаси МК 161-моддаси иккинчи қисми 1-бандига асосан бекор қилинди.
Бироқ, орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан, суддан иккита чақирув хати келди. Маълум бўлишича, иккита ходим ўзларини ноқонуний бўшатилган деб ҳисоблаб судга даъво ариза берибди.
Суд бошланди. Ходимлардан бири унинг 3 ёшга тўлмаган боласи борлигини ва шунга кўра уни ишдан бўшатиш нотўғри бўлганини айтиб, боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани судга тақдим этди. Иккинчи ходим эса, меҳнат шартномаси бекор қилинган вақтда у касаллик варақасида бўлганлиги, бу ҳақида иш берувчини хабардор қилганлиги, лекин шунга қарамасдан уни ишдан бўшатишганини билдирди. У ҳам судга касаллик варақасидан электрон кўчирмани тақдим этди. Бундан ташқари, ҳар икки даъвогар ҳам, уларни ишдан бўшатишда касаба уюшмаси қўмитаси розилиги олинмаганини билдирди.
Судья ушбу ҳужжатларни қабул қилиб, синчиклаб қаради ва судда қатнашаётган банк вакилини саволга тута бошлади.
Банк томонидан қатнашаётган юрист ҳозиржавоблик билан ўз важларини кетма-кет билдириб ўтди ва ёзма эътирозномасини тақдим этди.
“Натижа нима бўлди” дейсизми? Бу ишда банк юристи юз фоиз ҳақ эди, шу сабабли, суд даъвогарларнинг ишга тиклаш ҳақидаги даъво талабларини рад қилди ва банк фойдасига қарор чиқарди.
P/S: Қиссадан-хисса, агар шу судда меҳнат ҳуқуқини яхши билмайдиган сустроқ юрист қатнашганда, ютқазиб қўйиши ҳам мумкин эди. Ўрганиб қўёриш керак бу соҳани.👨🎓
Юрист Саидали Мухторалиев
@bankirlaruchun

Юрист даъвогарларнинг юқоридаги талабларига жавобан айтдики, филиал Меҳнат кодексининг 19-моддасига асосан ташкилотнинг алоҳида бўлинмаси ҳисобланади. Агар алоҳида бўлинма тугатиладиган бўлса, ундаги барча ходимлар худди ташкилот тугатилгандаги каби иш берувчи ташаббуси билан Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 1-бандига асосан ишдан бўшатилади. Бу асосга кўра, алоҳида бўлинманинг тугатилишига қисқариш эмас, балки тугатиш сифатида қаралади. Бундан ташқари, МК 409-моддасига асосан 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни ишдан бўшатиш мумкин эмаслиги ҳақидаги чеклов ташкилот ёки унинг алоҳида бўлинмаси тугатилиши сабабли меҳнат шартномасини бекор қилишга тегишли эмас. Касаллик варақасига келсак, МК 163-моддаси учинчи қисмига асосан ташкилот ёки унинг алоҳида бўлинмаси тугатилганда, ходимларни касаллик варақасида бўлганда ҳам ишдан бўшатиш мумкин. Қолаверса, МКнинг 164-моддаси бўйича корхона ёки унинг алоҳида бўлинмаси тугатилиши муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилишда касаба уюшмаси қўмитаси розилиги талаб этилмайди. “Хуллас калом, бу ходимлар тўғри ва қонуний бўшатилган, шунга кўра, уларнинг даъво талабларини тўлиқ рад этишингизни сўрайман” дея сўзини якунлади юрист.