Ўзсаноатқурилишбанк ҳақида
нотўғри маълумотлар тарқатилмоқда
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар ва айрим оммавий ахборот воситалари орқали “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан эълон қилинган давлат хариди ҳақида турли талқинлар тарқалмоқда. Шу муносабат билан, банк мазкур масала юзасидан расмий муносабатини билдиришни зарур деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сон Фармони билан тасдиқланган "2020–2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси" доирасида банк тизими олдида қатор вазифалар белгиланган.
Хусусан, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБдаги давлат улушларини босқичма-босқич хусусийлаштириш, дастлабки босқичда эса банк фаолиятини рақамлаштириш ва трансформация қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу жараёнлар Ҳалқаро молия корпорацияси (IFC), Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD), Осиё тараққиёт банки (ADB) ҳамда KPMG каби нуфузли хорижий банклар ва консультантларнинг халқаро корпоратив бошқарув стандартларига (corporate governance best practices) мувофиқ равишда берилган тавсиялари асосида олиб борилмоқда.
Афсуски, айрим блогерлар мазкур ҳолатни бир томонлама ва нотўғри талқин қилмоқда. Хусусан, уларнинг “SQB банки раиси шахсий пиар учун давлат банки маблағларини сарфламоқда” деган мазмундаги сарлавҳалари жамоатчиликни чалғитмоқда ва ахборот манипуляциясига олиб келмоқда.
Ҳақиқатда эса, ушбу давлат хариди электрон тендер асосида, шаффоф ва қонунчилик нормаларига тўлиқ мувофиқ ҳолда амалга оширилган бўлиб, банкнинг рақамли платформалардаги фаолиятини кенгайтириш, ижтимоий тармоқлар орқали сифатли маҳсулотлар ҳақида маълумот тақдим этиш ва янги мижозларни жалб қилиш мақсад қилиб қўйилган. Бу эса банкнинг маркетинг ва реклама фаолиятини самарали ташкил этишнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Харид натижасида имзоланган шартномада айнан ушбу вазифалар акс этган ва порталга бириктирилган.
Шахсий брендни оммалаштириш эса мазкур лойиҳанинг бир қисми бўлиб, асосий мақсад эмас. Ушбу ташаббус халқаро корпоратив бошқарув тажрибаларидан келиб чиқиб, мана шу йўналишда етакчи компаниялар амал қиладиган корпоратив шаффофлик ва стейкхолдерлар билан самарали алоқаларни ривожлантириш тамойилларига асосланган.
Асосий маблағлар банк маҳсулотларини тарғиб қилишга қаратилган бозор тамойиллари асосидаги маркетинг ва реклама кампанияларига йўналтирилган.
Шу ўринда, мазкур давлат хариди айрим блогерлар талқинларидан фарқли равишда шахсий манфаат эмас, балки банкнинг ижроия органи (бошқаруви) корпоратив фаолиятини ижтимоий тармоқларда ташкил этиш мақсадида амалга оширилганини таъкидлаймиз.
Бундан кўзланган мақсад – хорижий консультантлар томонидан ишлаб чиқилган стратегия асосида мижозлар ва ҳамкорларни корпоратив жараёнлар билан яқиндан таништириш ҳамда банкнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш. Банк фаолияти ҳақидаги янгиликларни жамоатчилик ва хорижий инвесторларга етказиш – корпоратив шаффофликни таъминлаш ва ишончни мустаҳкамлашда муҳим омилдир.
Бугунги кунда айрим ахборот тарқатувчиларининг нохолис ва бир ёқлама маълумот беришини таъкидлаш зарур. “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунда шахснинг шаъни ва қадр-қимматини ёки ишчанлик обрўсини таҳқирлаш тақиқланган. “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонунда “ахборотни бузиб талқин этиш ва сохталаштириш”мумкин эмаслиги белгиланган. Ўзбекистон журналистларининг касб этикаси кодексида “ҳаққонийлик, холислик ва адолат” принциплари асосий қоидалар сифатида белгиланган. Бу меъёрлардан келиб чиқиб, ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган маълумотлар фактларга мос келмаслиги ва жамоатчилик фикрини манипуляция қилишга қаратилгани аён бўлади.
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ўз фаолиятида жамоатчилик фикри ва холис журналистикани қўллаб-қувватлашда давом этади. Банк фаолиятига оид ҳар қандай маълумотлар, хусусан, давлат харидларига оид маълумотлар, чуқур таҳлил қилиниб, холис ва фактларга асосланган ҳолда чоп этилиши мақсадга мувофиқдир.