‼️Яна 2 та банк — "Қишлоқ қурилиш банк" ва "Савдогар банк" ҳам жисмоний шахслар учун кредит таътилларини эълон қилди.
➖ “Қишлоқ қурилиш банк”дан кредит олган жисмоний шахсларга 2020 йилнинг апрель ва май ойларида қайтарилиши лозим бўлган кредит тўловларининг асосий қарз қисми 2020 йилнинг 1 июлига қадар кечиктирилиб, кечиктирилган тўловларни – 2020 йилнинг июль-декабрь ойларида (3 ойлик тўловларни тенг улушларда 6 ой давомида) тўланишига имтиёзли муддат белгиланди.
➖ "Савдогар банк" жисмоний шахсларга аввал берилган 100 миллионгача кредитлар тўловлари бўйича кредит таътилларини эълон қилди. Бунда, 2020 йилнинг апрель ва май ойлари учун асосий қарз бўйича кредит тўловлари тўлов жадвали бўйича 3 ойдан 6 ойгача бўлган муддатга тенг тақсимланди. Кредит таътиллари давомида ўз вақтида сўндирилмаган кредит тўловлари учун кредит шартномасида назарда тутилган жарима ва пенялар ундирилмайди. Кредит таътиллари кредит қолдиғи ва ҳисобланган фоизлар тўловидан озод этмайди. Таътиллар микроқарз, овердрафт ва муаммоли кредитларга нисбатан қўлланилмайди.
Демак, шу кунгача жисмоний шахсларга банк ташаббуси билан бир томонларма равишда "кредит таътили" берган банклар 21 та — Асакабанк, Asia Alliance Bank, Агробанк, Алоқабанк, Ипотека банк, Ипак йўли банки, Капиталбанк, Микрокредитбанк, Ориент Финанс банк, Пойтахтбанк, Hi Tech bank, InFinBank, Ўзсаноатқурилишбанк, Савдогар банк, Туронбанк, Халқ банки, Ҳамкорбанк, ЎзМиллийбанк, ЎзАгроэкспортбанк, Қишлоқ қурилиш банк ва ZiraatBank.
👉🏼BankersUz каналига уланиш.👈🏼