Abror Zohidov


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


SSS yoki saytlarga sig'magan so'zlar...
Muallif: Abror Zohidov
Murojaat uchun: @Abror_Zohidov
Инстаграм: instagram.com/abrorzohidov1

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
✅ Пора олиш писта чақишдек гап бўлиб қолди

💥 Даҳшат! Коррупция айб бўлмай қолди, пора олиб қамалиш оддий ҳолга айланди, турмадан чиқиб яна бирор амални эгаллаш ҳеч кимни ҳайратлантирмай қўйди.

🏦 Тошкентда ҳоким ёрдамчиси 30 минг доллар пора билан қўлга тушибди. Бюджетни кемирадиган шу лавозим ўзи нимага кераклигини ҳалигача тушуниб етмайман. 30 минг доллара?! 400 млн сўм!!! Ўқитувчи ўн йил асабийлашиб ишлаб тополмайди бу пулни.

❓Амалдорку, пора оладида! Хўп, кўндик бунга. Лекин унинг шу пайтгача ҳам уч марта судланганига нима дейсиз?!

🤷🏻‍♂️ Отўйин бўпкетди очиғи...

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

1.3k 0 12 25 65

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🏬 Тошкентда ижара бозори сусаймоқда

Кўчмас мулкни қиммат нархда ижарага бераётганлар: "Квартирант"ларингизни эҳтиёт қилинг ва иложи бўлса, нархларни туширинг! Чунки бозорда талаб олдингидек эмас. "Квартирант чиқиб кетса, бошқаси келаверади" дейиш тўғри бўлмай қолди*.

* Бу фикр Тошкентдаги 300 долларгача бўлган ижара уйларга тааллуқли эмас.

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

1.1k 0 16 10 38

Узр, бу эълон бўйича қабулни тўхтатдик

💥 60 киши бўлса етарли, дегандик. Ҳозир санасам, 91 киши бўлибди.

✍️ Демак 15.01.2025 й. Соат 17:00 да мурожаатлар қабули тугади, бу эълон кучини йўқотди. Энди саралашни бошлаймиз ва энг муҳтожларни танлаб, 16 январь кечгача қайта алоқага чиқамиз.

✅ Дарвоқе, озиқ-овқат ва нақд пулни тарқатиш вақти 17 январь 18:00 га кўчирилди (олдин 16:00 эди). Чунки Samarqand Zig'ir Osh келганларни ош билан сийлашни таклиф қилди. Қандай қилиб йўқ деймиз? ☺️

✨ Эълонни тарқатган каналларга раҳмат ва илтимос: Тўхтатилгани ҳақидаги хабарни ҳам бўлишсангиз.

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм


✍️ Мурожаат ёзаётганлар учун кичик "подсказка":

✅ Пул эҳсони асосан узоқ вилоятларга берилади, карталарига туширилади. Чунки улар озиқ-овқат олиб кетишга кела олишмайди. Озиқ-овқат эса Тошкентдагилар ва шу атрофдагиларга. Танланиш имкониятини ошириш йўлини билиб олдингиз мана ☺️.


Яна бир яхши инсон бемор ва муҳтожларга салмоқли эҳсон ажратиб, саралаш ва тарқатиш бўйича бизни вакил қилди. Барака топсин!

☝️Жами 25 муҳтожга озиқ-овқат ёки 500 минг сўмгача (ками 300, кўпи 500 минг) пул тарқатилади. Дўстларим, илтимос, эълонни бўлишворинглар ва албатта қуйидаги шартларини ҳам тирканглар!

⚡️ Демак:
* Мурожаатга оилавий аҳвол, муҳтожлик сабаби, манзил, телефон каби қисқа маълумотларни киритиб, https://t.me/Abror_Zohidov телеграми орқали йўлланг;
* Танловда устунлик тартиби доимгидек: дастлаб беморлар ва уларнинг яқинлари, кейин ижарада яшовчи муҳтожлар, ундан сўнг талабалар, мусофирлар ва ҳ.к.;
* Эҳсонлар Тошкент шаҳрида, Болалар гематологияси шифохонаси ёнида тарқатилади. Озиқ-овқатни узоқ ҳудудларга жўнатиш имкони йўқ;
* Кимнидир кўрсатиб "Шу одам муҳтож, боғланинглар" қабилидаги гаплар эътиборсиз қолдирилади. Муҳтожни билсангиз унинг ўзи, ёки сиз батафсил маълумот йўлланглар;
* Мурожаатлар 16.01.25 й. соат 16.00 гача қабул қилинади, кечикманг!

