Assoodiq


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Ислом иқтисоди тўғрисида муътабар ва ишончли манбалардан олинган илмлар улашилади.
Курсда иштирок этиш учун:
https://assoodiq.uz/?utm_source=tgassoodiq
E-mail: telegram@assoodiq.uz
Тел.: +998 78 555 7215
Илтимос реклама қўйманг, блокланасиз.

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Касса узилишлари

Ислом молиясида касса узилишларини тўлдириш учун қандай воситалар бор?

Тадбиркорга баъзан пул (ликвид) маблағлар етмай қолади. Бундай пайтда ташқаридан маълум муддатга қарз олиб туриш ёки инвесторнинг маблағларидан фойдаланиб туриш мумкин.

Ислом молиясида қарзни устама эвазига (фоизга) бериш мумкин эмас, шунинг учун фақатгина устамасиз қарз олиш мумкин. Лекин бундай шартга рози бўладиган қарз берувчини топиш гоҳида қийин бўлади. Шунинг учун инвестор сифатида (фойда кўриш мақсадида) пул тикишга рози бўлганларнинг маблағини жалб қилиш усуллари қўлланилади.

Бошқа усуллардан бири «таварруқ» деб аталади. Таварруқда инвестор бозорда тез сотиладиган товарни сотиб олади, сўнг устига ўз фойдасини қўйиб, тадбиркорга насияга, муддатли тўловга сотади. Тадбиркор эса сотиб олинган товарни бошқаларга бозор нархида, дарҳол тўлаш шарти билан сотади, натижада керакли пул маблағларини қўлга киритиб, инвесторга муддатли тўлов асосида бўлиб-бўлиб тўлайди.
Натижада тадбиркорнинг пул маблағига эҳтиёжи қопланяпти, инвестор эса тиккан маблағи учун насия савдо асосида даромадга эга бўляпти.

Аммо AAOIFI меъёрларига кўра, таварруқни амалиётда оммавий равишда муомалага киритиш тақиқланади.


Таварруқни исломий молиянинг бошқа инструментларини (параллель ижара, параллель истисно, муробаҳа, музораба, мушорака кабиларни) қўллаш имконияти бўлмаганда, катта зарурат бўлгандагина қўллашга рухсат бор.

Катта заруратни ҳамма ўзича белгилаб олмаслиги лозим, албатта бунда аҳли илм ва тегишли мутаҳассислари билан маслаҳат қилиб, бошқа чора қолмагандагина уларнинг рухсатлари билан амалга ошириш тўғри бўлади.

Албатта, бундай ҳолатларда пул жалб қилиш учун янги шерик топиш ёки (музораба битими ёрдамида) сармоядор топиш тавсия этилади.

Яқинларга ҳам улашамиз
@assoodiq – обуна бўлинг

5.5k 0 54 27 54

7036330.pdf
945.4Kb
Mikromoliya tashkilotlari tomonidan islomiy moliyalashtirishga oid xizmatlarni ko‘rsatish tartibi to‘g‘risidagi nizom tasqiqlandi.

Alloh yaxshiliklarga xizmat qildirsin!

Yaqinlarga ulashing
@assoodiq – obuna bo’ling

13.3k 1 430 22 135

Нима учун шерикчиликда фойдани тақсимлаш муддатини белгилаб олиш муҳим?

Шерикчиликда фойдани тақсимлаш улушларини белгилаш билан биргаликда, фойдани тақсимлаш муддатини ҳам олдиндан белгилаб олиш муҳим саналади.

Чунки қоидага кўра фойда аслида шерикчилик тугатилганда аниқланади, яъни шерикчилик фойдага киргани ёки зарар кўргани шерикчилик тугатилгандагина аниқ бўлади.

Лекин замонамизда ширкатлар узоқ йиллар давомида фаолият кўрсатгани сабабли, мутахассислар ширкатни ҳукмий тугатиш ва қайта бошлаш орқали фойдани белгилаш ва тақсимлаб олиш мумкинлиги тўғрисида ечим берганлар.

Бунда фойдани тақсимлаш санасини ёки даврини белгилаш, ўша муддатда шерикчиликни ҳукмий тугатиб, ҳисоб китобларни амалга ошириб, уни давом эттириш бўйича келишув янгиланиши мумкин бўлади.

Масалан, А ва Б шериклар бизнесга 70% ва 30% нисбатда пул тикдилар ва фойдани ҳар уч ойда 50/50 нисбатда бўлишиб олишга келишганлар.

Айтайлик шерикчилик 1-чи 3 ойликда 100 млн. сўм фойда кўрди, 2-чи 3 ойликда эса 50 млн. сўм зарар кўрди. Агар фойдани тақсимлаш ҳар 3 ойда белгиланган бўлса натижалар қуйидагича бўлади:

1-чи 3 ойликда 100 млн. сўм фойда (А - 50 млн. сўм ва Б - 50 млн. сўм фойда кўради).

2-чи 3 ойликда 50 млн. сўм зарар (А - 35 млн. сўм ва Б - 15 млн. сўм зарар кўради).

Умумий натижа А - 15 млн. сўм ва Б - 35 млн. сўм фойда кўради.

Агар фойдани тақсимлаш ҳар 6 ойда белгиланган бўлса натижалар қуйидагича бўлади:

Умумий натижа 6 ойликда 50 млн. (100 млн. - 50 млн.) сўм фойда (А - 25 млн. сўм ва Б - 25 млн. сўм фойда кўради).

Кўриниб турибдики, фойдани ҳисоблаш муддатини қандай белгилаш бевосита натижага таъсир кўрсатади.

Яқинларга ҳам улашамиз
@assoodiq – обуна бўлинг


Шерикчиликда сармоя учун гаров таъминоти бўлиши мумкинми?

Маълумки, шерикчиликда томонлар бизнесга тиккан сармоялари билан таваккал («риск») қилади. Бу ҳолатда «Бизнесни шериклардан бири бошқаради, иккинчи шерик эса бошқарувга аралашмайди», деб келишиб олиши мумкин.

Бу ҳолатда бошқарувда қатнашмайдиган шерик бошқараётган шерикдан гаров талаб қилиш мумкинми?

Ислом молияси меъёрларига кўра, бу ҳолатда гаров талаб қилиш мумкин, лекин бу гаров бошқарувчи шерикнинг лоқайдлиги, қоидаларга риоя қилмагани ёки бепарволиги туфайли бизнес зарар кўрган ҳолатдагина амал қилиши мумкин.

Агар бизнес шерикка боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра зарар кўрса, зарарни қоплаш учун гаровни ишлатишга йўл қўйилмайди.

Яқинларга ҳам улашамиз
@assoodiq – обуна бўлинг

8k 0 57 7 61

Оилавий бизнес (давоми)

Ҳаётий мисол

Оилавий бизнес бошланган, аммо мақомлар тайин қилинмаган, ҳуқуқлар тўлиқ бажарилмаган. Меҳнат шартномаси ҳам тузилмаган, шериклик ҳукмлари ҳам келишиб олинмаган, натижада жанжаллар келиб чиқа бошлаган.

Бунинг сабаби нима?

Ота бир бизнесни бошлаган. Вақт ўтиб, катта ўғил ҳам ўша бизнесда ишлай бошлаган. Бизнес каттаргач, кейинги фарзандлар ҳам қўшилган. Лекин отанинг бизнесида ишлаётган фарзандларнинг мақоми тайин қилинмаган, яъни фарзандлар отага мулкда, фойдада шерикми, кўнгилли ишчими ёки шартнома тузиб ишлайдиган ходимми – аниқланмаган.

Бунинг олдини олиш учун ота бошидаёқ фарзандлар билан келишиб олиши керак. «Сен менга холис ёрдамчи бўласан», «Ёлланган, маош оладиган ишчи бўласан», «Сен менинг шеригимсан, мулкнинг шунча улуши сеники» деб, аввало мулкдаги, қолаверса фойдадаги (иккови икки хил нарса, адаштирмайлик) улушларни аниқлаб олиши шарт.

Буларнинг бирортаси қилинмаса, ҳолат мавҳумлигича қолади. Бизнес катталашган сари вазият чигаллашиб, калаванинг учини топиб бўлмай қолади. Ота ҳам, фарзандлар ҳам кечаю кундуз тинмай ишлайди. Бирор харажат чиқиб қолса, ота ҳам, фарзанд ҳам бизнес кассасидан пул олаверади. Шу ҳолатда йиллар ўтади. Бизнесга бирин-кетин кейинги ўғиллар ҳам кира бошлайди. Шундай қилиб кимдир олдин, кимдир кейин келиб, бизнесда меҳнат қилади. Кимдир оз меҳнат қилади, кимдир кўп меҳнат қилади, баъзан фарзандлар отадан кўпроқ меҳнат қилади. Кимдир оз харажат қилади, кимдир кўп харажат қилади. Ташқи муомалалар бўйича ҳисоб-китоб қилинади, лекин ота билан фарзандлар ўртасида, ака-укалар ўртасида ҳисоб-китоб юритилмайди. Кимнинг қанча эҳтиёжи бўлса, ўртадан олаверади, бу ҳам аниқ миқдорда бўлмайди.

