TBC Group 2024 йилнинг биринчи чорагида қандай натижаларга эришганини маълум қилди
10 май санасида TBC Group Uzbekistan экотизимининг вакиллари 2024 йилнинг чораклик якунларига бағишланган йиғилишида қатнашишди.
Компания йилнинг дастлабки уч ойида қандай натижаларга эришганини маълум қилди. Масалан Payme ва TBC UZ иловаларида рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони йил бошидан буён 1,4 миллионга ошиб, жами 14,6 миллионни ташкил этди. Маълумотларга кўра, мамлакат аҳолисининг 13 фоизи TBC Group маҳсулотларидан ҳар ой давомида фойдаланади.
Шунингдек, омонатлар ҳажми $244 миллионгача кўтарилди. TBC банкнинг кредит портфели 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 110 фоизга ошиб $345 миллионга етган.
Марказий банк статистикасини таҳлили шуни кўрсатдики, TBC Bank сўнгги 6 ой ичида кредит бериш тоифасида энг юқори ўсишни қайд этди. Гуруҳнинг соф фойдаси деярли 1,5 баробар ошди.
👉 @bankirkundaligi 👈