Сўроқ қилиш навбати
Жиноят судларида муҳим тактика бор. Агар судланувчи ўз айбига иқрор бўлмайдиган бўлса, аввал жабрланувчи ва гувоҳларни сўроқ-савол қилиб олайлик, кейин судланувчига юзлансак дейишади адвокатлар. Бунинг муҳимлиги нимада?
ЖПК 440-модда:
Қаранг. Нега муҳим? Агар аввал жабрланувчи, гувоҳлар сўроқ қилишдан бошланса, сохта гувоҳлар фош этилиб қолиши эҳтимоли ортади. Ҳусумати бор жабрланувчиларнинг ёлғон кўрсатмалари аён бўлиб қолади. Шунинг учун ҳам адвокатлар шу тактикадан кетгани маъқул. Ҳамма хатоликлар индамайгина қайд этиб борилади адвокат ён дафтарига. Судланувчилар ва адвокатлар фикри билдириладиган вақтда мана сенга деб аниқ ҳолатлар очиб берилади. Карталарни керак пайтда очган маъқул. Бу ҳақиқатни очишдаги адвокат тактикаси.
👉@bahodirahmedoff👈

Судланувчилардан ўз айбларига иқрорликлари ёки иқрор эмасликлари тўғрисида сўраб бўлгач, суд далилларни текшириш навбати тўғрисида тарафларнинг таклифларини эшитади. Бундай навбатни суд ажримда акс эттиради.
Башарти далилларни текшириш судланувчиларни сўроқ қилиш билан бошланган бўлса, улардан кейин суд жабрланувчиларни сўроқ қилади. Судланувчилар кўрсатув беришдан бош тортган ёки бошқа далилларнинг текширилишидан олдин кўрсатув беришга рози бўлмаган тақдирда жабрланувчиларни, гувоҳларни сўроқ қилиш, далилларни кўздан кечириш, гувоҳлантириш, ёзма далилларни ўқиб эшиттириш, экспертиза ўтказиш ва бошқа суд ҳаракатларини бажариш навбати тўғрисидаги масалани суд ишнинг муайян ҳолатларини ва тарафларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда ҳал қилади.