Соғлиқни сақлаш масаласида дунёвийлик принципларига амал қилиш ҳаёт учун муҳим
Дунёвийлик принципларининг аҳамияти жамиятнинг барча соҳаларида, ва шу жумладан тиббиётда ҳам, сезиляпди.
❗️ Сўнгги пайтларда интернетда айрим тиббий амалиётларни диний қарашлар асосида баҳоловчи материаллар тарқалмоқда. Бу эса эмлаш ва айрим бошқа даволаниш амалиётлардан бош тортиш ҳолатларига сабаб бўлиб, жамият саломатлигига таҳдид солади.
⚠️ Яна бир салбий ҳолат тез тиббий ёрдам ходимларга тўсқинлик қилиш билан боғлиқ. Айрим маҳалларда бемор аёлларнинг оила аъзолари томонидан чақирувга келган эркак шифокорларга тўсқинлик қилиш ҳолатлари учрамоқда.
Биринчидан, бундай ҳаракатлар қонунга зид, иккинчидан инсон ҳаётини сақлаб қолиш масаласи билан ўйнашиш керак эмас.
🔍 Шунингдек, шубҳали халқ табиблари ва “жин чиқариш” билан шуғулланувчи “домла”ларга мурожаат қилиш кузатилмоқда.
🛡 Тиббиёт диний баҳслардан холи бўлиши керак! Дунёвий принциплар – тиббий ёрдамнинг очиқлиги, қонунийлиги ва самарадорлигининг кафолати.