Олий суд раиси адвокатлар билан фикр алмашди
Бугун Олий суд раиси Бахтиёр Исломов ва адвокатлар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Ушбу учрашув пайтида адвокатларнинг кенгроқ оммаси қатнашишини жуда хоҳладим. Чунки учрашув мен кутгандан анча юқори кайфиятда, конструктив тарзда бўлиб ўтди. Адвокатлар ўз эътирозларини, таклифлари, фикрларини билдиришди.
Менга маъқул келгани Олий суд раиси ҳар бир масалага тўхталиб адвокатлар билдирган камчиликларни муҳокама қилди. Ушбу учрашувда кўтарилган масалалар кўп бўлди. Биттама-битта муаммолар ва уларга ечимлар саналди. Мақтовлар, алёрлар каби олди-қочди гаплар бўлмади. Буларга тўхталиб борамиз ҳали каналда. Олий суд раисининг ўзи ҳали учрашув тугаман пайтда 40дан ортиқ таклифлар бўлди деди.
Мен ўз фикрларимни айтишга улгурмадим. Давра тажрибали, устоз адвокатлардан "ортмади". Тажрибалилардан олдин минбарга чиқиш одобсизлик деб ҳисобладим. Шунингдек мен кўтармоқчи бўлган муаммоларни гулини гулига қўйиб тушунтириб беришди. Айтилмаган фикрларимни кейинги мулоқотларга айтаман деб ният қилдим. Албатта бундай мулоқот бардавом бўлса...
Раис кўп кўтарган масалаларимиз юзасидан қандай ишлар қилинаётганлигига ҳам битта-битта тўхталиб чиқди. Яна айтаман: ишқилиб бу формат охиргиси бўлиб қолмасин...
👉@bahodirahmedoff👈