Оилавий бизнес
Ҳозир бизда жуда кўпчилик оилавий бизнес билан шуғулланяпти. Аммо Ислом иқтисодиётининг бунга тегишли қоидаларини ҳамма ҳам биладими? Афсуски, йўқ. Шунинг учун оилавий бизнесдаги яқин қариндошлар ўртасида кўпинча низолар ҳам чиқиб қоляпти. Ислом иқтисодиёти қоидаларини билсак, мана шундай низоларнинг олди олинади, оила аъзоларининг ҳақлари бир-бирларига ўтиб кетмайди ва ҳоказо.
Келинг, ўша қоидалардан баъзилари билан қисқача танишиб оламиз.
Бизнесда ҳар бир қатнашчининг вазифаси, улуши аниқ бўлиши керак. Оилавий бизнесда ҳам шундай: ҳар бир оила аъзосининг ҳолатини белгилаб олиш керак. Маълумки, ҳар қандай ҳолатда ҳам бизнесга сармоя, яъни капитал киритган одам унинг эгаси бўлади. Демак, бизнесга сармоя киритган одам оилада ота бўладими, фарзанд бўладими, фарқи йўқ – бизнеснинг эгалик ҳуқуқи ўша дастлабки сармоя киритган кишиники бўлади.
Оилавий бизнесда сармоядор бўлмаган кишининг мақомини аниқлаш. Сармоядор бўлмаган киши уч ҳолатдан бирида бўлади:
1) ёлланма ишчи;
2) кўнгилли ёрдамчи;
3) сармоядор (инвестор).
Энди оилавий бизнесдаги оила аъзоларининг мақомларини ўрганиб чиқайлик:
1) Ëлланма ишчи. Маош олиб ишловчи ходим. У бизнес эгаси билан шартнома тузиб, маош олиб ишлайди. Бошқа ишчилар билан тузилганидек, у билан ҳам Ислом иқтисодиёти қоидаларига кўра меҳнат шартномаси тузилиши керак.
2) Кўнгилли ёрдамчи. Ойлик маош олмайди, бизнесда шерик мақомида ҳам бўлмайди.
Биринчи ва иккинчи холатларда улушлар, мақомлар аниқ бўлмагани учун бизнес эгаси вафот этса, бизнес барча меросхўрлар ўртасида фароиз илми бўйича тақсимланади.
3) Шерик. Бизнесга сармоя киритган ёки бизнес эгасидан бизнеснинг маълум фоизини ҳадя қилиб ёки сотиб олган қариндош. Бу одам ҳадя ва шерикчилик қоидаларини ўрганиб, уларни тўғри татбиқ қилган ҳолда ва кейинчалик ҳам ҳақлар бирига ўтиб кетмаслик учун тегишли шартнома тузиб ишлаши керак бўлади.
Давоми бор…
Яқинларга ҳам улашамиз
@assoodiq – обуна бўлинг.

Сармоядор кимлигини аниқлаш. Сармоядор ким бўлса, бизнес эгаси ҳам шу бўлади.