Никоҳ шартномаси
Ушбу видео орқали қонуний никоҳдаги эр ва хотиннинг никоҳдан ажралиш чоғидаги масалага тўхталиб ўтилган эди. Шунингдек, бу видеода бироз бўлсада никоҳ шартномаси мавзусига ҳам урғу бериб ўтгандик.
Келинг, шу ҳақида қисқача гаплашсак👇
❗️Аҳамият берсак, бундай турдаги шартномада фақатгина эр ва хотиннинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларигина белгиланиб қўйилиши мумкин бўлади, аммо шартномага эр ва хотиннинг шахсий номулкий ҳуқуқлар киритилиши афсуски қонунда тартибга солинмаган.
➖ Яъни, бу мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларга мисол сифатида, ўзаро моддий таъминот бериш, оила харажатларини кўтариш, ўзаро никоҳдан ажрашгандан кейин ҳар бирларига тегишли мол-мулкни белгилаб олишлик, никоҳдан ажрашишни хоҳлаган тарафнинг нариги тарафга тўлаши лозим бўлган муайян миқдордаги товон суммасини белгилаб қўйишлик ва бошқа шартлардир.
Умуман олганда, бундай никоҳ шартномалари ҳозиргача бизнинг юртимизда унчалик ривожланиб кетмади деб ҳисобласак бўлади, баъзи кўчмас мулк ёки автомобил савдоси билан шуғулланадиган фуқароларни инобатга олмасак. Аммо бундай турдаги шартномаларни биз бошқа хорижий мамлакатлар амалиётида, шунингдек кўплаб жаҳонга машҳур инсонлар иштирокидаги никоҳ жараёнида учратамиз.
❗️Сизнинг бу мавзуни ёдда сақлаб қолишингиз учун ҳам, бироз машҳурроқ бўлган ҳолатлардан мисол келтиришни афзал кўрдик.😊
"Зорро" кино фильмидаги иштироки билан муваффақиятга эришган актриса Кэтрин Зета-Жонс ва яна бир машҳур актёр Майкл Дуглас билан турмуш қуриш чоғида, улар ўзаро никоҳ шартномаси тузишади ҳамда ушбу никоҳ шартномасига шундай бандлар киритилади: 👇
➖агар эр ва хотин никоҳдан ажрашсалар, уларнинг никоҳда бўлган йилларига мутаносиб равишда ҳар йил учун 2.8 млн.$ миқдоридаги моддий ёрдам беришлик;
➖шунингдек, агар эрнинг қандайдир хиёнати билан бу никоҳ тугатилса, эр ўз хотинига 5 млн.$ миқдорида товон пули тўлаши;
➖ шунингдек, ушбу никоҳ шартномасига эр ва хотин никоҳдан ажрашганларидан кейин улар ҳеч кимга ўзларининг никоҳ давридаги шахсий ҳаётлари ҳақида сўзламасликлари ҳақидаги талаб (confidentiality clause) киритилган ҳисобланади.
Таклиф сифатида никоҳ шартномаларига айрим номулкий ҳуқуқлар масаласи ҳам тартибга солиниши қонунга киритилиши керак деб ҳисоблаймиз.
#advokat
👉@bahodirahmedoff👈

Оила кодекси 29-моддасига кўра, никоҳланувчи шахсларнинг ёки эр ва хотиннинг никоҳда бўлган даврида ва (ёки) эр ва хотин никоҳдан ажратилган тақдирда уларнинг мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишуви - никоҳ шартномаси деб ҳисобланади.