Лекин бизнеснинг эгаси ким? Кимнинг қанча мулки бор? Ҳар бир кишининг мулкдаги улуши қанча? Кимнинг ойлик маоши қанча? Бу саволларга жавоб йўқ.


Мана шундай иш юритадиган одамларга «Ҳисоб-китобни аниқ қилиб олинглар», дейилса, «Ота билан фарзанд ўртасида, ака-уканинг ўртасида қандай ҳисоб-китоб бўлади? Бизда сеники-меники йўқ», дейишади, ҳатто бундай ҳисоб-китоб қилишни айб деб билишади, «Биз бир оиламиз, аҳил-иноқмиз, унақанги олди-бердимиз йўқ», дейишади. Лекин ўн йил, ўн беш йил ўтгач, фарзандлар оилали, бола-чақали бўлиб, эҳтиёжлари каттариб кетса ёки бизнесни бошлаган ота вафот этиб қолса, бу муҳаббат нафратга айланиши мумкин, буни хаётда кўриб ҳам турибмиз. Фарзандлардан кимдир вафот этиб қолса, етимларнинг ҳаққи ҳам бошқаларга ўтиб кетиши мумкин, Аллоҳ асрасин (етим, балоғатга етмаган боланинг розилиги молни ўзлаштириб олишга ўтмайди). Орага шайтон аралашиб, «Сен кам, мен кўп меҳнат қилганман, сен кўп, мен кам харажат қилганман, сенга шунча нарса олдик, менга эса ҳеч нарса олмадик» каби охири тугамайдиган, ечиб бўлмайдиган муаммолар кўпайиб кетиши мумкин. Гоҳида бу муаммолар шунақанги чигал, ноаниқ бўлиб кетадики, катта олим одам ҳам аниқ ҳукм чиқара олмай қолади.

Четдан қараганда бир аҳил оила ҳамжиҳат бўлиб меҳнат қилган, яхши ниятларда иш бошлаган эди, аммо охири юз кўрмас бўлиб кетиш даражасига келиб қолди.


Бунинг сабаби нима? Бунинг сабаби – Ислом иқтисодиёти қоидаларига амал қилмаслик ёки амал қилишни хоҳламасликдир.

#қоида
Ҳисоб-китобсиз яшаш – гуноҳ билан яшашдир, чунки бунда хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам, кимнингдир ҳаққи кимгадир ўтиб кетиши аниқ. Доно халқимиз бу шаръий қоидани «Ҳисобли дўст айрилмас», деган мақолда ифода этган.

Аллоҳ таоло барчамизга ҳалол топиб, ҳалол сарфлашни насиб қилсин!

Яқинларга ҳам улашамиз
@assoodiq – обуна бўлинг.

10.4k 0 153 12 68

Оилавий бизнес (давоми)

Бизнесга шерик сифатида қўшилиш икки хил бўлади:

1) Бизнесга тўлиқ шерик бўлиш. Бунда ҳар бир шерикнинг бизнес сармоясида ўз улуши бўлади. Ҳар бир шерик тўлиқ шерик ҳисобланади, бизнеснинг мулкига ҳам, фойдасига ҳам шерик бўлади.

2) Сармоядор бўлиш. Бунда инвестор бизнесга тўлиқ шерик бўлмайди, балки сармоядор сифатида пул тикиб, фойдадан улуш олади.

Бу икки ҳолатнинг ўзига хос ҳукмлари бор.

Энди мана шу ҳолатни баъзи мисоллар билан батафсил кўриб чиқамиз:

1. Бизнес сармояси фақат отага тегишли бўлган ҳолат. Бизнес сармояси фақат отага тегишли бўлса, бизнесни ота бошлаган бўлса ҳам, фарзандлар бошлаган бўлса ҳам, сармояни ота тиккан бўлади, бу ҳам ўз ўрнида учга бўлинади:

а) Фарзандларнинг бизнесдаги мақоми аниқ белгиланган ҳолат. Масалан, фарзандлар кўнгилли ёрдамчи ёки меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган ходим бўлиши мумкин. Улар ўзининг мақомига тегишли қоидалардан келиб чиқиб ишлайди: кўнгилли бўлса кўнгилли ёрдамчи сифатида, маош оладиган бўлса ходим сифатида ишлайди. Уларнинг фойдадан ҳам, мулкдан ҳам улуши бўлмайди. Мулк ҳам, фойда ҳам отаники бўлади. Бу ерда шериклик деган тушунча йўқ.

б) Бизнесдаги мақоми белгиланмаган, отанинг қарамоғидаги фарзандлар. Бу ҳолатда фарзандлар отасига кўнгилли ёрдамчи ҳисобланади, бизнесдан ёки фойдадан улуш ҳам олмайди, ойлик маош ҳам олмайди. Бу ҳолат урфимизда «ота-боланинг қозони битта», дейилади.

в) Бизнесдаги мақоми белгиланмаган, отанинг қарамоғида бўлмаган фарзандлар. Бундай фарзандлар бошқа ходимлар билан бир хил мақомда бўлади, бошқа ишчилар каби меҳнатига яраша ҳақ олиши керак бўлади. Бу ҳолатни бизнес эгаси бўлган отага ҳолатни тушунтириб, меҳнат шартномаси тузиб ишлаш керак бўлади.

2. Бизнес сармояси фақат фарзандга тегишли бўлган ҳолат. Бу ҳам ўз ўрнида уч тоифага бўлинади:

a) Бизнес сармояси фарзандники бўлса, ота бизнесда кўнгилли ёрдамчи ёки маош олувчи ходим бўлиши мумкин. Бу мақомлардан бири аниқ белгилаб олинган бўлса, келишувга амал қилинади.

б) Бизнесда отанинг мақоми аниқ белгиланмаган бўлса, ўзи фарзанднинг қарамоғида бўлса, ота кўнгилли ёрдамчи мақомида бўлади. Бизнеснинг мулки ҳам, фойдаси ҳам фарзандники тегишли бўлади.

в) Ота фарзанднинг қарамоғида бўлмаса, лекин фарзанди сармоя тиккан бизнесда ишласа, мақоми маош олиб ишловчи каби бўлади. Бу ҳолатда меҳнат шартномаси тузиб, отага маош тўлаш лозим бўлади.

3. Ота ҳам, фарзандлар ҳам сармоя тиккан ҳолат. Бу ҳам уч тоифадан иборат:

a) Сармоя тикилаётган пайтда бу бизнес шериклик экани, мулк ва фойдадаги улушлар қанчалиги аниқ белгиланган ҳолат. Бунда ҳар бир қатнашчи мулк ва фойдада келишилган улушга кўра шерик бўлади.

б) Сармоя тикилаётган вақтда бизнеснинг шериклик экани аниқ айтилган, лекин мулк ва фойдадаги улушлар келишиб олинмаган ҳолат. Бунда мулкдаги улушни аниқлаб, фойдани ўша улуш асосида чиқариш керак. Масалан, ота 60% сармоя тиккани учун фойдадан 60% улуш олади, фарзанд 40% сармоя тиккани учун фойдадан 40% улуш олади.

в) Ота ҳам, фарзанд ҳам сармоя тиккан, лекин бизнеснинг шериклик экани аниқ айтилмаган ҳолат. Бунда ўғил кўнгилли ёрдамчи бўлади, тиккан маблағи отага ҳадя бўлади.

Давоми бор…

Яқинларга ҳам улашамиз
@assoodiq – обуна бўлинг.


Оилавий бизнес

Ҳозир бизда жуда кўпчилик оилавий бизнес билан шуғулланяпти. Аммо Ислом иқтисодиётининг бунга тегишли қоидаларини ҳамма ҳам биладими? Афсуски, йўқ. Шунинг учун оилавий бизнесдаги яқин қариндошлар ўртасида кўпинча низолар ҳам чиқиб қоляпти. Ислом иқтисодиёти қоидаларини билсак, мана шундай низоларнинг олди олинади, оила аъзоларининг ҳақлари бир-бирларига ўтиб кетмайди ва ҳоказо.

Келинг, ўша қоидалардан баъзилари билан қисқача танишиб оламиз.

Бизнесда ҳар бир қатнашчининг вазифаси, улуши аниқ бўлиши керак. Оилавий бизнесда ҳам шундай: ҳар бир оила аъзосининг ҳолатини белгилаб олиш керак. Маълумки, ҳар қандай ҳолатда ҳам бизнесга сармоя, яъни капитал киритган одам унинг эгаси бўлади. Демак, бизнесга сармоя киритган одам оилада ота бўладими, фарзанд бўладими, фарқи йўқ – бизнеснинг эгалик ҳуқуқи ўша дастлабки сармоя киритган кишиники бўлади.

Сармоядор кимлигини аниқлаш. Сармоядор ким бўлса, бизнес эгаси ҳам шу бўлади.


Оилавий бизнесда сармоядор бўлмаган кишининг мақомини аниқлаш. Сармоядор бўлмаган киши уч ҳолатдан бирида бўлади:

1) ёлланма ишчи;

2) кўнгилли ёрдамчи; 

3) сармоядор (инвестор).

Энди оилавий бизнесдаги оила аъзоларининг мақомларини ўрганиб чиқайлик:

1) Ëлланма ишчи. Маош олиб ишловчи ходим. У бизнес эгаси билан шартнома тузиб, маош олиб ишлайди. Бошқа ишчилар билан тузилганидек, у билан ҳам Ислом иқтисодиёти қоидаларига кўра меҳнат шартномаси тузилиши керак.

2) Кўнгилли ёрдамчи. Ойлик маош олмайди, бизнесда шерик мақомида ҳам бўлмайди.

Биринчи ва иккинчи холатларда улушлар, мақомлар аниқ бўлмагани учун бизнес эгаси вафот этса, бизнес барча меросхўрлар ўртасида фароиз илми бўйича тақсимланади.

3) Шерик. Бизнесг
а сармоя киритган ёки бизнес эгасидан бизнеснинг маълум фоизини ҳадя қилиб ёки сотиб олган қариндош. Бу одам ҳадя ва шерикчилик қоидаларини ўрганиб, уларни тўғри татбиқ қилган ҳолда ва кейинчалик ҳам ҳақлар бирига ўтиб кетмаслик учун тегишли шартнома тузиб ишлаши керак бўлади.

Давоми бор…

Яқинларга ҳам улашамиз
@assoodiq – обуна бўлинг.

7.8k 0 143 13 101

Assoodiq Consult жамоаси
Мижозлар билан ишлаш мутаҳассиси (Сustomer success) лавозимга танлов эълон қилади:

Яқинларингиз, дўстларингиз ва танишларингиз орасида юқоридаги вакансия қизиқиш билдирган номзодлар қуйидаги ҳавола орқали бизга маълумот юборишлари мумкин

Лавозим ҳақида батафсил маълумот

Анкета юбориш


@assoodiqconsult_admin

9.9k 0 100 3 48

Расулуллоҳ ﷺ саҳобалари агар ҳайит куни учрашиб қолишса, бир-бирларини:

تقبل الله منا ومنكم

«Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум»

«Аллоҳ биз ва сиздан
(ибодатларимизни) қабул қилсин», деб табриклашарди.

Аллоҳ таоло ибодатларингизни Ўз даргоҳида ҳусни қабул этсин. Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

@assoodiq


#Таъзия

▪️Таъзия

▫️Assoodiq жамоаси устозимиз Абдулманнон Абдуллоҳнинг волидайи муҳтарамалари вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

▫️Оламдан ўтган Ҳожи онанинг барча солиҳ амалларини Аллоҳ таоло ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

▫️Ҳақ таоло марҳуманинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

▫️إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ

▫️«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз».

▫️Имкони борлар марҳума Ҳожи онанинг ҳақларига хатми Қуръон қилайлик. Ҳеч бўлмаганда Фотиҳа ва Ихлос сураларини 3 мартадан ўқиб дуо қилайлик, илтимос.


@assoodiq

13.5k 0 1 142 141

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қилдилар:

Ким касбидан чарчаб, уйқуга кетса, гуноҳларидан мағфират қилинган ҳолда кечани ўтказади.

Яқинларга ҳам улашамиз
@assoodiq - обуна бўлинг

35.6k 3 439 23 222

Мусулмон савдогарнинг биринчи сифати

(давоми)

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламинг замоналарида икки ака-ука бор эди. Акаси Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб турар, укаси эса касби билан шуғулланар эди. Бир куни ака Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ўша укасидан шикоят қилди. Шунда у зот: «Балки сен у туфайли ризқланаётгандирсан?» дедилар» (Термизий ривояти)
Ҳалол меҳнат мусулмон тижоратчи учун ҳақиқий ва энг асосий манфаат учун, яъни жаҳаннам оловидан қутулиш учун имконият ҳисобланади. Бу ҳақда бир ҳадиси шарифни ёдга олайлик:
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу айтади:
«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир маййитни олиб келишди. У зот: «Бу кишининг зиммасида қарзи борми?» дедилар. «Ҳа», дейишди. У зот: «Қарзини тўлайдиган бирор нарсаси қолдими?» деган эдилар, «Йўқ», дейишди. Шунда у зот: «Унга ўзингиз жаноза ўқинглар», дедилар. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳнинг Расули, унинг қарзини мен тўлайман», деган эди, у зот олдинга ўтиб, ўша маййитга жаноза ўқидилар».
Бошқа ривоятда бу ҳадисга шундай қўшимча бор:
«У зот Алий розияллоҳу анҳуга: «Биродарингнинг гарданини қарздан озод қилганингдек, Аллоҳ сенинг гарданингни дўзахдан озод қилсин. Билиб қўйингларки, қай бир мусулмон биродарининг қарзини адо қилса, Аллоҳ таоло Қиёмат куни унинг гарданини озод қилади», дедилар.

давоми бор...

#мусулмон_савдогарнинг_сифатлари

Абдулманнон Абдуллоҳ, «Тижорат ва ишлаб чиқариш ҳақида тасаввур» китобидан

📚 Китобни «Hilol Nashr» дўконларидан ёки kitoblardunyosi.uz сайти орқали харид қилишингиз мумкин.

🪙 Нархи: 50 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

📍 Дўкон манзиллари

Яқинларга ҳам улашамиз
@assoodiq - обуна бўлинг


Мусулмон савдогарнинг учинчи сифати

(давоми)

Ота-боболаримиз азалдан бомдод намозидан кейин Қуръон тиловатига машғул бўлганлар. Нонушта қилгач, ҳалол ризқ топиш учун Аллоҳнинг фазлини сўраб, таваккул қилиб, бозорга, савдо дўконларига отланганлар. Қуёш ботгунча савдо қилиб, кечки таомдан кейин илм талабида бўлганлар. Фарзи айн бўлган илмлар билан бирга фарзи кифояларни, ҳаттоки фазилатга тааллуқли илмларни ҳам эгаллашга ҳарис бўлганлар.

давоми бор...

#мусулмон_савдогарнинг_сифатлари

Абдулманнон Абдуллоҳ, «Тижорат ва ишлаб чиқариш ҳақида тасаввур» китобидан

📚 Китобни «Hilol Nashr» дўконларидан ёки kitoblardunyosi.uz сайти орқали харид қилишингиз мумкин.

🪙 Нархи: 50 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

📍 Дўкон манзиллари

Яқинларга ҳам улашамиз
@assoodiq - обуна бўлинг


Байрам табриги

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!


Ўзига қурбат ҳосил қилиш учун қурбонлик қилишни буюриб, бу кунни бизга улуғ байрам қилиб берган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсин!
Бобокалонимиз Иброҳим алайҳиссаломнинг суннатлари бўлмиш қурбонликни барчамизга суннат қилиб берган зотга, икки олам сарвари ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мунаввар ва муаттар дуруду салавотларимиз бўлсин!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

«Assoodiq» жамоаси барча юртдошларимизни бу гўзал байрам билан чин юракдан муборакбод этади. Ушбу улуғ кунлардаги жамики тоат-ибодатларимиз Роббимиз таолонинг даргоҳида ҳусни мақбул бўлсин. Ҳаж сафаридаги барча азизларимизнинг ҳажлари мабрур, гуноҳлари мағфур, амаллари машкур бўлсин. Руҳий, жисмоний ва молиявий ибодат бўлмиш ҳаж ва қурбонликларимизни Парвардигоримиз буюрганидек адо этиш барчамизга насиб бўлиб, дунёмизни обод қилсин, охиратимизга захира бўлсин.

Бутун дунё мусулмонларига, мўмин-мусулмон халқимизга, лойиҳамизнинг барча ходимларига, уларнинг аҳли оилаларига, курсларимизнинг барча тингловчиларига, мухлисларимизга, обуначиларимизга Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан манфаатли, хайрли илмлар, мўл-кўл ҳалол ризқлар, солиҳ ва мақбул амалларга тўла мазмунли ва фаровон ҳаёт тилаймиз. 

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд!

@assoodiq


ОТА-ОНА НОМИДАН ҲАЖ ВА УМРА ҚИЛИШ

Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон киши ота-онаси номидан ҳаж қилса, ундан ҳам, ота-онасидан ҳам қабул бўлади. Самода уларнинг руҳлари шодмон бўлади ва у (фарзанд) Аллоҳ таолонинг ҳузурида ота-онасига яхшилик қилувчилардан, деб ёзилади», дедилар».
Дорақутний ривоят қилган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ота-онаси номидан ҳаж қилса ёки уларнинг қарзини узса, қиёмат куни аброр(яхши)лар билан бирга тирилтирилади», дедилар».
Дорақутний ривоят қилган.

Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Онам ҳаж қилмай туриб ўлиб қолди. Унинг номидан ҳаж қилайми?» деди. «Ҳа. Унинг номидан ҳаж қил», дедилар».
Термизий ва Муслим ривоят қилишган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Отам ўлди ва унинг зиммасида Ислом ҳажи бор эди. Унинг номидан ҳаж қилайми?» деди.
«Айт-чи, агар отанг қарз қолдирганида, уни адо қилармидинг?» дедилар.
«Ҳа», деди.
«Унда отангнинг номидан ҳаж қил», дедилар».
Насоий ва Шофеъий ривоят қилишган.

Aбдулманнон Абдуллоҳ, «Сўнгги сафар, ўлим ва у билан боғлиқ масалалар» китобидан.

🪙 Нархи: 69 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

Яқинларга ҳам улашамиз
@assoodiq - обуна бўлинг

kitoblardunyosi.uz


Савол: Нисоб неча ҳил бўлади?

Жавоб: Закотнинг нисоби уч ҳил бўлади.
1. Закот бериш вожиб бўлиши учун нисоб;
2. Закот олмаслик учун белгиланадиган нисоб.
3. Тиланишни ҳаром қиладиган нисоб.

Биринчи нисоб
ни белгилашда ҳожати аслийдан ташқари номий (ўсиб турувчи) мол-мулклар ҳисобланади. Масалан, тилла, кумуш, нақд пуллар, тижорат моллари ва закоти берилиши шариатда белгиланган чорва ҳайвонлари шулар жумласидандир.

Иккинчи нисобни белгилашда эса номий моллар ҳам, номий бўлмаган моллар ҳам ҳисоб қилинади. Ўсиб турувчи моллар юқорида айтиб ўтилди. Номий бўлмаган, яъни ўсиб турмайдиган моллар эса тижорат мақсадида эмас, балки фарзандлар учун сотиб олинган бўш ерлар, ижарага берилмай, бўш турган уйлар, ўғил-қизга бериш мақсадида олиб қўйилган, лекин ҳали уларга мулк қилиб берилмаган сеп-сидирғалар, (агар уларга мулк қилиб берилган бўлса, олган ўғил-қизларнинг нисобига ҳисобланади), ҳеч қачон истеъмол қилинмайдиган сувенир ва идишлар, шунингдек, телевизор каби ашёлар аслий эҳтиёждан ташқари мол саналади. Шунингдек, бир кишининг яшаб турган уйида умуман фойдаланмаётган хонаси бўлса ва унинг қиймати нисобга етадиган бўлса, мазкур хона ҳам аслий эҳтиёждан ташқари деб эътиборга олинади. Бу нарсалар закот беришда ҳисобга олинмаса-да, закот олишда ҳисобга олинади. Кимнинг аслий эҳтиёжидан ташқари юқорида зикр қилинган нарсалари бор бўлиб, қиймати закот нисобига етса, бундай кишиларга закот олиш жоиз бўлмайди, лекин қурбонлик қилиш ҳамда фитр садақасини бериш зиммасига вожиб бўлади. Биринчи нисобни билиш закот берувчилар учун зарурдир. Иккинчи нисобни билиш эса берувчига (ўз ўрнига бериши учун) ҳам, олувчига ҳам зарурдир, чунки бу нисобда ҳам кўп ҳукмлар бор. Масалан, бундай кишиларга фитр садақасини бериш, қурбонлик қилиш вожиб бўлади, улар садақа олмаслиги (ҳадя бўлса жоиз), назр қилинган гўштни емаслиги, назр қилинган нарсаларни олмаслиги керак бўлади.

Учинчи нисоб эса бир кунлик егулиги бўла туриб, тиланчилик қилиш ҳаром бўлган нисобдир. («Умдатул фиқҳ»).

Aбдулманнон Абдуллоҳ, «Закот китоби, закотга оид фатволар» китобидан.

📚 Китобни «Hilol Nashr» дўконларидан ёки kitoblardunyosi.uz сайти орқали харид қилишингиз мумкин.

🪙 Нархи: 30 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

📍 Дўконларнинг манзиллари


ҚУРБОНЛИК КИМЛАРГА ВОЖИБ?

Савол:
Қурбонлик кимларнинг зиммасига вожиб?

Жавоб: Қурбонлик вожиб бўлиши учун тўрт шарт топилиши керак:

1. Мусулмон бўлиш. Чунки қурбонлик қурбат, яъни бандани Аллоҳ таолога яқин қилувчи ибодат бўлиб, кофир унга аҳил эмас («Бадоиъус-саноиъ»).

2. Озод бўлиш. Чунки қулнинг мулки бўлмайди.
(«Ал-баҳрур-роиқ»).

3. Нисоб эгаси бўлиш.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки қурбонлик қилишга имкон топиб, қурбонлик қилмаса ийдгоҳимизга келмасин», дедилар».
Аҳмад, Ҳоким, Байҳақий ва бошқалар ривоят қилган.

4. Муқим бўлиш. Гарчи сафарда нисоб миқдорига эга бўлса ҳам мусофирга қурбонлик вожиб эмас.
Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мусофир зиммасига қурбонлик вожиб эмас».
Шу сўзни Абу Ҳанифа ва Иброҳим Нахаъийлар ҳам айтишган. («Авнул маъбуд»).

Aбдулманнон Абдуллоҳ, «Қурбонлик, сўйишлар ва ақиқага оид масалалар» китобидан.

