BAHS


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs



Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Forward from: Baxtiyor ABDUG'AFUR
МАЪНАВИЯТ” ЁТ ТУШУНЧАМИ?

Янги дунёвий тартиб ижодкорлари кўп нарсаларни нишонга олишгани бугунги инсониятга сир эмас: анъанавий оила институтини емириш, бир жинсли никоҳлар, инсоният асрлар давомида қадрлаб келган қадриятларни йўқ қилиш – оммавий (қуроқ) маданият, ГМО – ирсиятнинг моддий асоси ўзгартирилган биологик шакллари билан дунё аҳолисини боқиш (стратегик аҳамиятга эга буғдой, соя, картошка, маккажўҳори, шоли (гуруч)... каби экинларнинг турли-туман ирсий ўзгартирилган шаклларини эслаш кифоя)...

Оила институтини йўқ қилиш ёки бир жинсли никоҳларни қўллаб-қувватланишидаги мақсадни тушуниш қийин эмас – биологик тур сифатида одам ва унинг наслини йўқ қилиш.

Оммавий маданиятларнинг зўрлаб тиқиштирилиши, кун тартибига қўйилишдан кўзланган мақсаднинг якуний нуқтаси ҳам шу – инсонни қадриятлардан юз ўгиртириб, ваҳший оломон вакили, сўнг эса ҳайвон табиати устун бўлган индивидга айлантириш.

ГМО ҳақида сўзлаш ортиқча. Ўйлаб кўринг, нега айнан одам кўп истеъмол қиладиган маҳсулотларнинг ГМОси бозорларга чиқарилган. Буғдойсиз – нонсиз яшаш мумкинми? Картошка, гуруч, соясиз, маккажўҳорисизчи? Биринчидан, иқтисодий манфаат, иккинчидан, яна ўша янги тартиблардаги асосий постулатлардан бири – инсонни биология жиҳатдан йўқ қилиш.

Ўзим биологман, кўп йиллар ҳорижда ишлаганман. Молекуляр биологияда модел сифатида танланган Arabidopsis thaliana ўсимлиги ёки Escherichia coli бактерияси устида олиб борилган сон-саноқсиз тажрибалардан хабарим бор. Ёки, бирор генни, айтайлик, бактериянинг генини ўсимликка кўчириб ўтказилгани ва модикацияланган геномли биологик шакл олинганини ҳам биламан. Масалан, Bacillus thuriengensis бактериясидаги токсин синтезига жавобгар генни ғўза – Gossypium hirsutum’га кўчирилгани ва Bt-cotton олинганини нафақат олимлар, қишлоқ хўжалигига алоқаси бор кишилар ҳам билади. Лекин, фундаментал фаннинг далилларига ҳам қулоқ тутилмаяпти.

Ҳаммасида кўзланган бир мақсад бор. Бу биологик деградация. Одамнинг ўз-ўзига – фитратига бегоналашуви. Ёки, ўша Габриел Гарсия Маркеснинг “Ёлғизликнинг юз йили” романидаги одамни ўз-ўзини йўқ қилиши. Улуғ ёзувчи ўшандаёқ башорат қилганди: “одамни, унинг наслини сақловчи нарса бу эътиқод, маънавият!” Мағриб ва машриқнинг чегаралари йўқолган бу дунёдаги одамнинг ўз-ўзини сақлаш эътиқоди ва маънавияти ёрдам беради.

Энди, асосий масалага ўтамиз.

Шундай таҳликали замонда – кўринмас урушлар авж олган паллада инсоннинг биологик барқарорлигини сақлаб қоладиган нарса нима? Эътиқод, унинг маънавий бойлиги. Замонавий урушлар янги мустамлакаларга эга бўлиш ёки иқтисодий қарам қилиш эмас, аслида, инсоннинг ўзига – биологик тур сифатидаги барқарорлигига қарши урушдир. Маънавиятга таҳдид (ҳар қандай кўринишда), ўша урушларнинг биргина қуроли, холос.

Ҳозирги урушларга тайёр бўлмас экан, одам боласи бу аросат саҳросида улоқиб-тентираб юраверади.

Кимгадир эриш, кулгили туюлиши мумкин. Белдан пастга ҳазил қиладиганлар, шов-шув бўлаётган клиплар ҳақида фикр билдирмайман, булар ўткинчи нарсалар. Уларни вақт саралайди. Вақтки, жамиятнинг маънавий кучайиши, алоҳида инсонларнинг шахс бўлишига кетган фурсат. Жамиятимизда танлов йўқ. Бўлганида ўша зўрма-зўраки, бачкана ҳазил қиладиганлар, ўзининг тор савиясини омма (жамият) фикри деб тақдим этадиганлар юздан бир, мингдан бирга айланарди. Ҳозир жамият учун синов даври. Ундан эсон-омон ўтишига ишонаман. Чунки, бутун бошли халқнинг эътиқоди, маънавияти – ўлмас қадриятлар ҳали ўзи билан тирик.


Salom. Paxta to‘grisida nima deysiz? Milliy boylik? Qachondan? Navoiy (asli avg‘on menimcha) davrida ham paxta bo‘lganmi?
Milliy adabiyotimizda ilk romon (roman) Qodiriyning "O‘tkan kunlar"imi? U vaqti ham paxta bo‘lganmi? Milliyligimiz qachondan boshlangan asli?
Yana bir gap, chempionlarimizga 2yil oldin MALIBU sovg‘a qilingandi?! Paxta terganga nega mashina sovg‘a qilinmoda, ular ham chempionmi? Nega hokimlar ochiq muloqotga chiqishmaydi? Paxtadan voz kechamiz deb turib, yana paxtaga chiqarishdan nima ma‘no? Militsiya ham paxtada! Nima gap axir? Milliy boyligimiz-oq oltin- paxta nega gerbga kiritilgan? Gerb xalqni orzu-umidi, g‘ururini, sha‘nini aks ettirmaydimi? Bizning orzumiz paxta, umidimiz g‘alla, shundaymi? Fikringizni kutaman!

© D. Sharipov

P.S. Kanalning chat xizmatiga kelgan fikr. Xo'sh siz qanday fikr bildirasiz?
Fikr mulohazalaringizni commentga yoki
@Bahsbot_bot ga yuborishingiz mumkin.


Forward from: Xushnudbek.uz
Президент нутқидан парча:

«Арипов (изоҳ – Бош вазир) билан Низомиддиновга (изоҳ – Президент Администрацияси бошлиғи) топшириқ, қайси вилоят ҳокимини ишдан олишни таклиф беринг. Менга керак эмас! Мен яна бир марта айтяпман, бу сиёсат билан биз узоққа бора олмаймиз – зўравонлик сиёсати билан! Агар зўравонлик сиёсати (зўр) бўлганда 30 йилда зўр бўлиб кетардик.

Бу — маданиятсизлик, Эрмановнинг (изоҳ – Хоразм вилояти ҳокими) қилган қилиғи, Рўзиевнинг (изоҳ – Қашқадарё вилояти ҳокими) қилган хиёнати... Рўзиев қилган иш – хиёнат!

Учаласи интернетга мурожаат қилсин, учта ҳокимингиз, Абдулла Нигматович. Интернетга. Рўзиев ҳам, Эрманов ҳам, Ғаниев (изоҳ – Фарғона вилояти ҳокими) ҳам. Ҳаммаси. Қандай қилиб мурожаат қилишни Сиз ўзингиз айтинг. Бутун элга айтсин, «менинг аҳмоқлигим учун, менинг хиёнатим учун Ўзбекистонни бунақа ўйламанглар, мен аҳмоқман, мен хиёнат қилганман, миллат эмас, мамлакат эмас, давлат эмас» деб.

Керак бўлса, ўша бутун блогерларнинг ҳаммасини йиғсин улар. Йиғсин, блогерларга ўзлари ҳисобот берсин».


👏👏👏👏

Ўртоқлар, буни жамоатчиликнинг том маънодаги ғалабаси дейиш мумкин. Буни жамоатчилик фикрининг давлат раҳбари томонидан эътироф этилиши сифатида баҳолаш мумкин.

Ўз вақтида «Ҳокимларга ҳеч ким тегмасин, улар менинг одамим» дея эътироф этган Президент, бугунга келиб ўша ҳокимларни блогерлар ва улар орқали бутун эл олдида ҳисобот беришга, узр сўрашга топшириқ бермоқда.

Бу нимадан далолат? Бу — халқ олдида керак бўлса барча бош эгишга мажбурлигидан, халқнинг ғазаби, халқнинг норозилиги ҳар қандай ҳимоя ва иммунитет қўрғонини парчалаб ташлаши мумкинлигидан дарак! У ҳоким бўладими, бошқа валломат бўладими, фарқи йўқ.

Раҳмат, жаноб Президент!

(даврани кенгроқ олинг, блогерлар ўйнасин 😀)


👉 @xushnudbek 👈


⚡️⚡️ #Тезкор!! Кеча Президент селектор мажлисида барча хокимларни «снослар» масаласи бўйича жиддий танқид қилди!! Хокимларнинг асл башараси очилди.


Hatto butun dunyoning baxti ham beayb bolakayning bir tomchi ko'z yoshiga arzimaydi

✍ Dostayevskiy

👉🏻@sehrliuz


Forward from: Davr24
Кеча Бош вазир Абдулла Арипов ОАВ ва Ахборот хизматлари аҳволи бўйича видеоселектор ўтказган.

Селекторда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов сўзга чиққан ва бугуннинг энг долзарб мавзуси — снослар ҳақида фикр билдирган.

«Снослар — аслида ўта эҳтиёткорлик билан қилиниши керак бўлган ишлар эди. Президентимизнинг «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» каби бунёдкорлик лойиҳаларининг мақсади бузғунчилик эмас балки, бунёдкорлик. Расво аҳволни тузатиш. Одамларни хурсанд қилиш. Лекин Тошкент шаҳридаги, куни кеча Хоразм, Кашқадарё вилоятларидаги снослар, инсон ҳуқуқларининг поймол қилиниши оқибатида матбуотни жунбушга келтирди. Натижада халқимизда тушкунлик, норозилик кайфияти кучайиб бормоқда ва энг ачинарлиси, ушбу ҳолатлар бугунги ислоҳотларни обрўсизлантиришга сабаб бўлмокда. Ўз вақтида, зудлик билан кўрилмаган чоралар, масалани баттар газак олдириб юборяпти.

Балки авваллари ҳам вилоятларда шундай ишлар бўлгандир, лекин интернет бўлмаган, ҳеч ким буни билмаган ва одамлар ўзининг ёғига қоврилиб юраверган. Ҳозир интернет асрида, агар 20 миллион телефон фойдаланувчиси бўлса, уларнинг ҳар бири блогер, уларнинг ҳар бири матбуот учун кўмакчи. Беркитиб юрадиган замонлар ўтди энди. Хоҳласак ҳам бундай бўлмайди. Энг чекка қишлоқдаги воқеалар ҳам тез тарқалади.

Муаммоларга ўз вақтида ҳокимлар, вазирлар реакция қилмаса масала дарҳол матбуотга чиқиб кетяпти. Энг ачинарлиси, одамларимиз хорижий матбуот орқали муаммони ҳал қилишга ўрганяпти. Бу орқали бизга дўст бўлмаган матбуотни ўз қўлларимиз билан ривожланишига, уларга Ўзбекистонни обрўсизлантириш учун ажратилган маблағларини ортиғи билан оқлаб бераётганимизни тушунишимиз керак. Ўзимизда матбуот ривожланса, ўзимиз зудлик билан масалага жавоб берсак, чет эл оммавий ахборот воситасининг кераги ҳам бўлмайди.

Тошкент шаҳар ҳокимидан қаттиқ илтимос қилардикки, снослар жараёнида тадбиркорларнинг ҳуқуқи халқнинг ҳуқуқидан, манфаатидан устун бўлмаслиги керак. Агар бу йўналишда кандайдир жиддий регламент ишлаб чиқилмаса, бу кетишда оқибати ёмон бўлиши мумкин.

Одамлар дардига зудлик билан матбуотда тушунтириш берилмас экан, матбуот билан мустаҳкам ишланмас экан, барча ҳаракатларимиз бир пул бўлиши, давлат идоралари обрўсига жиддий зарар етиши мумкин
, — деб айтган Алламжонов Вазирлар Маҳкамасида ўтган видеоселектор йиғилишида.


​​ЕТАКЧИ

Жадидлар олтин авлод эди. Манзилни аниқ белгилаб берувчи йўлбошчиси бўлганида, кўп эҳтимол бу қадар парокандаликка учрашмас, аро йўлда қолиб кетишмасди.
Натижани биласиз --
уларнинг қай бири хонликни қўмсашга тушди;
қай бири қизиллар қўшиғини ҳиргойи қилди;
қай бири асосини йўқотган кўрдек олдинга қараб саросар кетаверди.
Айрилган жамоатни душман ўта осон маҳв этди.

Шунга ўхшаш кўп тарихий ҳодисалардан чиқарган хулосам: Олтин авлод чиқишининг ўзи кифоя қилмас экан, шу авлодга монанд пешво ҳам чиқиши лозимки, уларнинг тажрибасиз туйғуларини фикр мезонида бошқариб турмоқ учун, амалларнинг холис бўлишини таъминламоқ учун...

Саодат асри юлдузлари тарих чангалзорларида қолиб кетишмаганига, ихлос ва тартиб ила манзилга ета олишганига асосий сабабни англагандирсиз?!

© Xayrulla Hamidov


Forward from: SAFAR
​​​​Отабек Умаровнинг катта тезликда ҳаракатлангани видеосини обуначилар баъзи блогерлар ушбу воқеани ёритмаганликда айблашмоқда. А так ман бир нарсалар дедим, если что). Ўзимча. Куёвларни пайғамбарлар ҳам эзозлаганини эслатдим. Бу жуда ўткир тиғ устидаги ҳаракат бўлса ҳам).

Қойил қолмаганим Отабек Умаров ва оиланинг бошқа вакилларининг ижтимоий тармоқлардаги ҳар бир қўйган расмларидан инфоповод ясаб янгилик ёзадиган оммавий ахборот воситалари. Сичқонни ини минг тангга бўлиб кетишди).

ОАВлар ҳали қўрқоқ. Тўлиқ эркин эмвс. Яқинда ваколатли ташкилотлар томонидан яхшигина дескредитация қилинган Озодлик радиоси ёзган хабарни ҳатто босишга духлари етмайди. Ўтиришади бир бирига қараб, қайси бири биринчи берар экан деб. Ваҳоланки ушбу ҳолатни ҳам ўша разил, аккредитация қилинмаган, 3 бошли аждарҳо Озодлик берди. Ўзимизмникилар "Кичкина табиб"даги Машрабни ёқиб олишди. Бироқ Умаровнинг жавобини бажонидил босишмоқда. Пақа пақ.

Сўз эркинлиги? Энсамни қотирманг. Ҳали бу борада қиладиган ишларимиз кўп. Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари сўз эркинлиги чегараси яширин рақамлардан қўнғироқ бўлгунча давом этади. Дарров ахборот майдонида Робин Гудларни ясаб олманг ўзингизга. Ҳали ишларимиз кўп. Жуда кўп.

P. S. Озодлик радиосидан уч бошли аждарҳо ясашгани сабаб уларни назорат остида сақлаб бўлмаслиги деб билан. Уларга тел қилиб манабу материални ўчиринг деб бўлмайди. Ўчиртира олмайсиз. Ўзимизникаларга эса битта кичик ва сезилмас ишора ҳам кифоя. Озодлик этикага риоя қилмайди. Ҳа. Лекин Ўзбекистонда қайси ОАВ тўлиқ риоя қилади ўзи?)
Албатта бу жуда катта ИМХО.

https://t.me/joinchat/AAAAAEyQD8WyT3tkRWp4bg


​​БОЗОРДА КОЛГАН ХИСЛАРИМ.
(Tahrirsiz)
Элмирахон опани бозордаги аёллар маьнавияти хакидаги фикрлари хаёлларим тузитиб юборди. Мен, 10 ёшимдан бозорга чикганман. Мени васийликга олган оила катта оила эди. Тонг сахар олтида сигир согиб, кулимга 9 литрли алюминий бетон тутказиб ТТЗ ишчилар автобусига солиб юборарди. ТТЗ даги куп каватли уйлардаги мижозларга таркатиб, 8 га дарсга етиб келардим. Дарсдан чикиб баьзан Куйликдан килограмм лимон олиб доналаб метролар огзида доналаб сотганман. Бозорнинг мавсумига караб, тирикчиликда 10 йилим утди. Мактаб рузгорим узим буйнимда эди. Утган кунлар утди. Бозор мени кайрокдай кайради, пахсадай пиширди. Олий маьлумотли булиш, билимга интилишни хам бозорда англаган булсам ажаб эмас. Бозорчининг хар бирида намунали кисмат бор. Худога шукур, кетма кет икки нафар олийгох талаба магистранти булдим. Мен усган оила рузгордан орттириб контракт хакки тугул, йулхаккимни хам топиб бераолмаган. Отанг бозор, онанг бозор дегани кайсидир маьнода мени шиоримга айланганди. Коримга бозор яради. Хали хануз ховлидан чиккан полиз экинлари ва меваларни бозорга олиб бораман. Кимдир кулмакда лойни , кимдир ойни курар экан. Мен, маьнавиятсиз эмас, шаддод, уддабурон, мехнаткаш, сабрли аёлларни кураман.
Бозор остонаси табаррук жой. Бисмиллох деб кирилади. Иншоллох деб турилади. Алхамдуллох деб чикиб кетилади. Бозор маданияти маьнавиятининг асрлар оша уз хакикати бу. Буни аллада азиз, турвада майиз буп усган элита катламидаги хонимлар хеч качон хис килолмайди. Элмирахон опани согликни саклашдаги фаолиятида аёллар учун алохида кароматини эшитмаганман. Хотин кизлар кумитасига келганларида, жамият аёлларини куксига шамол тегмаса хам куксига ургимчак турини тукилмас деб умид киламиз. Аёллар кисмати Оллохдан. Жамиятдаги роли кисман ташкилотга боглик. Аёллар ташкилоти бошкарилади. Аёллар жамият эса фидоийлик, катта калб талаб килади. Жамиятдаги хар бир аёлнинг дардини узингиздан утказишингизни талаб килади. Олима, уй бекаси, фохиша, жиноятчи в.х барчаси бн бирдай кула олишни йиглай олишни талаб килади. Атрофингиздаги 40 та Зулфиячи кизни кукат сотаётган 1 та кизга алмашмайман. Бозор бн мозор ахлини мухокама килиш хаммага хам эмас.
Ёзаверсам гап куп. Аввал иктисод кейин сиёсат. Йиглаган болага тарбиядан олдин нима берилишин аёл яхши билиш керак. Маьнавияти бн эмас, охирги марта тиббий курикдан качон утгани, театрга боргани хакда кизикишиз керак эди опа🤔 Йулим тушса албатта Элмирахон опани кабулларига кириб, ёзилми колган гапларим айтиб кетаман.
АЁЛ ЖАЗМ ЕТСА ХАР ИШГА КОДИР,
ГАРЧИ ОЛОВЛАРДАН УТСИН ЙУЛЛАРИ.
МИНГ БИР СИНОВЛАРГА БАРДОШИ БОРДИР,
ДУНЁНИ ТЕБРАТАР ШУ НОЗИК КУЛЛАРИ.

© Гулшода Курбонова

👉🏾 BAHSGA QO‘SHILING


​​Сингапур давлатининг собиқ бош вазири Ли Куан Ю порахўрлик билан қандай курашган?

У шундай ёзади: “Агар коррупцияни йўқ қилмоқчи бўлсангиз дастлаб ўзингизнинг энг яқин уч нафар дўстингизни фош қилинг. Сиз нимага шундай қилаётганингизни аниқ биласиз, улар ҳам худди шундай — нимага фош қилинганини аниқ билишади”. Сингапур давлати 1965 йилда мустақилликка эришганида унинг қисқа муддатда энг ривожланган мамлакатлар қаторидан жой олишига шубҳа қилганлар кўп бўлган. Аммо Сингапурнинг собиқ бош вазири Ли Куан Ю ўзининг “Третьего мир — в первый” китобида давлатнинг ривожланишига оид жуда кўп қимматли фикрларини ўртоқлашган. Вазирлик лавозимига келганида, дастлаб иш бошлаганида эса шундай ёзади: “Менда иккита йўл бор эди: биринчиси юртни талаш, қариндош-уруғларимни атрофимга йиғиш, уларга мансаб бериш, уларни “ФОРБС” (дунёнинг энг бой одамлари рўйхати эълон қилинадиган журнал) рўйхатига киритиш, бунинг эвазига халқни ҳеч нарсасиз қолдириш. Иккинчи йўл: Ўз халқимга хизмат қилиш ва мамлакатни жаҳондаги 10 та энг ривожланган мамлакатлар сафига қўшиш. Мен иккинчи йўлни танладим”. Ли Куан Ю ўзи ўйлаганидек Сингапурни энг ривожланган давлатлар сафига қўша олди.
Кўпчилик ундан Сингапурнинг ривожланиб кетишига яна нима сабаб, қандай қилиб улкан давлатдан ажраб чиқиб ривожланган давлатга айландинглар, буни қандай амалга оширдингиз деб сўрашганида уларга жавобан шундай дейди: «... Мен фақат Ватаним олдидаги бурчимни бажардим. Давлат бюджетини таълимга йўналтирдим. Муаллимни энг қуйи табақадан Сингапурдаги энг юқори мартабага кўтардим. Давлатдаги «мўъжиза»ларни амалга оширган инсонлар — муаллимлардир. Улар илм, ахлоқ, меҳнат ва ҳақиқатни севадиган, камтар авлодни етиштириб чиқардилар. Бунинг учун улардан миннатдорман!».
Хулосамиз шуки муаллимлар аввало КАМТАР, меҳнат ва ҳақиқатни севадиган авлодни етиштириб чиқишлари керак экан.

© Барно Султанова

👉🏾 BAHSGA QO‘SHILING


– Ҳозирги иқтисодимизни ўйласам, болаларимни она кўкрагидан ажратишда чеккан ташвишларимиз келади. Бола она сутини узоғи билан уч йил эмиши керак, кейин ўзи овқатланиши, тишлари билан суякларни кемириши, жағлари билан таомни янчиб, юта олиши керак. Кўкракка ўрганган бола ўз бармоғини сўришга мойил бўлади, шунинг учун қўлига қўлқопча кийдириб қўйилади, эмчакдан ажралсин деб гармдори суртиб қўйишади, онасини кўрса, эмиш эсига тушмасин деб холаси ё аммасиникига беш-ўн кунга бериб юборилади... Она кўкрагидан ажралиш гўдакка оғир. Лекин вояга ҳам етиш керак.

Бизнинг "Ўзбекистон ҳаво йўллари", "Ўзавтосаноат", "Ўзфармсаноат", сингари ўнлаб давлат монополистларимиз, улардан зеб олган "Дори-дармон", "Artel", "Имзо", "Амилов" каби минглаб катта ва кичик монополистларимиз ана шу она кўкрагидан ажралишни истамаётган, ўн беш-йигирма йилдан бери бюджетни, тўғрироғи, солиқ тўловчиларни, яъни ҳар биримизни "эмиб келаётган" гўдаклардир. Гўдак онадан ажратилгач, ўзи нон топиб ейишга ўргангани каби, бу монополияларнинг имтиёзлари олиб ташланса, улар бозор иқтисодига киради, рақобатга ўрганади, рақобатчилар кўпайса, нарх тушади ва халққа фаровонлик келади. Бизни ўқиётган ўқувчи ҳар замонда: "Буни биз ҳам биламиз", деб қўяди, лекин амалга ошириш йўқ. Буни ўқувчи ва талаба ҳам тушунади. Лекин амалга ошириш йиллар бўйи пайсалга солинмоқда.

– "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси раиси биринчи ўринбосари Умид Ҳусанов 2018 йил бошида йил охиригача миллий кам бюджетли авиакомпания ташкил этиш бўйича ишлар якунига етишини маълум қилганди. Мана, 2019 йил июли ҳам келди. Лекин кам бюджетли янги авиакомпания ташкил этиш уёқда турсин, бу йўналишда қандай ишлар қилинаётгани ҳақида ҳам ҳеч қандай расмий хабар берилмаяпти. Энг ёмони, "Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг мутлақ монополияси 27 йилдан буён давом этиб келмоқда.

Буюк Британиянинг барча мамлакатлар авиакомпаниялари ва аэропортларининг хизмат кўрсатиш сифатини баҳолайдиган "Skytrax" сайти "Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг йўловчиларга хизмат кўрсатиш даражасини таҳлил қилишича, кўпчилик чет эллик йўловчиларнинг авиакомпаниямиз ҳақидаги фикрлари ўта салбий ва бу унинг ҳозирги ҳолатига мосдир. Бу монополия иқтисодга ҳам, халққа ҳам зарар келтирмоқда.

– Биз машиналарни, телевизорларни бошқа маиший техникаларни импорт қилинган бутловчи қисмлардан йиғамиз ва дунё нархидан икки баробар қимматга сотамиз, лекин завод ва фабрикаларимиз банкрот ҳолатида. Дунёда худди шу бутловчи қисмлардан машиналар ва маиший техникани йиғишади ва биздан икки баробар арзон сотишади ва фойда кўришади! Дунё авиакомпаниялари бизникидай ёқилғи ёқади ва шу самолётларни тасарруф қилади, чиптасини бизникининг ярим нархида сотади ҳамда фойда кўради! Бизнинг авиакомпаниямиз дунёдаги авиакомпанияларники каби ёнилғида ва уларники каби самолётларда учамиз ва чипталаримиз дунё нархларидан икки баробар қиммат, лекин бизнинг авиакомпания банкрот ҳолатида... Бу қанақа иқтисод, биродарлар?!

Бошқа турли давлатларда ҳам шу қисмлардан машина йиғилади ва улар рақобатбардошлидир, уларнинг машинаси бизникидан арзон. Нега бизнинг автозаводники қимматга тушади?! Балким, бизнинг автозавод ишчиларига Япония, Корея ёки Туркия заводиникидан кўп маош тўлар? Йўқ, уларнинг маошининг бешдан бирини ҳам бермайди! Балким, у ерларда электр энергияси, ижара ҳақи, ер қиймати, солиқлар бизникидан қимматдир? Йўқ, бизда булар беш-ўн баробар арзон! Балким, бизнинг автозаводимиз улардан кўпроқ солиқ тўлар? Йўқ, бизнинг автозаводимиз йиллар давомида деярли барча солиқлардан озод қилинган.

Унда нега шунча харажати билан уларнинг автомобили арзон, шунча имтиёзлар билан бизники қимматга тушади?!

Бунинг бош сабаби тизимнинг самарасизлиги ва коррупциялашганидир. Коррупциянинг сабаби эса монополиянинг мавжудлиги ва ясама протекционизмдир. Маҳсулот қийматини пасайтириш учун харажатларни камайтириш, янги технологиялар киритиш ва бошқа чоралар кўриш ўрнига ҳар гал нарх оширилади, яъни заводнинг муаммолари халқ ҳисобидан ҳал этилади. Халқ бошқа арзон машина оламан деса, йўлига тўсиқлар барпо этилади, яъни, "маҳаллий ишлаб чиқарувчи ҳимояланади".
© Карим Баҳриев


#sizdan

Эҳтиёт бўлинг, сирпанчиқ!

О, Ҳудо, ёмон тушмадингизми, келинг ёрдамлашаман!
(Ахир айтдим-ку сирпанчиқ деб! Бутун дунё эшитадиган даражада бақирдим-ку! Булар оғзимдан чиқдими, йўқми, билмайман.
Айтмаган бўлсам, ҳаёлимдан ўтказдим, ҳаёлимдан ўтдими,
айтдимми, нима фарқи бор, йиқилиб бўлдингизку! Аслида ким айбдор бундай бўлишига, сизми, менми? Нега бўлмаса ўзимни айбдор ҳис қилаяпман?)
Ҳеч қайерингиз шикастланмадими? Тезёрдам чақирайми?
Дурустмисиз ўзи, уйингизга кузатиб қўяйми?
Ҳа, майли бўлмаса, соғ бўлинг!

Анашунақа, йиқилишга йиқиласизу, ўрнингиздан қўзғалишга мадор тополмай қоласиз. Шунда кимнингдир қўли сиз томон узатилади ва сизни тургизиб қўяди. Тургизиб қўя қолмай, уст-бошингизни қоқади, ҳолингизни сўрайди, керак бўлса тезёрдам чақиради.
Сизчи, ўрнингиздан тура солиб у ёқ-бу ёққа аланглайсиз. Ҳудди, ҳеч ким кўрмадимикан, бу аҳволимга кулишмаяптими – деган ўйда ҳар томонга қарайверасиз. Қўрқманг, ҳеч ким кўрмади. Бу одамлар ўз ташвишлари билан банд. Сизга қараб қўйишди ҳолос, йиқилаётганингизда албатта! (Ҳудди селфи-сурат томоша қилгандай, селфи эгаси қанчалик дахшатли ёки ҳайратланарли манзарада бўлса шунча эътиборли, аммо зум ўтмай бошқасини томоша қилишга ўтишади).
Ҳудди муқаррар нарсани инкор этгандай, бирор ҳаракат билан тўхтатиб қола оладигандек типирчиладингизда ўзиям.
Кейин тамом, йиқилдингиз ва тамом бўлдингиз. Агар ўша каби ҳаракатларингиз билан йиқилмай қолганингизда борми, аминманки сизга ҳатто қараб қўйишмасди ҳам.

Сизчи, йиқилаётганингизда кўзларингиз билан шундай илтижолар қилдингизки, ким бўлишидан қатий назар сизни тутиб қолишларини шунчалар ҳоҳладингизки, агар кўзингиздаги илтижо тилингиздан чиққанида эди;
Жазавага тушган одамникидек илтижо чиқарди.
Баъзан шундай бўлади ҳам, ён-веридаги одамларга “Ёрдам беринг”-
дейдиганлар ҳам бор, лекин бу унчалик ишонарли чиқмайди.
Интернет сайтларидаги (сиз ҳар куни кўришга ўрганган кино ва сериаллардагидек эмас) отишга, сўйишга, осишга, портлатишга хукум қилинганларнинг “Ёрдам беринг”- деган фарёдлари анча, минг карра ишонарлироқ.
Ўлимдан шунчалик қўрқасизми?
Ҳўп, майли, йиқилдингиз ҳам, тургизиб қўйдим ҳам, нега энди ўзингизни ҳеч нарса бўлмагандек тутасиз?
Шикастланмаган эмиш, қайердан биласиз, авлиёмисиз, ё докторлик дипломингиз борми?
Ҳаммаси жойида эмиш, нима жойида, ким жойида?
Ахир илдизидан ажралган дарахтдек қуладингизку.
Агар йиқилмаганингизда автобус ёки таксида кетаётган бўлардингиз.
Энди эса ортингизга, келган томонингизга кетаяпсиз.
Қайерга бунчалик шошилдингиз, нима учун?
Шундай бўлмаганда, мен ҳам манзилимга бироз бўлсада эртароқ етиб борардим. Лекин мен сиз учун кетган вақтимга сира ачинмайман. Энг ачинарлиси, бу ҳақда ўйламасдим ҳам.

Тезёрдам керак эмасмиш, нега керак бўлмасин, миянгиз чайқалгандир, белингиз синмагану, умиртқангиз дарз кетгиндир...
Тезёрдам машинасини тўлдириб, вой-войлаб касалхонага бормайсизми, бошлиқларга ҳам баҳона бўларди. Маза қилиб уч-тўрт кун дам олволардингиз.
Шу бахона бўлиб бир неча йилдан бери сизга кун бермайдиган қўшниларингиз, юзкўрмас бўлиб кетган қариндошларингиз қадрингизга етишармиди, ҳатто йўқлаб келишлари ҳам мумкин эди.
Сиз эса қўрқдингиз; Касалхонага ётишдан, харажатлардан, сизни ҳеч ким йўқлаб бормаслигидан, қўшнилар ғийбат қилишлари, бошлиғингиз катта мажлисда, ҳамманинг олдида изза қилишидан.
Шу тобда ўтиб кетаётган оламон ҳудди сизга қараб турибди-ю, сиз ўта кулгули либосда, (либоссиз) турганингизга ҳамма қотиб-қотиб кулишларидан қўрқдингиз!
Қўрқмаган бўлсангиз нега ундай қилдингиз-а, нега? Hikoyani davomi...

© Dostonbek Sharipov

👉🏾 BAHSGA QO‘SHILING


​​АДАШМАЯПМАНА?!

Ўзининг ўн бир нафар боласи камлик қилгандек, кўчада қолган яна бир болани асраб олган, ҳамма фарзандларини олий маълумотли, уйли-жойли қилган бобомга битта арава ҳам берилмаган. Лекин кўз тегмасин, учта ўқи бир нишонга тасодифан тегиб қолган шоввозга “Кобальт”, оламшумул машҳурлик...
• Умри китоб йиғиш билан ўтган, ўқитувчилиги туфайли юзлаб, балки минглаб шогирдларини китобга ошно қилган, ўзи мингта китобни аниқ ўқиб тугатгани етмагандай етмишга яқинлашганда ҳам ҳануз китоб титкилайдиган отам ҳали бир “Запорож” мингани йўқ (не тонгки ўзим ҳам олиб беришга шошмай турибман). Аммо кўз тегмасин, тўртта китоб мазмунини ағдар-тўнтар қилиб айтиб берган болага “Спарк”!
• Талабалигимдан ишлаганман. Уйланишда, биринчи уйимни олишда қанча югурганимни, қарзлар олиб, қанчалик сарғайганимни ўзим биламан. Бу қарзларни узиш учун суткалаб ишлаганим эсимда. Минг шукр, турар-жой масаласини ҳал қилдим, нафақат сўровчига, балки берувчига ҳам айландим.
Бироқ, қилган иши Сурияга бориб каллакесарларнинг кўнглини хушлаш бўлган, бир эмас етти эр кўрган, ҳар биридан биттадан бола етаклаб келган (алоҳида таъкид: болаларда заррача айб йўқ, уларга нисбатан эмас бу фикрлар) жувонга тантанали равишда бепул (!) уй топширилса, яна бу уй мен ва мен каби солиқ тўловчиларнинг ҳисобидан бўлса (молия манбаси шу халқ эмаслигини билсангиз, айтинг), мен қайси деворга бошимни урай?
• Маликалик вақтида давлат ичида давлат яратиб олган, пойида ҳокимлару халқ артистлари тиз чўккан, шу юртдан юлқиб йиққани камида 2-3 млрд долларлиги расман тасдиқланган, дунёнинг турли бурчагидан кошоналарни қаторлаштириб ташлаганга 5 (беш, пять) йил озодликни чеклаш (!) жазоси тайинланган. Яна бу жазо вақти-вақти билан уй қамоғига алмаштирилади, янгам ошхонада тансиқ таомлар қилишни интернетда кўрсатиб яйрайдилар, қамоқда ҳам еганлари олдида, емаганлари кетида... Энди тўхтаб туринг.
Ҳали ҳеч ким осмоннинг мусаффолигига заррача шубҳа қилмаган 2005 йилларда “Йўқ ҳақида бадиҳа” битиб, халқ оч қолаётгани, иқтисоддаги муаммоларни ечиш кераклигини ёзган, шунда ҳам сиёсатга қаттиқ тегмаган ҳамкасбим ўн йиллаб Жаслиқ тузини тотди (фактларда қисман хато қилишим мумкин, лекин умумий мазмун ўзгармайди). Куйиб кетган онаси бу орада узилганини қўйинг, қизи тасодифан (!) аварияга учраб ўлганида қабрига бир сиқим тупроқ ташлашга рухсат берилмаганини тушуниш учун ақл беринг менга. Энг алам қиларлиси бу мақоладаги гаплар тўғрилигини ўша пайт ҳам ҳамма биларди, кейинчалик аксарияти расман тасдиғини топди ҳам. Лекин бирор киши ўша журналистдан бир оғиз узр сўрашни лозим топганидан мен бехабарман. Хориж сингари компенсациянику қўяверинг...
• Ҳокимбуваларнинг бири бир миллион, иккинчиси 400 минг доллар олгани расман эълон қилингани, кейин негадир бири бўйича суд масаласи деярли унутилаёзгани, иккинчиси 400 минг олмагани, аксинча берган жабрдийда бўлгани исботини топгани учун 5 (беш, пять) йилга қамалгани, катта эҳтимол билан яқинда амнистия масаласи кўрила бошлашини ҳаммамиз биламиз.
Юзи меҳнат ва дашномлардан тиришиб кетган, ҳокимдан тортиб маҳалла раисигача уни аёвсиз сўкиш ҳуқуқига эга бўлган мактаб директорининг 100-200 доллар пора билан тушаётганини, қўлга олишда бир вақтнинг ўзида иштирок еттита ташкилот тасдиқлаб, шу онда айбдорга айлантириб, халққа сазойи қилиб, коррупцияга қарши курашдек улуғ кампания доирасида 7 йилга кесиб юборганларида мен жинни бўлмай ким жинни бўлсин?!
(Истасангиз, давоми бўлиши мумкин...)

© Abror Zohidov

👉🏾 BAHSGA QO‘SHILING


​​Ижтимоий тармоқларда икки ёш боланинг муштлашаётгани ва уларни кап–катта одамлар ''қўллаб тургани'' акс этган видео тарқалди (видео пастда).
Интернет аҳли бу видеодаги ҳолатга жуда агрессив муносабат билдиришмоқда. Базилар видеони тасвирга олган ва ''ур, сол, теп'' деб қўллаб турган ''одамсимон''ларни сўкишмоқда, уларни қонун доирасида жавобгарликка тортиш кераклигини ёзишмоқда.
Бу видео катта эҳтимол билан 5-10 йил илгари олинган назаримда.
Чунки бу ҳолат менга ҳам таниш, қишлоқ жойларда болаларни бундай жангларда синаб кўриш кўп учрарди ёшлигимда (ҳозир ҳам қариб қолмаганман. 10-15 ёшларимда).
Кичик ёшдаги болаларга акалари томонидан ''қайси бири катта'' деб икки бармоқ кўрсатиш, ва мардлигини исботлаш учун шеригини бир тепиш ўйини сизга ҳам танишдир балки.
Бунақа воқеалар 10-15 йил илгари оддий ҳол кўринарди, бугунги кунда эса ҳайратланарли кўринмоқда.
Шундан ҳам кўринадики одамларнинг ижтимоий онги анчагина ўзгарган.
Рахматли Хожибой Тожибоевнинг тўйлар ҳақидаги ҳандасини эслайсизми, ''... нега мени тўйимдан уришиб, жанжал қилмасдан кетиб қоляпсан...'' деб тўйларни жанжалларсиз ўтмаслигини айтардилар.
Ҳа, шунақа эди. Авторитет бўлиш учун кимнидир бурнини қонатиш, кимнидир тўйида катта жанжал (толпа) чиқариш кифоя эди.
Ҳозирчи? Ҳозир ҳамма ўқимишли,  дипломат,  ўз иши билан банд, ҳеч ким бекорга бировни бурнини қонатмайди. Деб ўйлайсизми?
Шундай бўлса адашасиз.
Ҳозир ҳам видеодаги болалардек ойоқ–яланг, кийимсиз, чанг кечиб, бир–бири билан уришиб, тепишиб йурган болалар бор.
Чунки уларда сиз,  сизнинг болаларингиз бораётган оҳори тўкилмаган боғча, мактаб, кутубҳона, ҳар хил тўгараклар йўқ.
Уйида видео ўйинлар ўйнаб ўтирадиган компьютер йўқ, чиройли суратлар билан безатилган китоблар йўқ, китоб топса уйида чироқ (электр) йўқ.
Улар истироҳат боғларида мазза қилиб айланиб юришмайди, театр кинога боришмайди.
Улар мол–қўй боқишади, тупроқ кўчаларда чанг кечиб юришади, қишда тезак ҳидини ҳидлаб совуқ хонада ухлашади.
Ишонмайсизми?
Ҳа, ишонмайсиз. Чунки сиз бу гапларни ўқияпсиз. Демак сизда интернет бор, сиз шаҳарда ёки шаҳарга яқин қишлоқларда яшаяпсиз
.
Тўғрими?

👉🏻 BAHSGA QO‘SHILING


​​Бир европаликнинг миллатимиз хакидаги фикрлари
Бундан 7 йил илгари Германиялик бир туристни Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хивага машинамда олиб борганман. Бир ҳафтадан кейин олмониялик сайёҳ тўсатдан: "Ўзбекистон халқи овқатсевар халқ экан", - деб қолди ва дарров изоҳ берди. "Юртингизнинг ҳар қадамида ичи мижозга тўла кафелар борлиги у ерда пиширилаётган таомларга эҳтиёж кучлилигини ва ерли миллат овқатга ўчлилигини англатади", - деди.
"Бунинг нимаси ёмон?" - деб сўраганимда турист: "Овқатга ўч одамлар кўпинча уйқуга мойил, тўғри фикрлашдан узоқ кишилар бўлиб, ўлимдан қўрқадиган бўлишади" - деди. Бироз сукутдан сўнг у кўзларимга қараб туриб: "Ўлимдан қўрдиганлар эса ҳамиша курашдан ҳам қўрқишади" - деди.
Устимдан совуқ сув сепилгандек бўлди. Йиллар давомида жавобини тополмаган бир жумбоқни ечгандай бўлдим. “Нега бу аҳоли бунчалик қўрқоқ? Нега бошқа бир миллатдоши ёки диндошининг ҳуқуқлари у ёқда турсин, ҳаттоки ўзининг ва фарзандларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан, бу йўлда курашишдан қўрқади?” – деган саволга жавоб олгандай бўлдим.
Бир европалик бир ҳафтада қандай миллат эканимизни дарров илғаган....

© Ahmad Botir

👉🏾 BAHSGA QO‘SHILING


​​⚡️⚡️⚡️ШОШИЛИНЧ. Айтишларича, 2021 йил 1 январга қадар куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шартлиги бўйича талаб автоматик ёниб турувчи кундузги сигнал чироқлари билан жиҳозланмаган автомототранспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилмайди. Бу борада ҳукумат қарори қабул қилинган.

Қарорда белгиланишича, 2020 йил 1 январдан мамлакатда ишлаб чиқариладиган барча автомототранспорт воситалари ички бозорга ишлаб чиқарувчи томонидан автоматик ёниб турувчи кундузги сигнал чироқлари билан жиҳозланган ҳолда чиқарилади. Автотранспорт воситаларини импорт қилишда уларда кундузги сигнал чироқларининг мавжудлиги сертификациядан ўтказиш учун мажбурий техник талаб сифатида белгиланади. Яқин кунларда бу борада расмий ахборот берилади.

© davletovuz канали

BAHSGA QO‘SHILING


Barchangizni Iyd ul Fitr, muborak Ramazon hayiti bilan tabriklayman! Siz orqali oila a'zolaringiz, qavmu qarindoshlaringizga ham ushbu Kun xayrli bo'lsin deb qolaman!

👉🏻 @oq_qora_bahsi


​​Yomg'ir yog'di-yu, shuncha muammolarimizni ko'rsatib berdi.

1. Quruvchilarimiz bitta yomg'irga turib beradigan tom qurolmas ekan. Bu insonlar yaqinda Atom Energiya Stansiyasi qurishni boshlaydi.

2. Shahar infratuzilmasi, drenaj tizimi bilan hech kimni ishi yo'q. Hamma city qurish bilan ovora.

3. Shu muammolarni rasmiy ravishda tan olib, ochiq oydin masalani hal qilishga o'tilganligini aytadigan odam yo'q.

4. Oddiy yomg'irdan kelib tushgan zararlarni hisoblaydigan qo'mita yo'q. Hammasi qo'yib qo'ygan zararlarga. Qarsakbozlar.

5. Shahar qurilish standartlari degan tushunchaning o'zi yo'q. Kim qanday xoxlasa, shunday quryapti. Hech kim tekshirmaydi. Tekshirsa ham, pulini oladi ketadi.

6. "Ochiq byudjet" loyihasi hamon xom xayol. Aeroport qurilishiga kim, qancha va nima uchun pul sarflagan ini hech qachon oddiy xalq bilmaydi. Vaholanki, Aeroport davlat byudjeti hisobidan qurilgan. Biz-u sizning pullarimizdan.

7. Shahar hech qanday tabiiy ofatlarga tayyor emas. Aminmanki, Tashkent City ham 10 kun qattiq yomg'ir yog'sa enasinikiga kirib ketadi.

8. Shu gaplarni blogerlar-u yangilik saytlaridan boshqa gapiradigan odam yo'q. Davlat telekanallari, saytlarida osmon hamon musaffo

© Troll uz

👉🏾 BAHSGA QO‘SHILING


​Баъзида оилавий дастурхонимиз учун ошни Дадамлар дамлаб берадилар. Биз эса уларга ёрдамчи. Арафа муборак! - Саида Мирзиёева

👉🏾 @oq_qora_bahsi



20 last posts shown.

23

subscribers
Channel statistics