Такси Драйвер (1976), 8.5/10.
Эхтиёт бўлинг, спойлерлар мавжуд.
Ушбу кино 20-асрнинг охирида олинган бўлиб, ҳозир ҳам актуал бўлиб келаётган муаммоларни тасвирланган. Уйқусизлик ва ёлғизликдан қийналаётган уруш ветерани Трэвис (Роберт Де Ниро) кечаси таксичилик қилади. Туни билан ҳар хил одамларни учратади, кўп кузатади. Фақат шундай кирракашлик ёки паст маош тўланадиган ишларда ишласа, одамларнинг асл юзини ва ҳақиқий хаётни кўриш мумкин. Чунки одамлар сендан қўрқмайди ва хоҳлагандек муносабат қилади. Буни хоким ва мактаб ўқитувчиси мисолида кўриш мумкин.
Фильмда кўп хаётий ва ижтимоий муаммоларни кўрсатилган, фақат бир нечтасини гапириб ўтмоқчиман. Биринчи кўриниш доимо алдамчи бўлади, я'ни одамни ўзимиз хоҳлагандек тасаввур қиламиз, кейинроқ катта эҳтимол билан қарашларимиз нотўғри бўлиб чиқади. Фильмда ҳам, Трэвис порно фильмларни иштиёқ билан кўргани бориб туради, оддий хайдовчи, охирида эса уйидан қочиб фохишаликка берилиб кетган ёш қизни қутқариб, уни ота-онаси учун қаҳрамонга айланди.
Бундай одамдан зўравон ёки қотил чиқади деб айтса бўлади, лекин қаҳрамон эмас. Бу мавзуларга чуқурлашаверсангиз сабаб-натижа принципи, мантиқ йўқ бўлиб чиқади. Қолаверса, ахлоқ ва маданият деган тушунчалар нисбий. Трэвис нечи марта одам ўлдирди, бу маданиятданми? Айрим ҳолларда мумкин дейиш мумкин, лекин нега, айрим ҳолларда мумкин деганимиз учунми. Ҳамма ўйлаб топилган қоидаларнинг истиснолари бор ва истисноларнинг ҳам истисноси мавжуд.
Life after death
Мени бутун умр ёлғизлик тақиб қилади. У ҳамма жойда: кўчаларда, барларда, магазинларда, ҳамма жойда. Ёлғизликдан қочиб қутулиб бўлмайди. Худо мени ёлғиз қилиб яратган...