#меҳнат❗️ КОРХОНАГА "СОКРАШЕНИЕ" КЕЛГАНИДА ИШДА ҚОЛИШ УЧУН КИМЛАР ИМТИЁЗЛИ ҲУҚУҚҚА ЭГА?📃 Меҳнат кодексининг 167-моддасига асосан:
➖ Корхонада ходимлар сони (штати) қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда, ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади.
❗️ Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган тақдирда, қуйидагиларга афзаллик берилади:
🔹 Қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимлар;
🔹 Оиласида ундан бўлак мустақил иш ҳақи олувчи бўлмаган шахслар;
🔹 Мазкур корхонада кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимлар;
🔹 Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда малакасини ошираётган ходимлар (олий ва ўрта махсус таълим ташкилотларида);
🔹 Корхонада меҳнатда майиб бўлиб қолган ёки касб касаллигини орттирган шахслар;
🔹 Ногиронлиги бўлган шахслар;
🔹 Уруш ногиронлари, қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
🔹 Радиация нурланиши туфайли касалликларга йўлиққан шахслар.
✅ Сизда шу мавзуда саволлар бўлса, биз билан боғланинг! Юридик маслаҳатлар учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг: @ayol_huquqlari Ҳуқуқларингизни билинг ва ҳимоя қилинг! 🛡
Бепул маслаҳат олиш👇👇👇
@Yurist_Musayevbot
👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari