#меҳнат
Эркаклар аёли ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлганда меҳнат таътилини таътиллар жадвалидан олдин олишга ҳуқуқ бор.
Кунни яхши бир маълумот билан бошлаймиз. Ота бўлиш – нафақат масъулият, балки оилага ғамхўрлик қилиш имконияти ҳамдир. Қонун эса бу жараёнда эркакларга оиласи билан кўпроқ вақт ўтказиш учун қўшимча ҳуқуқ беради.
Меҳнат кодексининг 228-моддаси 4-қисмига кўра, ходимларнинг хоҳишига кўра ҳар йилги меҳнат таътили уларга қулай бўлган вақтда берилиши керак бўлган тоифалар кўрсатилган. Унга кўра, ишлайдиган эркакларга ҳар йилги меҳнат таътили уларнинг хоҳишига кўра хотинининг ҳомиладорлик ва туғиш таътили даврида берилади. Яъни ишловчи эркаклар аёлининг ҳомиладорлик ва туғиш даврида меҳнат таътилини иш берувчи билан келишмай таътиллар жадвалидан олдинроқ олишга ҳақли.
Изоҳ: МК 404-моддасига кўра, аёлга туғруққача 70 календарь кун ҳамда туғруқдан кейин 56 календарь кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда 70 календарь кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилади.

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇
@Yurist_Musayevbot
👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari