Янгилик бор, жуда ажойиб!
Худога шукр, шу кунга қадар доимий иккита мусофирхонамиз ишлаб турганди. Мана, энди ижарага бўлса-да, катта бир ҳовли олдик, таъмирладик, жиҳозлаяпмиз. Барчаси бемор болалар учун!
Насиб қилса, 18 март куни очилиши бўлиб ўтади. Ҳаммани таклиф этамиз.
Бир мулоҳаза: афсуски, жамиятимизда бемор болалар реабилитацияси тўлиқ ўйланмаган. Беморлар касалхонада даволанади, тўғри, аммо йиллар даволаниши керак бўлган болаларга маълум вақт ташқарига ҳам жавоб берилади.
Ана шу пайтда кўпчилик ижарага, ҳатто вилоятига қайтиб кетади. Ҳозирги кунда транспорт йўлкираси ортидан соғлом одамнинг ҳам вилоятга бориб-келиши ўзи бир муаммо. Яна бир масала борки, айрим ота-оналар пойтахтда иложсизликдан боласи билан бирга яшашга, ишлашга мажбур.
Ҳовли мусофирхонамизда ана шу муаммоларга бироз бўлса-да, ечим топамиз, деган умиддамиз. Чунки кўпроқ муддатга берилади, барча шароити бўлади, озиқ-овқат билан таъминланади.
Волонтёрлар жамоаси қўллаганича жиҳозлаяпмиз, ишлатилган буюмларни бўлса ҳам олиб келяпмиз. Ҳисса қўшсангиз бош устига, ким савобталаблар бўлса, манзилини энди топиб олиши мумкин.
Демак, 18 март куни мусофирхона манзили очилишида барчани кутиб қоламиз.
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм