🥇Диёранинг кимоноси 6 млн, чемпионлар қўлқопи 26 млн сўмга сотиб олинди
✅ Куни кеча бўлиб ўтган аукционларда 10 бош узум 30 млн сўмга харид қилинган. Тушган пуллар оққон ва онкологик касалликларга чалинган болаларни қўллаб-қувватлашга сарфланади.
🌽 Шу кунларда Тошкент шаҳрида қишлоқ хўжалиги кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. “Ўзэкспомарказ”да ўтказилаётган тадбирлар доирасида бемор болалар томонидан чизилган суратлар кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди. Анъанага кўра суратларга нарх белгиланмади, ташриф буюрувчилар истаган нархларида сотиб олишлари мумкин бўлди.
🍇 Махсус ташкиллаштирилган кимошди савдоларининг биринчи кунида ўн бош узум 30 млн сўмга, хусусан 10-рақамли узум 10 млн сўмга харид қилинганди. Аукционнинг иккинчи кунида эса олимпиада чемпиони, Ўзбекистон фахри Диёра Келдиёрованинг кимоноси унинг шахсий имзоси туширилган ҳолда сотувга қўйилди ва 6 млн сўмга сотиб олинди.
🥊 Бокс бўйича олимпиада чемпионларимиз имзолари туширилган қўлқопнинг баҳоси эса қаттиқ кураш жараёнида 26 млн сўмга қадар чиқди ва "Омонбой Фармонов" фермер хўжалиги раҳбари, самарқандлик Жўрабек Фармонов томонидан харид қилинди. У ва охиригача курашган фермер аёл олимпиадачимиз Баҳодир Жалолов билан тушлик қилиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритишди.
🤲 Ғолиб бемор болалар қўллаб-қувватланаётганидан хурсандлигини билдирди ва кимонони янаги савдоларга қўйиш учун “Сен кучлисан” жамоасига қайта ҳадя қилди.
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм