✍️ Диктатуранинг даҳшатли асорати нима?
Албатта, ҳақсизлик, эркинликнинг бўғилиши, тийиқсиз ҳокимият, коррупция, халқаро изоляция кабилар диктатура ҳосиласидир. Аммо бу шундай балоки, у ағдарилгандан кейин ҳам ҳаммаси силлиқ кечавермайди.
⚔️ Афкор омма Башар Асад режими қулашидан яйрамоқда. Тўғрида, қонхўр диктатор ағдарилди, олам ёришиб кетди гўё. Хўш, шу билан ҳаммаси аъло бўлдими? Бу энди каттагина сўроқ остида. Ўзи ҳокимиятни эгаллаган кучлар ҳақида якдил тушунча борми? Халққа озодлик туҳфа қилиш билан бирга яхши ваъдалар бериб келаётган мухолифат кимлардан иборат? Улар давлатни бошқариш салоҳиятига қанчалик эга, ўз сўзларида туришадими, эркинлик бўлмасада, нисбий тинчлик сақланиб турган ҳудудда барқарорлик ўрнатиладими?
Бу кўҳна дунё диктаторлар ағдарилишига бисёр гувоҳ бўлган. Афсуски инқилоблар кўп ҳолларда кутилган натижани бермаган, умидланиб турган халқ олдингидан баттар аҳволга тушган, давлатчилик йўқолган, бошбошдоқлик ортидан ҳудудий бўлинишлар кузатилган, энг оғири – фуқаролик урушигача борилган.
🧨 Аслида диктатуранинг энг оғир асорати шу – у ҳукм сурган ҳудудда кейинчалик ҳам ниманидир ўзгартириш қийин. Эзилган мардумнинг аксарияти йиллар ўтиб ҳам ўша даврни тинчлик, барқарорлик ва тўкинлик дея ёдга олади.
Ироқда Саддам Ҳусайн, Ливияда Қаззофий қулашини эсланг.
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм