AXBOROT | Yangiliklar kanali


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


📌 Тезкор янгиликлар
🚘 Йўл-транспорт ҳодисалари
🔥 Ёнғинлар ва фавқулотда вазиятлар
⚽️ Спорт янгиликлари
🎥 Воқеалар жойидан тезкор видеолар
Барчасини каналимиздан чиқмаган ҳолда кўришингиз мумкин

Admin: @axborotyangiliklariadmin

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


ЎзЛиДеПдан вакил Абдулло Аслонов «Дебат Холл»да тадбиркорларни сармоялар билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади

У саноатда 1 миллион қўшимча ишчи ўрни яратилгани ва 700 дан ортиқ кичик саноат зоналари мавжудлигини қайд этган.

Шунингдек, асосий эътибор тадбиркорликни ривожлантириш учун сармоя таъминотини оширишга қаратилиши кераклигини айтган.


Ўзбекистонда “суюнчи пули” миқдори ошди

Жорий йил 1 октябрдан фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули (“суюнчи пули”) миқдори оширилган. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

Октябрдан Ўзбекистонда фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули 738 150 сўмдан 811 965 сўмга оширилди. Бу энг кам иш ҳақи миқдори кўтарилгани билан боғлиқ. Яъни 1 октябрдан мамлакатда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 155 000 сўм этиб белгиланган. “Суюнчи пули” миқдори шундан 70,3 фоизини ташкил этади.

👉 @Axborotyangiliklari

5.5k 0 25 10 18

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Доктор Закир Найкнинг Покистондаги учрашувлардан бирида қилган ҳаракати танқидга учради

Покистонлик муслима қиз «мамлакатда шаърий бошқарув бўлишига қарамасдан нега гиёҳвандлик, зино, педофилия авж олиб бормоқда, уламо сифатида бу ҳолатни қандай изоҳлайсиз?» - деб савол берди.

Доктор Найк жавоб бериш ўрнига саволни хато эканлигини айтиб, қизни ноҳақликда айблашга ўтди. Бу эса тармоқларда кенг танқидга сабаб бўлди.


❗️Грипп мавсуми: ЖССТ касалликдан ҳимояланиш учун 5 та муҳим тавсия берди

🔶Эмланиш;
🔶шифокорга мурожаат қилиш ва имкон қадар уйда қолиб даволаниш;
🔶жамоат жойларида ниқоб тақиш;
🔶шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш, қўлларнинг тозалиги;
🔶хоналарни тез-тез шамоллатиб туриш.

Куз-қиш мавсумида грипп ва коронавирусга чалиниш хавфи ортади. Ушбу касалликлар катта ёшли кишилар, ҳомиладор аёллар ва иммунитети заиф ҳамда сурункали касалликлари бор одамларда оғир асоратлар билан ўтиши мумкин.

👉 @Axborotyangiliklari


ЎзЛиДеП илмий ходимлар маошини 2 баробарга ошириш таклифини билдирмоқда

Партия раиси Актам Хаитов Термизда сайловчилар билан учрашувда, олий таълимга қамровни 50 фоизга ошириш режасини маълум қилган.

Бундан ташқари, илмий салоҳиятни 70 фоизга чиқариш мақсад қилингани таъкидланган.

Шунингдек, 120 минг ўринли ўқув бинолари ва 150 минг ўринли талабалар турар жойлари қуриш вазифалари назоратга олиниши қайд этилган.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇺🇿🇹🇲 Президент Шавкат Мирзиёев Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган халқаро форумда иштирок этди

👉 @Axborotyangiliklari


❗️📊 Тошкентда квартира нархлари яна қимматлади

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтининг таҳлилларига кўра, сентябр ойида ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара тўлови август ойига нисбатан 2,8 фоиз, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун эса 1,4 фоизга ошган.

Ҳозирда, ўртача таъмирланган квартираларга талаб юқори бўлиб, хоналар сонига қараб, уларнинг нархлари белгиланмоқда. Масалан, Сергили туманидаги квартира нархилари:
1 хонали – 331 доллар;
2 хонали – 428 доллар;
3 хонали – 506 доллар;
4 хонали – 634 долларни ташкил этмоқда.

Энг қиммат ижара тўловлари Шайхонтоҳур ва Миробод туманларида кузатилган.

👉 @Axborotyangiliklari


Республика бўйича 26,9 минг нафар жисмоний ва юридик истеъмолчи қарздорлиги учун сув таъминоти тармоғидан узилди.

Ушбу ҳолатларнинг 13,3 мингтаси, яъни энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Маълум қилинишича, 2024 йилда сув таъминоти ва оқова сув тизимларига 8 500 та ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланди.

👉 @Axborotyangiliklari


Наманганда 700 мингдан ортиқ аҳолидан маиший чиқинди учун ноқонуний пул олингани аниқланди.

Хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан маиший чиқинди ташиш хизматлари кўрсатилган Наманган шаҳар, Давлатобод, Янги Наманган, Тўрақўрғон, Наманган ва Мингбулоқ туманидаги маҳаллалар истеъмолчи абонентлар-хонадонларига хизмат кўрсатиш сифати бўйича олинган далолатномалар таҳлил қилинган.

Наманган вилоятнинг 6 та ҳудудида жойлашган 275 та маҳаллада 1 миллион 300 минга яқин аҳоли истиқомат қилсада, ташкилот томонидан ҳудудда 176 та маҳалладаги 633 минг 598 нафар аҳолини (қамров 50,8 фоиз) қамраб олинмаганлиги ҳамда 762 минг 512 нафар истеъмолчига 11 миллиард сўмлик кўрсатилмаган хизмат учун ҳақ ҳисоблангани ҳолатлари аниқланди.

👉 @Axborotyangiliklari

7k 1 15 2 14

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жалолиддин Машарипов мухлислар билан зиддиятга боргани акс этган видео тарқалди.

«Ҳеч ким билан урушганим йўқ. Гуруҳда биринчи ўринда эканимизни айтдим», — дейди терма жамоа футболчиси.

У йигитлар ўйинга бор кучини берганини, рақиб ҳам жуда кучли эканини таъкидлаб ўтган.

👉 @Axborotyangiliklari


Қўлбола алкоголь маҳсулотларини яширинча ишлаб чиқараётган цех фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.А., М.М. ва бошқалар Тошкент вилояти Янгийўл тумани «Қовунчи» МФЙ ҳудудидаги хонадонда яширин цех ташкил этиб, қалбаки акциз маркалардан фойдаланган ҳолда сотиш мақсадида қўлбола алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаргани аниқланган.

Департаментнинг Яккасарой тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «С.Н.» МЧЖ раҳбари Б.Х. харидорга 2 дона акциз маркаси шубҳали бўлган спиртли ичимликни сотган вақтида ушланиб, тадбир давомида ушбу дўкондан турли номдаги қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

👉 @Axborotyangiliklari


9 ой давомида 480 нафарга яқин олтмиш ва етмишвойлар фарзандли бўлишди.

20 ёшгача фарзанд кўрган оналар сони эса 104,5 минг нафарни ташкил қилмоқда.

Адлия вазирлигининг берган маълумотларига кўра, жорий йилнинг 3-чорагида республика бўйлаб 179 425 та никоҳ қайд этилган.

👉 @Axborotyangiliklari


Компания ходимларининг акцияларга эгалик қилиш режасини жорий этиш тартиби белгиланди.

Давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган акциядорлик жамиятлари мазкур режани ишлаб чиқишлари керак.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ходимларнинг улушга эгалик қилиш режасини тасдиқлайди.

👉 @Axborotyangiliklari


Тошкентда оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

10 октябрь куни соат 23:30 ларда Олмазор тумани Нурафшон кўчасида 40 ёшли эркак бошқарувида бўлган Spark Matiz билан тўқнашиб кетган.

ЙТҲ оқибатида Spark ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари  натижасида воқеа жойида вафот этган.

👉 @Axborotyangiliklari


Бухоро вилоятидаги МТО газ-кимё мажмуасига Хитойдан ускуналар олиб келинди.

Қизиқарлиси, табиий газни метанолга айлантирадиган улкан қурилмалар (диаметри 5 метр) Хитойдан Қозоғистон орқали юк машиналарида 6 минг км масофа босиб келган.

👉 @Axborotyangiliklari


Аҳоли ва тадбиркорларнинг валюта курси ўзгаришидан хавотирлари кучайди.

Сентябрь ойида инфляцион кутилмалар ёмонлашди. Аҳоли орасида энг ёмон инфляцион кутилма Тошкент шаҳрида (15,2 фоиз) кузатилган бўлса, бизнес вакиллари орасида Тошкент вилоятида (14,4 фоиз) қайд этилди.

Даромадлари 15 млн сўм ва ундан юқори бўлган аҳолининг инфляцион кутилмалари республика бўйича энг юқори даражада шаклланган – 15,8 фоиз. Тошкент шаҳрида 17 фоиз ва ундан юқори инфляция кутаётганлар улуши 36 фоизга етган.

👉 @Axborotyangiliklari


Тошкент-Андижон пулли автомобиль йўли 6 йил 3 ой муддатда қурилади.

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Тошкент-Андижон пулли автомобиль йўли қурилиши вақти 6 йил 3 ойни ташкил этишини маълум қилди.

Лойиҳага кўра, йўлда 10 та туннель бўлади (жами узунлиги 33 км, энг узуни 6,8 км). Пулли йўл қурилиши орқали сафар вақти 2 соат 14 дақиқага қисқаради.

👉 @Axborotyangiliklari


Ўзбекистон Афғонистонда газ қазиб олади ва ИЭС қуради.

Ўзбекистон афғон газини қазиб олади ва Афғонистонда иссиқлик электр станцияси қуради, деди «Толибон» ҳукумати бош вазирининг иқтисодиёт бўйича ўринбосари Абдул-Ғани Барадар.

Табиий газ Афғонистоннинг Жаузжон ва Фарёб вилоятларида қазиб олинади. ИЭС қаерда қурилиши ҳозирча номаълум. Инвестициялар ҳажми 1 миллиард долларни ташкил этади, келишувлар тўққиз йилга мўлжалланган.

👉 @Axborotyangiliklari


Наманганда ўзганинг номига 40 млн сўм кредит расмийлаштириб, пулларни ўзлаштирган шахс ушланди.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Наманган вилоятида яшовчи аёл Э.З. содир этгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Э.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

👉 @Axborotyangiliklari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сирдарё вилоятидаги «Абу Бакр» жоме масжиди.

Жума айёми барчамизга муборак бўлсин!

👉 @Axborotyangiliklari

20 last posts shown.