#меҳнат
Ижтимоий тармоқлардаги Наврўзда кетма-кет 5 кун дам олинади деган гаплар ҳеч қандай ҳуқуқий асосга эга эмас!
Негадир "2025 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинмади.
Одатда қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги фармон ҳар йили 20 декабрдан сўнг эълон қилинар эди.
2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сон Фармон 5-бандига кўра (https://lex.uz/ru/docs/-5283956) Наврўз умумхалқ байрами, Мустақиллик куни ва Янги йил байрами ҳамда Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) диний байрамларини нишонлаш даврида қўшимча ва кўчириш ҳисобига ишланмайдиган кунлар 3️⃣ кундан кам бўлмаган муддатга белгиланади.
МК 208-моддаси 3-қисмига кўра, дам олиш кунларидан ва ишланмайдиган байрам кунларидан ходимларнинг оқилона фойдаланиши мақсадида дам олиш кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан бошқа кунларга кўчирилиши мумкин.
❗️Демак, Наврўзда қўшимча дам олиш кунларини белгилаш бўйича Президент фармони эълон қилинади.
Фикримизча Наврўзда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланиши мумкин:
👉 барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 24 март – душанба.
👉6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 22 март – шанба.

Бепул маслаҳат олиш👇👇👇
@Yurist_Musayevbot
👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari