Оила қуриш – шунчаки масъулиятни зиммангизга юклаб олишдан иборат эмас.
Оддий машинани бошқариш учун ҳам махсус гувоҳнома талаб қилинади. Чунки бу ишнинг назарий ва амалий жиҳатларидан бехабарлик, нафақат ҳайдовчининг, балки бошқаларнинг ҳам ҳаётини хавф остига қўяди. Афсуски, аксарият инсонлар ўз шахсиятини тўлиқ ўрганмай, муҳим кўникмаларни эгалламай, ўзаро муомалага оид ҳеч қандай махсус таълим олмай ёки тайёргарликсиз оила қураверишади.
▪️Тасаввур қилинг: ҳеч қандай йўл қоидаларини билмайдиган, ҳаётий тажрибага эга бўлмаган «ҳайдовчи» йўлнинг ўртасида машинани бошқариб кетяпти. Умр йўлдоши ва келажакда туғилажак фарзандлари олдидаги масъулиятни тўлиқ англамай оила қурган инсон ҳам худди шундай машина бошқарувига ўтирган ҳайдовчидек хавф туғдириши мумкин. Шунинг учун оила ҳаётига киришишдан олдин баъзи билимларни эгаллаш, муайян ҳаётий тушунча ва кўникмаларни ўзлаштириш жуда муҳим. Оила – инсонни тарбиялайдиган, шакллантирадиган, унинг маънавий ва руҳий камолотига замин яратадиган макон. Бу макон соғлом ва тўкис бўлиши учун, ундаги ҳар бир шахс ўз ўрнини, вазифасини тушуниб олиши лозим.
▫️Фарзанд тарбиясида ота-онанинг билим ва тажрибаси ўзига хос йўриқнома сифатида хизмат қилиши керак. Фарзандларнинг келажакда руҳан соғлом, масъулиятли шахс сифатида шаклланиши айнан оила муҳити ва тарбия услубига боғлиқ. Ота-она ўзи ўрнак бўлиб, уларни ҳаётга тайёрлайди. Бу жараёнда соғлом оила маданияти, хулқ-одоб ва руҳий тарбия ўта муҳим аҳамият касб этади.
▫️Шундай экан, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш учун таълим ва ўргатиш усуллари керак. Бу усуллар шунчаки қоидаларни эслатиб қўйиш ёки насиҳат қилишдан иборат эмас, балки чуқур маънавий ва руҳий тайёргарликдан иборат. Шу мақсадда ишлаб чиқилган лойиҳалар ва ўқув дастурлари орқали жамиятда янада соғлом оилавий муҳитни таъминлаш мумкин бўлади.
✍🏼 Ж. Юлдашева
Instagram 📱 | Telegram🕊
you tobe 📹