Адвокат-нарциссист ва адвокат-психопат
Бир психолог танишим билан адвокатура бўйича суҳбат қурдик. Психотипларни адвокат кўринишларини тасвирлаб берди.
Адвокат-нарциссист
Бундай адвокатлар мағлубиятни кўтаролмайди. Худдики бу мағлубият унга нисбатан қилинган ноҳақлик сифатида қабул қилади. Ҳар бир суд қарори остида юзлаб омиллар ётишини адвокат билса ҳам эмоциялари бошқача бўлаверади. Барибир важлари қаноатлантирилмаса, бу унинг учун кулфат. Бундай ишлаш ҳам ярамайди. "Синдром выгорания" бўлиб ёниб кул бўлади. Келаётган поезд йўлига чиқиб уни тўхтатмоқчи бўлади ва поезд уни уриб кетса, нега тўхтатолмаганидан зорланиб сиқилиб ўтиради.
Адвокат-психопат
Психопатлар ўзи бошқаларнинг туйғуларини ҳис қилишолмайди. Кўпинча психопатлар атрофидаги яқинларини ҳам шикастлаб бундан рағбат олади. Адвокат-психопатлар эса мижози қамалиб кетадими, хонавайрон бўладими "менга нима, иди" дейди ва ҳеч нима бўлмагандек кетаверади. Адвокат бунчалик бўлиши ҳам нотўғри. Улар кучли манипулятор бўлишгани сабабли мижозларини ҳам алдаб кетиши мумкин. Бу билан улар соҳага зарар етказишади.
Бу ерда нарциссист ва психопат яширин ва ҳали патологик, яъни касаллик даражасига етмаганлар назарда тутилган.
Невроз одамлар эса адвокатликка яқин келмайди дейди психолог.
Аслида соғлом фикрли одам ўз вақтида мағлубиятни ҳам тўғри қабул қилади. Холис кўз билан қарашга интилади. Адвокатурада даъво талаблар ҳар доим қаноатлантирилмайди ва соғлом фикрли адвокатлар буни қабул қилишни ҳам билишади.
👉@bahodirahmedoff👈