📚 Китобни «Hilol Nashr» дўконларидан ёки kitoblardunyosi.uz сайти орқали харид қилишингиз мумкин.

12.6k 2 155 12 39

ҚУРБОНЛИК КИМЛАРГА ВОЖИБ?

Савол:
Қурбонлик кимларнинг зиммасига вожиб?

Жавоб: Қурбонлик вожиб бўлиши учун тўрт шарт топилиши керак:

1. Мусулмон бўлиш. Чунки қурбонлик қурбат, яъни бандани Аллоҳ таолога яқин қилувчи ибодат бўлиб, кофир унга аҳил эмас («Бадоиъус-саноиъ»).

2. Озод бўлиш. Чунки қулнинг мулки бўлмайди.
(«Ал-баҳрур-роиқ»).

3. Нисоб эгаси бўлиш.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки қурбонлик қилишга имкон топиб, қурбонлик қилмаса ийдгоҳимизга келмасин», дедилар».
Аҳмад, Ҳоким, Байҳақий ва бошқалар ривоят қилган.

4. Муқим бўлиш. Гарчи сафарда нисоб миқдорига эга бўлса ҳам мусофирга қурбонлик вожиб эмас.
Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мусофир зиммасига қурбонлик вожиб эмас».
Шу сўзни Абу Ҳанифа ва Иброҳим Нахаъийлар ҳам айтишган. («Авнул маъбуд»).

Aбдулманнон Абдуллоҳ, «Қурбонлик, сўйишлар ва ақиқага оид масалалар» китобидан.


📚 Китобни «Hilol Nashr» дўконларидан ёки kitoblardunyosi.uz сайти орқали харид қилишингиз мумкин.

🪙 Нархи: 20 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

📍 Дўконларнинг манзиллари


Сўнгги сафар (ўлим ва унга боғлиқ масалалар)

Бисмиллааҳир роҳмаанир роҳийм!

Аллоҳ таоло инсонни ва бошқа барча махлуқотларни яратар экан, уларнинг бу дунёда яшаш муддатини, яъни ажалини белгилаб қўйди. Ана шу муддат тугагач, банданинг жисми вақтинчалик макондан – қабрдан жой олади.

Ҳар бир мўмин-мусулмон Роббига иймон ва иштиёқ билан ўлимга ҳозирлик кўриши, ажалини қаршилашга ҳамиша тайёр туриши керак. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бир куни ўн киши бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўргани бордик. Орамиздаги ансорлардан бири «Эй Аллоҳнинг Расули, энг фаросатли, энг шарафли одамлар кимлар?» деб сўради. Набий алайҳиссалом: «Ўлимни энг кўп эслайдиганлар, ўлимга энг кўп ҳозирланган кишилардир. Фаросатлилар, шарафлилар ана шулардир. Ана шулар дунёдан шараф билан ўтиб, охиратда ҳам шарафли ўринни қўлга киритадилар», деб жавоб бердилар».

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: «Ўлим дунё ҳаётини бир пул қилиб, фаросатли инсонлар учун қувонишга асло имкон қолдирмади».

давоми бор...

#Сўнгги_сафар_(ўлим_ва_унга_боғлиқ_масалалар)

Абдулманнон Абдуллоҳ, «Сўнгги сафар (ўлим ва унга боғлиқ масалалар)» китобидан.

📚 Китобни «Hilol Nashr» дўконларидан ёки kitoblardunyosi.uz сайти орқали харид қилишингиз мумкин.

🪙 Нархи: 69 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

📍 Дўконларнинг манзиллари


Сафар китоби

Cафар cўзининг луғавий ва истилоҳий маъноси

«Сафар» сўзи луғатда зоҳир бўлиш, кўзга кўриниш деган маънони англатади. Сафарда эса инсондаги бор ахлоқ юзага чиқади.
Шаръий истилоҳда пиёда ёки туяда уч кеча-кундузлик масофани қасд қилиб йўлга чиқишга сафар дейилади. Ўртача юришда уч кеча-кундузлик масофани босиб ўтишни ният қилиб, ўзи истиқомат қилаётган шаҳар-қишлоқ уйларини ортда қолдириб йўлга чиққан одам мусофир дейилади.

Абдулманнон Абдуллоҳ, «Сафар китоби» (Сафарга оид фиқҳий масалалар)

📚 Китобни «Hilol Nashr» дўконларидан ёки kitoblardunyosi.uz сайти орқали сотиб олишингиз мумкин.

🪙 Нархи: 45.000 сўм

📨 @hilol_reception

📍 Дўкон манзиллари

Яқинларга
ҳам улашамиз
@assoodiq - обуна бўлинг

20 last posts shown.