Танзила Норбоева Сенат раислигига сайланди. У раҳбарлик даврида Сенат қандай ўзгарди?
Янги таркибдаги Сенатнинг илк мажлисидаТанзила Норбоева Сенат раиси этиб сайланди.
Шу сабабли Танзила Камоловнанинг Сенатга келиб қилган ўзгаришларидан айримларини эслаш мавриди келди.
Аввалги чақириқда Т.Норбоева бошчилигида юқори палата фаолияти жонланди, Сенат ислоҳотлар шиддатига мос юра бошлади.
Хусусан, Сенатнинг ялпи мажлислари авваллари йилда 3-4 маротаба ўтказилган бўлса, ҳозирда бир ойда камида бир маротаба ўтказилаяпти. Ялпи мажлисларни онлайн кузатиш мумкин.
Сенат раисини халқ орасида ҳам кўп кўрамиз, уни фуқаролар яхши танийди — бу ҳам сиёсатчининг ютуғи.
Жамоатчилик Танзила опани бирор ишнинг бошини тутганда охиригача етказадиган раҳбар сифатида билади.
Танзила Камоловнани билдирилган юксак ишонч билан муборакбод этамиз ва ушбу чақириқда Сенатнинг янада очиқ ва халққа яқин органга айланишига умид қилиб қоламиз.
👉@bahodirahmedoff👈