⚡️ Диққат:
Мурожаатлар сони 60 тадан ошса, қабул муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин. Чунки кўпчиликни умидлантириш дуруст эмас;

* Бу эҳсонга бош қўшмоқчилар бўлса, алоқадамиз. Раҳмат!

Мурожаат намунаси:
1. ФИО, манзил, телефон, пластик карта (карта эгаси кўрсатилган ҳолда);
2. Муҳтожлик сабаби батафсил (беморлик бўлса, бемор исм-шарифи, бевалик, талабалик, ижара бўлса, у ҳолат...);
3. Аниқ кўрсатинг: Қайси турдаги эҳсонни олмоқчисиз ва айни пайтда қаердасиз?
4. Яқин 3 ой ичида биз томонимиздан эҳсон тарқатилганда олган-олмаганлигингизни ёзинг (биринчи навбатда олмаганларга, ортса олганларга берилади).

* Касаллик тарихидан кўчирмалар, суратларни сўралмагунча ташламанг!;
* Хат жўнатиб дарҳол жавоб кутманг
.
* Мурожаат сўралганидек тўлдирилмаса эътиборсиз қолдирилади.

🔥 Қатъий шарт: Керакли маълумотларни узуқ-юлуқ қилмасдан, намунадагидек яхлит хат шаклида ёзиб юборинг. Ўрганиб кўрилади ва муносиб топилсангиз, қайта алоқага чиқилади. Муносиб топилмасангиз жавоб ёки изоҳ берилмайди. Нега сиз танланмаганлигингиз ёки нима учун бошқалар мослиги ҳақида маълумот тақдим қилинмайди. Қайта сўрайверманг!

Ҳаммага раҳмат!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм


🚖 Аёл таксичилар сони бир йилда 4 баробар кўпайибди

🙋‍♀️ Гендер тенглик, баркамол ҳуқуқлар замонида бу ҳам мақтанадиган жиҳатдир балки. Лекин ошиб бораётган бу кўрсаткич шахсан мени хавотирга солди.


✅ Ўзим ҳам кўп учратяпман. Аниқки улар “Ўзи бизнеси бор, зерикканидан такси қилаётган” аёллар эмас. Иложсизлик, бола-чақа ташвиши, ишсизлик, мавҳум келажак ва балки ёлғизлик уларни шу йўлга етаклаган. Киракашлик олдингидек катта даромадли иш ҳам эмаски, шу орқали бойиб кетилса. Расман рўйхатдан ўтиб ишлаётган 4124 аёлнинг катта қисми ижара уловда тирикчилик қилаётган бўлса ҳам керак.

👁 Қаланғи-қасанғилар чиқиши, йўллардаги асаббузарлик, совуқларда метанга навбат каби омиллар ўзбек аёлини таҳқирлаб қўймаса эди...

🙋‍♂️ Эркаклар, кўпроқ ишлайлик!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

1.3k 1 12 23 81

Ўртача неча пулга тушлик қиласиз?
Poll
  •   10 минг сўмгача;
  •   15 минг сўмгача;
  •   15-20 минг сўм;
  •   20-30 минг сўм;
  •   30-40 минг сўм;
  •   40-60 минг сўм;
  •   60 минг сўмдан юқори;
  •   Тушлигимни ишимга олиб бораман;
  •   Уйдаман, кўчада овқатланмайман, нархлардан ҳам бехабарман.
225 votes


⚽️ Эээҳ, ўзи кичкинагина каналчамдан реалчилар чиқиб кетиб қолишмасайди)))

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм


🤷🏻‍♂️ Ўзбекнинг умрага бориши ҳалигача айримларнинг кетини ачитишини ҳееееч тушунмайманда...

Нимамиш, “Бизникилар арабларни бойитяпти” эмиш. Кулгудан қотиб қоласан – нима, араблар икки йил олдин камбағалмиди? Ёки охирги йиллар Саудия каррасига бойиб кетдими?

🛫 Ҳар йили Дубай, Анталияда саёҳат қилаётганлар ҳақида индашмайди. Индашмасин ҳам. Борганларнинг эса ҳалоли бўлсин! Чунки дунё кезиб камбағаллашиб қолган одамни кўрмадим.

✅ Э бандаи ғофил, ғаразингни қўй энди. Шу пайтгача ўзининг Тошкентини тузук-қуруқ кўрмаган содда ўзбегим шу умра ортидан биринчи марта самолётга минди, илк бор хорижни кўрди, яна ҳаммани хурсанд қиладиган зиёратдан келди, шунинг ортидан ҳалигача тўлқинланиб, ғурурланиб юрибди. Бунча кетинг ёнмаса?!

🤝 Ўша умрага бориб келган кексаларнинг болаларига айтарим бор: барака топинг, зўр иш қилдингиз. Энди тўхтаб қолманг – ота-онангизни бошқа давлатларга ҳам жўнатинг. Сизни оёққа қўяман деб шунча йил умри меҳнатда ўтди, бир яйрашсин буёғига.

🔥 Анавилар эса барибир гапиришаверади. Бу зиёрату-саёҳат ҳаловатини қаердан ҳам билсин улар?..

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

1.7k 0 18 13 122

⚡️Бизда қувончли кун ёхуд ҳар сабр ортида бир ёруғлик бордур

🙋‍♂️ Хайрияларга қизиққанимга ўн йилдан ошган бўлса, мунтазам шуғулланаётганимга етти йилдан ўтди. “Сен кучлисан” жамоасини кашф қилганим ва унга қўшилганимга ана-мана деб учинчи йил кетяпти.

💥 Лекин ҳаммаси палапартиш, имкониятга кўра ва қандайдир тизимга солинмаган ҳолда кетаётган эди. Оддий мисол: ҳанузгача фаолиятимизни тартибга солувчи қонуний ҳужжатимиз бўлмаган.

✅ Бугун ҳаммаси ўзгарди – энди биз расман нодавлат-нотижорат ташкилотмиз! “Сен кучлисан” номи остидаги ННТ куни кеча давлат рўйхатидан ўтказилди ва гувоҳнома берилди. Бунинг учун жон куйдирганлардан миннатдормиз. Бир сўз билан айтаман, осон бўлмади бу.

Хўш, энди нима бўлади?

🤝 Фаолиятимиз, бемор болаларга ёрдам йўлидаги саъй-ҳаракатларимиз давом этаверади. Фақат энди ҳар қандай фуқаро ёки ташкилот биз билан бехижолат шартнома имзолаши, ҳисобимизга ҳомий сифатида пул тушириши, у пулларни қаерга ишлатишни белгилаш билан бирга кейинги тақдири билан қизиқиши, ҳисоб сўраши мумкин. Бир сўз билан айтганда ишимиз ҳам қонуний, ҳам шаффоф бўлишига асос бор.

Режаларимиз улкан. Сайтимизни ишга туширамиз, расмий офис очамиз, Маржона Нурмуҳаммедованинг омборхонага айланган уйидан суратларни олиб чиқамиз ва жойлаштирамиз, волонтёрларимиз ҳам бемалол ўтириб ишлашларига шароит яратамиз, энг муҳими – ёрдам сўраб бизни излаганлар борадиган масканни ишга туширамиз. Умидим, бу режалар қоғозда қолмасин. Шунчасига етказган яратган буёғигаям қўллашига ишонаман.

👁 Аммо унутманг – Сиз азизларнинг маънавий кўмагингизга ҳам доимо муҳтож бўлиб қолаверамиз!

✍️ Ҳурмат билан “Сен кучлисан” жамоасининг норасмий оқсоқоли Аброр Зоҳидов.

Телеграм | Инстаграм

1.6k 0 8 36 155

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бировнинг уйи куйишидан шодланмайлик!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

2.8k 0 14 41 44

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Юлдуз Усмонова фаластинликларга эмас, ўзимизникиларга уй олиб берса бўлмасмиди?

Бўларди. Лекин шуни истабди, ўзи билади. Чунки пул уники. Фақат масаланинг айрим нозик жиҳатлари бор.

🤷🏻‍♂️ Бу уйлар қандай қилиб олинган, қандай ҳужжат асосида эгалик қилинади ва энг муҳими – уларнинг келажаги нима бўлади? Хориж фуқаролари Ўзбекистондан бунақа уй сотиб олишолмайди, фаластинликларку инчунин. Чунки расмийлаштириб бўлмайди. Кетаётганда сотиш иложи ҳам йўқ.

🤝 Шу боис таклиф билдирган бўлдик: кейинчалик бу уйлар ўзимизнинг қоракўзларга, бева-бечораларга ёки мусофирларга фойдаланиш учун берилсин. Бутунлай демяпман, айнан вақтинча, пойтахтда ишлари битгунча. Яъни мусофирхоналар шаклида.

👁 Опа бу таклифни қабул қилмаса керак. Аммо бир яхши ният қилдикда энди...

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

1.7k 0 12 22 95



Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Менимча янги йил билан курашишнинг кераги йўқ

🤷🏻‍♂️ Бу байрамнинг шукуҳи йилдан-йилга табиий равишда сўниб бормоқда.

⚡️ Бир томондан диний ва анъанавий байрамларга кўпроқ эътибор қаратиляпти, иккинчи томондан гаджетларга шўнғиб кетган болаларга ҳам арчаю-қорбобо у қадар қизиқ эмас.

💥 Ишхонамиз ёнига, Алишер Навоий театри қаршисига муҳташам арча ва қимматбаҳо саҳна тикланган. Ҳар куни кечқурун ёнидан ўтаман, 5-6 кун аввал ҳам 30-40 киши йиғиларди. Кеча биттаям одам йўқ, бечора хонанда ўзига ўзи куйлаб ётибди.
Олдинлари арча ағанатилгунча ҳаммаёқ гавжум бўларди.

🥂 Яна бир қизиқ жиҳат – бу йил байрам арафаси бирорта маст кўрмадим...

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм


"Ўзбекнинг асл қиёфаси ким?" деб сўрасалар, ўйланмай шу отахонни кўрсатган бўлардим

🔥 Kun.uz шоҳимардонлик Исмоил отанинг ўзи ва оиласи ҳақида лавҳа тайёрлабди. Кўзимда бир табассум, бир ёш билан кўрдим. Ёрворишибди ўзиям! Респект ҳамкасбларга!!!

🤷🏻‍♂️ "Нима бўсаям август-сентабрга довур чидаб туринар..."

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

1.8k 0 18 20 43

✋Бу эълон бўйича қабулни тўхтатдик!

✅ Кўпроқ гуруҳларда тарқалиб кетди шекилли, ярим кун ичида юздан ортиқ мурожаатлар келди. "Олтмиштадан ошса тўхтатамиз", дегандик, кўпайиб ҳам кетди ва қабулни тугатдик. Чунки кўпчиликни умидлантириш дуруст эмас.

💥 Демак бугун соат 18:00 ҳолатига бу эълон кучини йўқотди. Энди саралаб чиқамиз ва муносиб топилганлар билан боғланамиз. Ҳаммага раҳмат!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм


Фаолиятимизни ҳамиша қўллаб-қувватлаб келган ҳақиқий укам Отабек Кушбаков бемор ва муҳтожларга каттагина эҳсон ажратиб, саралаш ва тарқатиш бўйича бизни вакил қилди. Отабекнинг топганларига барака берсин!

☝️Жами 25 муҳтожга озиқ-овқат ёки 500 минг сўмгача (ками 300, кўпи 500 минг) пул тарқатилади. Дўстларим, илтимос, эълонни бўлишворинглар ва албатта қуйидаги шартларини ҳам тирканглар!

⚡️ Демак:
* Мурожаатга оилавий аҳвол, муҳтожлик сабаби, манзил, телефон каби қисқа маълумотларни киритиб, https://t.me/Abror_Zohidov телеграми орқали йўлланг;
* Танловда устунлик тартиби доимгидек: дастлаб беморлар ва уларнинг яқинлари, кейин ижарада яшовчи муҳтожлар, ундан сўнг талабалар, мусофирлар ва ҳ.к.;
* Мурожаатлар 10.01.25 й. соат 17.00 гача қабул қилинади, кечикманг! Мурожаатлар сони 60 тадан ошса, қабул муддатидан олдин тўхтатилишиям мумкин;
* Эҳсонлар Тошкент шаҳрида, Болалар гематологияси шифохонаси ёнида тарқатилади. Озиқ-овқатни узоқ ҳудудларга жўнатиш имкони йўқ;
* Кўмак берганларга раҳмат, яна бош қўшмоқчилар бўлса, алоқадамиз. Раҳмат!

Мурожаат намунаси:
1. ФИО, манзил, телефон, пластик карта;
2. Муҳтожлик сабаби батафсил (беморлик бўлса, бемор исм-шарифи, бевалик, талабалик, ижара бўлса, у ҳолат...);
3. Аниқ кўрсатинг: Қайси турдаги эҳсонни олмоқчисиз ва айни пайтда қаердасиз?
4. Яқин 3 ой ичида биз томонимиздан эҳсон тарқатилганда олган-олмаганлигингизни ёзинг.

* Касаллик тарихидан кўчирмалар, суратларни сўралмагунча ташламанг!;
* Хат жўнатиб дарҳол жавоб кутманг
.

🔥 Қатъий шарт: Керакли маълумотларни узуқ-юлуқ қилмасдан, намунадагидек яхлит хат шаклида ёзиб юборинг. Ўрганиб кўрилади ва муносиб топилсангиз, қайта алоқага чиқилади. Муносиб топилмасангиз ёки мурожаат сўралганидек тўлдирилмаса, жавоб ёки изоҳ берилмайди, қайта сўрайверманг.

Ҳаммага раҳмат!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм


Нечта хорижий давлатда бўлгансиз?
Poll
  •   1-3 та. Улар ҳам қўшни ва қардош давлатлар;
  •   3-4 та. "Ўзимизнинг" собиқ иттифоқ давлатлари;
  •   5 тагача. "Ўзимизникилар"дан ташқари яна 1-2 давлатда;
  •   10 тагача. Яна кўпайтириш ниятим бор;
  •   10 тадан ортиқ. Хорижда кўп бўламан;
  •   Ўзбекистондан чиқмаганман, лекин саёҳатни орзу қиламан;
  •   Хорижда нима қиламан? Имконият бўлса ҳам бормасдим.
395 votes


✅ “Субъектив”ни кўрдим: Респект!

🚗 Ота юрт Андижон, она юрт Самарқанд, хотин тараф Хоразм, яшаш пойтахтда-ю орзулар бутун дунёда. Яна камига ҳар ҳудудда қариндош-оғайнилар. Яъни мен учун қатнов ҳар доим оғриқли масала бўлиб келган.

🛫 “Субъектив” Ўзбекистондаги транспорт ва йўллар муаммосини, инсонларнинг манзилига етиб олиш учун қанчалар эзилаётганини “чўтки” очиб берибди. Бирор сонияси ортиқча эмас, аксинча, тугаганда тўймай қоласан.

✍️ Бир таклиф бор, марказий телеканаллар фақат ҳайбаракаллачилик қилмасдан шу кўрсатувларни эфирларига беришсин. Жуда ғурурлари йўл қўймаса, ўзлари тайёрлашсин. Қачонгача оғриқли мавзу деймизу, у ҳақда гапирмай юрамиз ахир!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм


🔥 18.10.2022 й. Россия-Украина уруши авжида

🥊 Собиқ боксчи, депутат ва ашаддий путинпараст Николай Валуев: "Менга военкоматдан чақирув қоғози келди. Ҳозироқ бораман!"

А во дворе уже 2025 год...

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

20 last posts shown.