Сенатда жонли ижрони ривожлантириш кўриб чиқилади
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси бошланди. Мажлисда “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”, “Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида”, “Микромолиялаштириш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” ҳамда “Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар муҳокама қилинади.
Cенаторлар жонли ижро санъатини янада ривожлантириш, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини такомиллаштириш, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш ҳамда алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор қонунларни ҳам кўриб чиқишни режалаштирган.
Сенат раиси:
“2025 йилда мамлакат ривожланишининг устувор ёндашувлари белгиланди. Булар – маҳалла, кўчаларда яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш, аҳоли саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш, табиий ресурсларни тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш. ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, кўпайтириш ва кейинги авлодга етказишдир”.
Ялпи мажлисни онлайн кўринг
👉@bahodirahmedoff👈